Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси


-расм. Товушнинг манбадан эшитувчига


Download 1.04 Mb.
bet2/7
Sana04.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1159428
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)

18.2-расм. Товушнинг манбадан эшитувчига етиб бориш схемаси.

Тўсиқ конструкция сиртидан қайтган товуш энергияси миқдорининг шу сиртга тушаётган товуш энергиясининг тўлиқ микдорига нисбати сирт мате-риалининг товуш қайтариш коэффициенти деб аталади, яъни
(18.3),
Тўсиқ конструкция орқали ўтган товуш энергияси миқдорининг шу сиртга тушаётган товуш энергиясининг тўлиқ микдорига нисбати сирт матери-алининг товуш ўтказиш коэффициенти деб аталади, яъни
(18.4)
Материаллар ва конструкцияларнинг товуш ютиш коэффициентларини товуш частотасига боғлиқлиги 18.1-жадвалда кўрсатилган.

18.1-жадвал



Материал ва конструкция

Товуш ютиш коэффициенти, частота гц га боғлиқ ҳолда

125

500

2000




Полллар:










1

Қаттиқ асосдаги қалинлиги 5 мм линолеум

0,02

0,03

0,04

2

Асфальтга ётқизилган паркет

0,04

0,07

0,06

3

Ёғоч асосга ётқизилган паркет

0,10

0,10

0,06




Девор ва шифтлар:










4

Сувалмаган ғишт девор

0,02

0,03

0,05

5

Сувалган ва елимли бўёқ суритилган девор

0,02

0,02

0,04

6

Сувалган ва мой бўёқ суритилган девор

0,01

0,02

0,02

7

Қалинлиги 19 мм тахта қоплама

0,10

0,10

0,08

8

Ойнаванд сирт

0,35

0,18

0,07



Зал хоналарнинг акустик сифатларини баҳолаш учун одатда ревербе- рация вақти деган параметрдан фойдаланилади. Реверберация - товуш манбаи товуш чиқаришдан тўхтагандан сўнг тўсиқ конструкциялар сиртларидан қайтишлар ҳисобига товушнинг аста-секин сўнишини билдиради. Товуш манбаи товуш чиқаришдан тўхтагандан сўнг дастлаб тўғри товуш тўлқинларидан, кейин қайтган товуш тўлқинларидан энергияни келиши тўхтайди, товуш энергиясини зичлиги хонада нулгача пасаяди (18.3-расм). Товуш манбаи тўхтагандан сўнг товуш босимининг 60 дБ га камайиши учун кетган вақт стандарт реверберация вақти деб аталади.

18.3-расм. Хонадаги товуш энергиясини кучайиш ва сусайиш эгри чизиғи

Агар кўрилаётган зал учун ҳақиқий реверберация вақти стандарт ревер-берация вақтидан катта бўлса, бундай залда товушни аниқ эшитишга ха-лақит берадиган шовқин ҳосил бўлади, агар аксинча бўлса, товуш эши-тувчига етиб бормасдан жуда пасайиб кетиши мумкин ва уни англаш қийин-лашади.
Оптимал реверберация вақти залнинг ҳажмига ва унинг вазифа-cига боғлиқ ҳолда товушнинг 500 ва 2000 гц частоталари учун қуйидаги формула ёрдамида аниқланиши мумкин:
, сек (18.5),
бу ерда К -залнинг вазифасини ҳисобга олувчи коэффициент: опера-ба-лет, концерт заллари учун К=0,41; драма театри учун К=0,36; кинотеатр учун К=0,29; конференц-зал учун К=0,25.
V - зал хонанинг ички ҳажми, м3.
Залнинг акустик ҳисоби одатда 125, 500 ва 200 гц частоталар учун бирданига бажарилади. 125 гц частота учун нинг миқдорини топиш учун (18.5) формула ёрдамида аниқланган қийматни 20 % га ошириб қабул
қилишга рухсат берилади.
Акустик жиҳатдан тўғри лойиҳалаштирилган зал хоналар учун ҳақи-қий реверберация вақти оптимал реверберация вақтига тенг бўлади, яъни
Т = (18.6).
Лекин амалий ҳисобларда иккала қийматлар орасида ± 10 % фарқ бў-лишига рухсат берилади.
Зал учун ҳақиқий реверберация вақтини аниқлашда 2 та ҳол бўлиши мумкин:
1) Хонадаги барча тўсиқ конструкциялар сиртларининг ўртача товуш ютиш коэффициенти <0,2;
2) Хонадаги барча тўсиқ конструкциялар сиртларининг ўртача товуш ютиш коэффициенти .
Ҳар иккала ҳолатларда ҳам нинг қиймати қуйидагича аниқланади:
(18.7)
бу ерда - барча тўсиқ конструкциялар сиртларининг умумий юзаси, м2.
- шу сиртлар учун товуш ютишнинг эквивалент юзаси, м2.
Акустик ҳисоблар бажарилаётган ҳар бир частота учун нинг қий-мати қуйидагича аниқланади:
(18.8)
бу ерда - залдаги айрим сиртлар юзалари нинг шу сиртлар ма-териалининг товуш ютиш коэффициентлари га купайтмаларининг йиғинди-си, м2;
- залдаги томошабинлар ва бўш ўриндиқлар товуш ютишининг эквивалент юзаси, м2;
- қўшимча товуш ютиш коэффициенти.
- қўшимча товуш ютиш коэффициенти, залда мавжуд бўлган, лекин юзаларини ҳисоблаш ноқулай бўлган товуш ютувчи предметлар (ёритиш ускуналари, ҳаво алмаштириш каналларининг тешикли панжаралари ва шу кабилар) да товуш ютилишини ҳисобга олади. 125 гц частота учун ҳамда 500 ва 2000 гц частоталар учун га тенг деб қабул қилинади.
Томошабинлар ва ўриндиқлар товуш ютишининг эквивалент юзасини товуш частотасига боғлиқлиги 18.2-жадвалда кўрсатилган.
бўлган ҳол учун залдаги ҳақиқий ревербера­ция вақти Т қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
, сек (18.9)
бўлган ҳол учун эса, залдаги ҳақиқий ревербера­ция вақти Т қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
18.2-жадвал




Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling