Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси
-расм. Залнинг тўсиқ конструкцияларидан товушларнинг қайтиши: а - девордан қайтиши; б - шифтдан қайтиши
Download 1.04 Mb.
|
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)
18.4-расм. Залнинг тўсиқ конструкцияларидан товушларнинг қайтиши: а - девордан қайтиши; б - шифтдан қайтиши.
чиқиб турган қисми узунлигини балкон ости бўшлиқининг ўртача баландли-гига нисбати 1,5 дан катта бўлмаслиги лозим. Аксинча, балкон остида товуш тиниқ эшитилмаганлиги сабабли акустика қониқарсиз бўлади. Балкон шифти саҳна йўналиши бўйича қия кўтарилган бўлиши лозим. Бунда қиялик шун-дай бўлиши лозимки, ундан қайтган товуш фақат залнинг охирги қисмига тарқалиши керак. Агар қиялик бурчаги катта бўлса, ундан қайтган товуш нур-лари залнинг ўрта қисмига тушиб, бунда қайтган товуш вақти 0,05 секунддан анча ортиқ бўлади. Натижада, акс-садо пайдо бўлиб, залнинг катта қисмида акустик муҳит қониқарсиз бўлади. Зал тарҳи шаклини биринчи қайтган товуш энергиясининг залда текис тақсимланишига таъсири каттадир. Зал тарҳини лойиҳа қилишда қуйидаги асосий кўрсатмаларни эътиборга олиш лозим: товуш манбаи билан охирги қатордаги тингловчи оралиғидаги масофа энг кичик (минимал) бўлиши ло-зим; саҳнадан кўриниб турган биринчи қаторнинг четки қисмини ўз ичига олувчи бурчак етарли даражада кичик бўлиши лозим; саҳна яқинидаги де-вор сиртлари товуш тўлқинларини залга қайтариш хусусиятига эга бўлиши лозим; девор шакли товуш фокусини ҳосил қилмаслиги лозим; кўп карра (марта) акс-садо ҳосил бўлиш эҳтимолининг олдини олиш лозим, асосан параллел деворлар ўртасида. Юқорида келтирилган талабларнинг барчасини бир пайтда эътиборга олиш анча мураккаб ҳисобланади, жумладан, биринчи ва иккинчи талаблар. Шу сабабли лойиҳа қилишда биринчи навбатда мақсадга мувофиқ ечимни қабул қилиш лозим. Меъёрий акустик муҳит яратиш ва талаб этилган реверберация вақтини ҳосил қилиш учун залда товуш ютувчи материал ва конструкциялар ишлати-лади. Товуш ютувчи материалларни зал деворларининг полдан 2,2-2,5 метр баланд қисмидан то шифтгача бўлган қисмига жойлаштирган маъқул (18.5-расм, а). Шифтда эса товуш ютувчи материаллар икки четда, зал энининг 0,05-0,1 қисмида (18.5-расм, б) жойлаштирилиши керак. Товуш манбаига қарама-қарши томонда эса, товуш ютувчи материалларнинг ўл-чамлари шифтнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда аниқланади. Шундай қилиб, табиий акустикали залларни лойиҳалаш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак: - барча тингловчиларни етарли товуш энергияси билан таъминлаш ло-зим; - залда акс-садо ва товуш фокуслари пайдо бўлмаслиги учун диффузия-ли товуш майдонини ҳосил қилиш лозим; - талаб этилган, меъёрий реверберация вақтини ҳосил қилиш лозим. Биринчи икки талаб залнинг форма ва ўлчамини, ҳамда унга характерли ички пардозини аниқлайди. Шунинг учун ҳам зални акустик лойиҳалашнинг биринчи босқичида залнинг формасини планда ва қирқимда аниқлаш керак. Лойиҳалашнинг иккинчи босқичида, талаб этилган, меъёрий реверберация вақтини ва товуш ютувчи материалларнинг тақсимланишини ҳолатини аниқлаш керак. Кўп ҳолларда заллар электроакустик системалар билан жиҳозланади-лар. Уларни 2 та гуруҳга ажратиш мумкин. 1-гуруҳга тегишли залларда то-мошабинлар товушларни бевосита товуш чиқарувчи системаларсиз ва шун- Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling