Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси
-расм. Унча катта бўлмаган зални иккита карнайли радиокарнай билан овозли қилиш
Download 1.04 Mb.
|
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)
18.6-расм. Унча катта бўлмаган зални иккита карнайли радиокарнай билан овозли қилиш: а –қирқимда; б –планда
Товуш кучайтишнинг тарқалган системаси 2 хил бўлади: радиокарнайлар зал бўйича бир текис тарқалган система; кучиз радиокарнайлар ўриндиқларнинг суянчиқларига ўрнатилган система. Бундай система жуда катта залларда қўлланилади. Жуда катта залларда кўп каналли, юқори сифатли товуш узатишни таъминлайдиган ва фазовий акустик перспективани сақлайдиган –стерео-фоник система ишлатилади. Одатда уч каналли товуш кучайтиргичли сте-реофоник система қўлланилади. Панорамли кинотеатрларда тўққиз канал-ли овозни қайта эшитиш системаси ишлатилади. Кўп мақсадли жуда катта залларни акустик лойиҳалашни асосий қи-йинчилиги шундаки, нутқ ва музика учун ҳар хил акустик режим талаб қи-линади. Нутқни узатишдаги реверберация вақти, музикани ўзатишдаги реверберация вақтига нисбатан кам. Шунинг учун ҳам кўп мақсадли жуда катта залларни акустик лойиҳалашда вақт ва реверберацияни частота ха-рактеристикаси бошқарилиши керак. Бу вазифа ҳозирги вақтда махсус суний реверберация системаси ёрдамида ечилади. Суний реверберация системаси-дан биттаси - янгроқ акс-садо берадиган хонали (акс-садо камераси) система-дир. Товуш микрофонга киради ва кейин икки йўналишга бўлинади, тўғри ка-нал бўйича ва акс-садо камераси бўйича (18.7 –расм). Акс-садо камераси катта ре-верберация вақтига эга, шунинг учун ҳам асосий каналдан келган товушни кечикиб акс-садо камерасидан келган товуш қайтариб тўлдиради. Асосан нутқ эшитишга мўлжалланган заллар учун (масалан, дарсхона-лар, конференц заллар, драматик театрлар заллари кабилар) нутқнинг аниқ эшитилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Нутқ эшитилишининг сифатини баҳолаш учун артикуляция тушунчасидан фойдаланилади. Арти- куляция аниқ тушунилган сўзлар ёки бўғинларнинг барча айтилган сўзлар ёки бўғинларга нисбатан фоиз миқдорини билдиради. Уни одатда тажриба орқали аниқланади. Артикуляция 96 % ва ундан ортиқ бўлган залларда нутқнинг аниқлиги аъло даражада, 85-95 % оралиғида бўлса - яхши, 75-85 % оралиғида бўлса - қониқарли ҳисобланади. Артикуляция 65-75 % ни таш-кил қиладиган ҳолларда катта диққат эътибор билангина нутқни аниқ қа- бул қилиш мумкин. 65 % фоиздан кам артикуляция қониқарсиз ҳисоблана-ди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling