Маъруза Мавзу: Зал хоналар акустикаси


–расм. Акссадо камерасидан қўлланилган суний реверберация сис-темаси


Download 1.04 Mb.
bet7/7
Sana04.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1159428
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 13 маъруза Артикуляция Реверберация (1)

18.7 –расм. Акссадо камерасидан қўлланилган суний реверберация сис-темаси: 1 ва 6-микрофонлар; 2 ва 7-микрофонни кучайтиргичлари; 3 ва 9-ку-чайтиргичлар; 4 ва 10 радиокарнайлар; 5 -акссадо камераси; 8 -товуш сатҳи-ни тартибга солиб турувчи асбоб.


Лекин бўғинлар артикуляциясининг қониқарсиз бўлиши зал нутқ учун яроқсиз дегани эмас. Масалан, 65 % лик қоникарсиз бўғинлар артикуляци-ясида 80 % гача жумлалар ва фикрлар аниқ эшитилади. Бўғинлар артику-ляцияси қониқарли бўлган ҳолларда эса, 90 % гача фикрлар аниқ тушунили-ши мумкин.
Залнинг артикуляциясига қуйидаги омиллар катта таъсир кўрсатади: ре-верберация вақти ( коэффициент билан белгиланади), нутқ товуши-нинг сатҳи ( коэффициент билан белгиланади), залнинг ичидаги ёки ташқаридан кирадиган халақит берувчи шовқинлар сатҳининг нутқ товушининг сатҳига нисбати ( коэффициент билан белгиланади) ҳамда залнинг шакли ва ўлчамлари ( коэффициент билан белгиланади). Артикуляция фоизи (проценти) қуйидаги формула билан аниқланади:
(18.11)
Бу кўрсаткичдан нутқ эшитиладиган залларнинг акустик сифатларини тақрибан баҳолаш учун фойдаланилади. Зал учун реверберация вақти 0,5-0,8 сек бўлган ҳолларда коэффициентнинг қиймати 1 га тенг ( ) қи-либ олинади. Реверберация вақтининг 1 секундга ошиши артикуляциянинг 10 % га камайишига сабаб бўлади. Масалан, реверберация вақти 4 сек бўл-ганда бўлади, яъни бошқа коэффициентлар 1 га тенг деб олин-ган ҳолда ҳам, бўндай залда нутқнинг аниқлиги қониқарсиз ( ) ҳисобланади.
Нутқ товушининг сатҳи 70-75 дБ бўлганда нутқ аниқлиги энг юқори бўлади, яъни деб олиш мумкин. 60 ва 100 дБ учун , 50 дБ учун , 40 дБ учун оралиғида ва 30 дБ учун қабул қилиш мумкин. Товуш сатҳи 30 дБ дан паст бўлганда нутқ аниқлиги деярли йўқолади.
Халақит берувчи шовқин товушнинг сатҳи билан нутқ товушнинг сатҳи тенг бўлган ҳолларда , яъни хонадаги артикуляцияни қоникарсиз деб ҳисоблаш мумкин. Халақит берувчи шовқин товуш сатҳининг нутқ товуш сатҳига нисбати 0,6 ни ташкил қилганда , 0,4 бўлганда қабул қилинса бўлади.
коэффициентнинг қиймати жуда кўп тўртбурчак шаклдаги заллар учун деб қабул қилинади. Фақат жуда катта заллар учунгина нинг қийматини камайтириб, орасида қабул қилинади.
Зал хоналарнинг акустик сифатлари уларнинг ташқи шовқинлардан ҳи-мояланганлик даражаларига ҳам боғлиқ Шунинг учун бинодаги шовқин манбаи бўлиши мумкин ҳисобланган хоналар зал хоналардан узоқрокда жой-лаштирилади. Зал хоналари эшикларининг товуш изоляцияси хусусиятла-рига ҳам юқори талаблар қўйилади.
Заллардаги томошабинлардан бевосита тарқаладиган шовқин товушлар-нинг сатҳи одатда 40-50 дБ атрофида бўлади. Халақит берувчи шовқин то-вушлар сатҳи ундан камида 10 дБ пастроқ бўлиши керак. Шунинг учун зал хоналардаги халақит берувчи шовқин товушлар сатҳи 30-35 дБ атрофида бўлса нормал ҳолат ҳисобланади.

Асосий тушунчалар ва атамалар:
Товуш ютиш коэффициенти, товуш қайтариш коэффициенти, товуш ўт-казиш коэффициенти, акустика, реверберация вақти, стандарт реверберация вақти, оптимал реверберация вақти, артикуляция.
Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling