Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси
Download 1.04 Mb.
|
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.1-расм. Қайтган товуш нурларини қуриш
16-17-маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси. Режа: 1) Залларда товушнинг тарқалиши. 2) Реверберация вақти. 3) Товуш ютувчи сиртларни залда жойлаштириш. 4) Артикуляция. Ҳажмий-план ва конструктив ечимлар билан хоналарда муътадил акус-тик муҳит яратишга ҳамда товуш майдонини ўрганиш архитектуравий акус-тика деб аталади. Жамоат биноларидаги айрим зал хоналар, масалан, конференц заллар, ки-нозаллар, киноконцерт заллари, концерт заллари ва шунга ўхшаш турли томо-ша залларининг акустик муҳитига юқори талаблар қўйилади Бy талаблар кўп жиҳатдан залнинг ҳажмий-план ва конструктив ечишларини белгилаб бера-ди. Лойиҳаланаётган зал хоналарининг ўлчамлари ва шакл-шамойилларини акустик нўқтаи назардан тақрибан баҳолаш учун геометрик акустика прин-ципларига асосланиб, яъни тарқалаётган тўғри ва қайтган товушларга боғлиқ ҳолда, залдаги товуш майдонини таҳлил қилиш керак бўлади. Бунинг учун товуш манбаидан юза сирти билан кесишгунча нур ўтказилади, тушиш бурчаги синиш бурчагига тенглигини ҳисобга олиб, қайтган товуш нури қурилади (18.1-расм). Товушни ҳаводаги тезлиги (340 м/с) ни билган ҳолда томашабинга то-вуш манбаидан тўғри келган товушга нисбатан қайтган товушни қанча вақтга кечикишини аниқлаш мумкин. Товуш манбаидан томошабинга (эши- 18.1-расм. Қайтган товуш нурларини қуриш тувчининг қулоғига) тўғри йўналган ва тўсиқ конструкциялар сиртларидан қайтган товушлар етиб келишлари учун кетган вақтлар фарқи 0,05 сек ва ундан кўп бўлмаса, бу товушни одам ажратади. Бу ҳодиса акс-садо дейи-лади. Товуш 0,05 сек вақтда 17 м масофани ўтади, шунинг учун ҳам хо-нада акс-садо бўлиши мумкин, қачонким қайтган товушнинг босиб ўтган йўлининг узинлиги тўғри йўналган товушнинг узинлиги дан 17 м га узин бўлса (18.2-расм). Шундай қилиб акс-садо бўлмаслиги учун м ёки сек бўлиши, кўп функцияли заллар учун сек бўлиши талаб қилинади. Акс-садони олдини олиш учун товуш ютувчи юзани ошириш, яъни қайтадиган товуш тўлқинини интенсивлигини камайтириш ёки зал формасини ўзгартириш керак. Товуш энергиясининг ютилган, қайтган ва тўсиқдан ўтган микдорлари , ва коэффициентлар орқали аниқланади. Тўсиқ конструкция сирти-га ютилган товуш энергияси миқдорининг шу сиртга тушаётган товуш энер-гиясининг тўлиқ миқдорига нисбати сирт материалининг товуш ютиш коэф-фициенти деб аталади, яъни (18.1) (18.2) Бy ерда - сиртга тушаётган товуш энергиясининг тўлиқ миқдори; - сиртдан қайтган товуш энергиясининг миқдори; - сиртга ютилган товуш энергиясининг миқдори; - сиртдан ўтган товуш энергиясининг миқдори. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling