Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси


-расм. Товуш ютувчи материалларни жойлаштириш тавсия этидадиган зоналар


Download 1.04 Mb.
bet5/7
Sana04.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1159428
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)

18.5-расм. Товуш ютувчи материалларни жойлаштириш тавсия этидадиган зоналар: а - деворда; б - шифтда.

дай системалар ёрдамида қабул қиладилар; 2-гуруҳга таалуқли залларда то-мошабинлар товушни фақат электроакустик системалар ёрдамида қабул қи-ладилар (масалан, кинотеатрлар).
Кўп функцияли залларда товушни кучайтирувчи системалар билан бир-галикда реверберация вақтини бошқариш функциясини ҳам бажарувчи махсус электроакустик системалар ҳам қўлланилади. Улар амбиофоник система- лар деб аталади.
Одатда товушни кучайтириш залнинг ҳажми 2000 м3 дан ва энг ўзоқда ўтирган тингловчигача бўлган масофа 25 м дан ортиқ бўлганда талаб қилина-ди. Бундан кичик ҳажимли залларда ҳам товуш ютилиши катта бўлса товуш-ни кучайтириш зарурияти туғилади.
Одатда лекция ва театр залларида товушни кучайтириш системаси нутқ-ни кучайтириш учун мўлжалланган бўлади. Бироқ инструментал ансамбл ҳам-роҳлик қилаётган концерт программасини бажаришда ижрочига ёрдам учун товушни кучайтириш системаси талаб қилинади.
Залларнинг формаси, баландлиги ва ҳажми ҳархил бўлгани учун улар-даги товушни кучайтириш масаласини ечиш учун алоҳида ёндашиш талаб қи-линади: электроакустик аппаратларни танлаш, микрофон ва радиокарнайлар-ни туриш жойи, кучайтириш частота характеристикасини яхшилаш ва ш.к. асосли бўлиши керак. Бу масалани ечиш билан, бир вақтнинг ўзида залнинг ҳажмий план ечими ва унда товуш ютувчи материалларнинг тақсимланиши-ни ҳолатини аниқланади.
Залларда 2 хил - тўпланган ва тарқалган товуш кучайтириш система-лари қўлланилиши мумкин. Тўпланган системада радиокарнайлар зал-нинг бир томонига, масалан эстраданинг тепасига ёки унинг икки ёнига қўйи-лади. 18.6-расмда унча катта бўлмаган залда овозли иккита карнайли радио-карнай схемаси кўрсатилган. Радиокарнайлар микрофонга нибаттан олдинга ва баландга чиқарилади. Бу билан залнинг формаси ва унга ишлов бериш нутқ ёки музикани эшитишда ҳал қилувчи таъсир кўрсатмайди. Залнинг ўлчами катталашиши билан аҳвол ўзгаради. Томошабинлардан узоқда жойлашган ра-диокарнайлар, нутқ ва музикаларни тиниқ эшитишга таъсир қилувчи ревербе-рация жараёнини келиб чиқишига ёрдам беради. Шунинг учун залнинг шакли, ундаги сиртларнинг хусусиятлари катта аҳамиятга эга.


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling