Маърузалар матни қарши-2012y


-жадвал Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетига эгри солиқлар тушумининг таркиби (%)


Download 1.34 Mb.
bet69/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

9-жадвал
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетига эгри солиқлар тушумининг таркиби (%)






2002 й.

2003 й.

2004 й.

2005 й.




2006 й.

2007 й.

Эгри солиқлар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

1.Қўшилган қиймат солиғи

43,9

39,6

42,5

51,1

54.1

59.1

2.Акциз солиғи

48,3

51,3

48,2

37,7

33.2

26.5

3.Божхона божи

2,9

3,0

3,6

4,7

4.9

5.8

 4.Жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови

2,4

3,3

2,5

2,1

3.3

4.3

 5. Бензин истеъмоли учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ

2,5

2,8

3,2

4,4




4.4

4.4

Манба: 1.“Ўзбекистон Иқтисодиёти”. Ахборот ва таҳлилий шарҳ 2007 йил.Т.: 2008 й. август, 21-б.


2.“Ўзбекистон Иқтисодиёти”. Ахборот ва таҳлилий шарҳ 2006 йил.Т.: 2008 й. март, 31-б.
қиймат солиғи бўйича тушумлар эгри солиқлар таркибидаги улуши бўйича биринчи ўринни эгаллади. 2000 -йилда қўшилган қиймат солиғи улуши 47,3 фоизни, 2004 йил 42,5% фоизни, 2005 йилда 51,1% ташкил этган бўлса, 2006 йилда 54 % ни ташкил қилди.
Қўшилган қиймат солиғи улушининг бундай кескин кўтарилиши акциз солиғи бўйича тушумлар ҳажмининг камайиши билан изоҳланади. 2005 йилда акциз солиғи бўйича тушумларнинг эгри солиқлар таркибидаги улуши ўтган йилдаги 48,2% ўрни га 37,7%га тенг бўлиши, 2006 йилда эса 33,2 % га тенг бўлиши кузатилди. Ушбу пасайишнинг сабаби республика ҳудудида ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларига акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкасининг ўзгармаганлиги билан боғлиқ. Бошқа эгри солиқларнинг ставкаларида эса инфляция даражаси ҳисобга олинади.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг янада фаоллашуви натижасида, божхона божларининг эгри солиқлардаги улуши ортиб бориб 2000 йилдаги 2 % ўрнига 2005 йилда 4,7 % га, 2006 йилда эса яна кўтарилиб 4,9 % га етди. Шу даврда эгри солиқлар тушумининг умумий ҳажмида жисмоний ўахслардан ундириладиган ягона блжхона тўлови улуши ортди.
Автомобил эгаларига мулк эгалиги учун солинадиган солиқлар ўрнига жорий этилган бензин истеъмоли учун жисмоний ўахслардан ундириладиган солиқларнинг эгри солиқц тушумидаги улуши жорий этилган, 2002 йилда 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, кўпайиб бориб 2005 йилда 4,4 фоизга етди ва кеййинги икки йилда ўзгармади..
“2007 йилда эгри солиқлар тушумида мавжуд динамика сақланиб қолди. Масалан ҚҚС улуши кўтарилиб 59,1 %га, божхона тўловлари улуши ошиб 10,1 фоизга етди. Бу ҳолат акциз солиғи улуши қисқариши ҳисобига рўй берди”*.
Солиқ ставкаларини пасайтириш, иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини кучайтириш борасида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида умумий солиқ юки камайгани ҳолда, бюджет даолмадлари ортиб борди, уларнинг таркибида ижобий силжишлар рўй берди. Давлат бюджетига солиқ тушумларининг кўпайиши ҳукуматимиза ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги тадбирларни амалга оширишига хизмат қилди.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling