Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси
Download 1.04 Mb.
|
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Товуш ютувчи сиртларни залда жойлаштириш.
, сек (18.10) формула ёрдамида аниқланади. (18.6) шарт бажарилмаган ҳолларда, шарт бажарилиши учун залдаги сиртларга қўшимча товуш ютувчи ёки товуш қайтарувчи сиртлар қабул қи-лиш ҳисобига шарт бажарилишига эришиш мумкин. Бунда (18.8) формула-даги ҳаднинг қиймати ўзгаради. Ўз навбатида ва нингқий-матари ҳам ўзгаради. Шунинг учун Т нинг қиймати ҳам (18.9) ёки (18.10) формула ёрдамида қайта аниқланади. 3. Товуш ютувчи сиртларни залда жойлаштириш. Табиий акустикали залларда акустикани яхшилаш мақсадида деворлар ва хонанинг шифтига шундай шакл бериш лозимки, токи улар товуш манбаидан тарқалаётган товушларни заллинг охирига йўналтириб қайтарадиган бўлсин (18.4-расм). Бу талаб тўғри товуш энергиясини зал бўйича бир хил тарқал-маслигидан келиб чиқади. Томоша залининг олдинги қисмидаги ўринларда у юқори, кейин томошабинларнинг товушни ютиши ҳисобига камаяди, бундан ташқари биринчи қатордаги томошабинларни товуш тўлқинларини экранлаши катта аҳамиятга эга. Зал узунлигининг ўртача энига нисбати 1-2 оралиғида бўлгани маъқул ҳи-собланади. Агар, бу нисбат 2 дан катта бўлса, товуш диффузияси залда анча ёмонлашади. Агар, бу нисбат, яъни L:B<1 бўлса, ён томондаги деворлардан кечикиб қайтган товуш туфайли ён томондаги жойларда товуш эшитилиши ёмонлашади. Ҳатто бу нисбат бирга яқин бўлган тақдирда ҳам залнинг акустикаси қониқарсиз бўлади. Худди шундай, ўртача энининг ўртача ба-ландлигига нисбати ҳам бирдан катта ва иккидан кичик бўлиши мақсадга му-вофиқдир (B:h=l 2). Бунда залнинг узунлиги, икки кўндаланг девор оралиғи ва саҳнали залларда орқа девордан саҳна пардасигача 30 метрдан ошмаслиги лозим. Залдаги девор ва шифтлардаги товушларни қайтариши лозим бўлган жойлар товушни кам ютадиган материаллардан қилинади. Тўғри борган ва қайтиб борган товушлар сатҳларининг фарқи 10 дБ дан ошса, қайтган то-вуш қабул қилинмайди. Шунинг учун, акустик сифатларни яхшилаш учун кўпинча товуш ютувчи материаллардан ҳам фойдаланилади. Улар сиртлар- дан қайтадиган, лекин эшитувчига кеч етиб борадиган товушларни барта- раф қилиш имкониятини берадилар. Залнинг баландлиги унинг акустик сифатига катта таъсир кўрсатади. Ан-ча баланд залларда биринчи қайтган товуш олдинда ўтирган томошабинларга етиб келмайди, қайсики товуш майдонини бирхилмаслигини оширади. Бун-дан ташқари, залнинг ҳажмини оширади, шунга мос ҳолда ундаги ревербе-рация вақти ҳам. Биноларнинг мақсадга мувофиқлик турига боғлиқ ҳолда ҳар бир томошабинга 4-8 м3 зал ҳажми тўғи келиши керак. Саҳнали залларда залнинг ҳажмини ҳисоблашда саҳнанинг ҳажми қўшилмайди. Ҳар бир томо-шабинга 8 м3-га яқин зал ҳажми тўғри келадиган бинолар концерт заллари бўлади. Чунки бу залларда реверберация вақти катта ва қайтган товушнинг кечикиш интервали юқори бўлади. Зал сиғими 600 кишидан ортиқ тамошабинга мўлжалланган бўлса, зални балконли қилиб қуриш мақсадга мувофиқдир. Бу эса залнинг ҳажмини кич-райтириб, унда акустик муҳитни яхшилашга сабаб бўлади. Бунда балконнинг 1> Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling