Маърузалар матни қарши-2012y


-жадвал Ўзбекистон Республикасида солиқлар тизими таркиби


Download 1.34 Mb.
bet66/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

6-жадвал
Ўзбекистон Республикасида солиқлар тизими таркиби

Умумдавлат солиқлари.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

1.Юридик шахслар даромадига (фойдасига) солиқ.
2.Жисмоний шахслар даромадига солиқ.
3.Қўшилган қиймат солиғи.
4.Акциз солиғи.
5.Ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи.
6.Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
7.Савдо ва умумий овкатланиш ташкилотларидан ялпи даромад солиғи.
8.Божхона божи.
9.Давлат божи.
10.Қимматли қоғозларни руйхатдан ўтказиш йиғими.
11.Бошқа даромадлар.

1.Мол-мулк солиғи.
2.Ер солиғи.
3.Ягона солиқ.
4.Инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
5.Жисмоний шахсларнинг транспорт ёқилғиси учун истеъмол солиғи.
6.Жисмоний шахслар четдан товарлар олиб келганлиги учун ягона божхона тўлови.
7.Савдо ҳуқуқ йиғими, шу жумладан алоҳида товарларни турларини сотиш лицензия йиғими.
8. Ишбилармонлик билан шуғулланувчи ҳуқуқий ҳамда жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш йиғими.
9.Бошқа тўловлар.

1-жадвалда кўриниб турибдики, хозирги кунда солиқлар кодексда 7 та умумдавлат (республика) солиқлари ва 5 та маҳаллий солиқлар киради
Солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича гуруҳланади. Солиқларни гуруҳлаш иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсирларни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир.
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб тўрт гуруҳга булинади:
-оборотдан олинадиган солиқлар;
-даромаддан олинадиган солиқлар;
-мол-мулк қийматидан олинадиган солиқлар;
-ер майдонига қараб олинадиган солиқлар..
Оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона ва ер ости бойликлари қийматидан олинадиган солиқлар киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг қонунчилигимиз бўйича илгаридек маҳсулот реализацияси оборотидан эмас, балки маҳсулотларни юклаб юборган қиймат билан ўлчанади. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳам оборотдан олинадиган солиқларга киради.
Даромаддан олинадиган солиқларга ҳуқуқий шахсларнинг даромадига (фойдасига), жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, савдо ташкилотларининг ялпи даромадидан солиқлар киради. Бу гуруҳ солиқларга ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳам киради.
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиғи, экология, автомобил машиналарини қайта сотиш солиғи ва бошқалар киради.
Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлок хўжалик товар ишлаб чикарувчиларининг ягона ер солиғи, юридик (ноқишлоқхўжалик) ва жисмоний шахсларнинг ер солиқлари киради.
Иқтисодий моҳиятига караб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга ёки бевосита ва билвосита турларга бўлинади.
Тўғри солиқларни бевосита солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқни ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. Тўғри солиқ юкини бошқаларга ортиш ҳолати бу ерда бўлмайди. Бу солиқларга ҳамма даромаддан тўланадиган ва барча мулк солиқлари киради.
“Тўғри солиқлардан тўғридан-тўғри даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга колдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқларнинг ставкалари купайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иқтисодий ривожланишни сусайтиради. Демак бу гуруҳ солиқларнинг ставкалари тўғридан-тўғри бозор иқтисодиёти билан чамбарчас боғлангандир”*.
Эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат кўрсатувчилардир). Лекин солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилардир, яъни ҳақиқий солиқ тўловчилар бу ерда яширинган. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига устама равишда қўйилади.
Бу солиқларнинг ижобий томони мамлакатда ишлаб чикарилган товарларни четга чиқиб кетишини чегаралайди, мамлакат ичида товарлар кўп бўлишига ёрдам беради. Эгри солиқлар оркали товарлар қиймати оширилмаса, бозорларда уларнинг тақчиллиги ортади. Эгри солиқлар ставкасининг асосли равишда оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тўғридан-тўғри таъсир этмайди, яъни инвестицион фаолиятини қисқартирмайди. Аммо солиқ ставкаси таҳлил қилинмасдан ошириб юборилса корхоналар маҳсулотларини сотишда қийинчиликка учраб, фойдаси ва бюджетга тўловлари камайиши мумкин.
Бу солиқларнинг яна бир томони муомаладаги ортиқча пул массасини камайтириб, инқирозни жиловлаб боради. Бироқ бу солиқлар меҳнат билан банд бўлган аҳолининг реал даромадини пасайтиради. Корхоналарда тўғри солиқлар ставкасини камайтириш ҳисобига берилган имконият кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириб, товарлар ассортиментининг ошишини таъминлаши керак.
Жаҳон солиқ амалиётида тўғри ва эгри солиқлар нисбатига қараб у ёки бу мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ёки иқтисодий кийинчиликлари борлигини таҳлил қилиб бериш мумкин. Масалан, АҚШда тўғри солиқлар салмоғининг бюджет даромадида 90 фоизга яқин бўлиши бу ерда ривожланган бозор иқтисодиёти мавжудлигидан дарак беради.
Эгри солиқлар таркибига ҚҚС, акциз солиғи, божхона божи, ер ости бойликларидан фойдаланиш солиқлари киради. Юқорида айтиб ўтилганидек, тўғри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини ташкил этиб бир-бири билан ўзаро боғланган. Умумий солиқ суммаси ўзгармаган ҳолда бирининг ставкасини камайтириш иккинчисини ставкасини оширишни талаб этади.
Солиқларнинг умудавлат (республика) ва маҳаллий солиқларга бўлиниши ҳукумат идораларининг республика ҳукумати ва маҳаллий ҳукуматларга бўлиниши асосида келиб чиқади. Ҳар бир хокимият идоралари ўзларининг бажарадиган муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, ўз бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқларга эга бўлиши керак. Республика ҳукумати умумдавлат миқёсида катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфраструктурасини яратиш, мехнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш ва бошқа бир қатор йирик вазифаларни бажаради. Шунинг учун унинг бюджети ҳам солиқлари ҳам салмоқли бўлиши шарт. ҚҚС, акциз солиғи, юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан, фуқаролар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма сифатида тушуши мумкин. Борди-ю, ажратма етмаса субвенция ёки субсидия берилади. Агар келгуси йил маҳаллий бюджетларнинг ўз манбалари (солиқлари) кўпайиб қолса, республика солиқларидан ажратма беришнинг ҳожати қолмайди. Республика ва маҳаллий солиқлар ягона моҳиятига эга бўлиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловлардир.
Маҳаллий солиқлар хукуматлар бажарадиган вазифаларига караб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан мехнаткашларга якин бўлганлигидан уларга ижтимоий масалаларни мактаб, соғликни сақлаш, маданият, маориф, шаҳар ва кишлоклар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин бу солиқлар ва йиғимлар уларнинг бюджет Ҳаражатларининг 30-40 фоизини коплайди, ҳолос. Кейинги вактларда маҳаллий бюджетлар даромадлари салмоғини 50-60 фоизга етказиш каби хукумат карорлари мавжуд. Маҳаллий бюджетлар даромадларини купайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Факат ўз даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий хукуматлар ўз фаолиятларини тўлиқ амалга оширишлари мумкин. Акс ҳолда, ҳар хил молиявий камчиликларга йўл қҳйиш зҳтимоли бор. Маҳаллий солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки улар фағат шу худуднинг бюджетига тушади. Бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқ ва йиғимлари кам бЎлганлигидан бу бюджетларнинг даромадлар ва харажатларини барқарорлаштириш (баланслаштириш) анча мураккабдир. Бу масалани ечишда илгари кўрсатганимиздек худуддан республика бюджетига тушадиган солиқлардан ажратмалар берилади. (масалан, ҚҚС, даромад солиғи ва бошқалар). Амалиётда шу солиқлардан маҳаллий бюджетларга улар бюджетини барқарорлаштириш учун 100 фоизгача ажратма бермасдан туриб субвенция (максадли ёрдам) бериш ҳоллари учрайди. Ваҳоланки, маҳаллий ҳукуматларни ўз худудларидан тушадиган солиқларни ундиришга қизиктириш учун 100 фоизгача ажратмалар бериш мақсадга мувофиқдир.
Субвенция ёки субсидия услублари эса маҳаллий ҳукуматларнинг республика ҳукуматига мурожаат этиш лозимлигини билдириб, уларни ўз худудларидаги солиқлар тўлиқ ундирилишини қизиктирмайди, улардаги боқи беғамлик кайфиятини кучайтиради.
Солиқ тизимининг такомилашганлилиги солиқ турлари, ставкалари, солиқларнинг давлат бюджети таркибидаги даромадининг нисбати мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қай даражада мос келиши, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакат иқтисодиётини юксалтириш мақсадларига мутаносиблиги билан белгиланади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling