Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet77/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Нодискрет фискаль сиёсатдавлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини автоматик ўзгартиришни кўзда тутади. Нодискрет фискаль сиёсат ўрнатилган барқарорлаштиргичларга асосланади. Ривожланган давлатларда ўрнатилган барқарорлаштиргичлар вазифасини прогрессив солиқ тизими, давлат трансфертлари тизими ва фойдада иштирок этиш тизими ўйнайди. Нодискрет фискаль сиёсат даврий тебранишларни юмшатиш учун ҳукуматнинг бевосита аралашувини талаб этмайди. Даврий пасайиш шароитида даромадлар пасайиши туфайли солиқ ставкалари пасаяди. Бу эса жами талабнинг ошишига, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рағбатни юзага келишига олиб келади. Шунингдек пасайиш даврида давлат трансфертлари, жумладан ишсизлик нафақаси тўловлари миқдори ошади. Бу ҳолат ҳам жами талабни ошириб, жами таклиф ҳажмини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
G,T T’

T=Ta+tY
Бюджетнинг


даврий G=const
такчиллиги Бюджетнинг
даврий профицити
G=Ga-γY

Y1 Y0 Y2
11.3.1-чизма. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги


Иқтисодий юксалиш даврида ортиқча талаб иқтисодиётга инфляцион таъсир кўрсатаётган шароитда даромадлар даражаси ошиши билан солиқлар ставкалари ошади ва бу жами талабга чекловчи таъсир кўрсатади. Айни пайтда давлат харажатлари (ишсизларга нафақалар, давлат трансфертларининг бир қанча турлар) ҳам пасаяди. Аммо нодискрет фискаль сиёсат воситалари иқтисодий тебранишларни тўлиқ юмшатиш имконини бермайди ва у дискрет фискал сиёсат юритишни инкор этмайди.
Иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси даврий бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги миқдорларига боғлиқ. Даврий тақчиллик (ортиқчалик) иқтисодий фаоллик пасайиши (ошиши) шароитида солиқ тушумларининг автоматик камайиши (ошиши) ва давлат харажатларининг автоматик ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган давлат бюджети тақчиллиги (ортиқчалиги)дир.
Даврий пасайиш босқичида солиқлар автоматик пасайиши, давлат трансфертларининг ошиши натижасида бюджет тақчиллиги келиб чиқади.
Даврий юксалиш босқичида солиқлар автоматик кўпайиши ва давлат харажатларининг камайиши натижасида бюджет ортиқчалиги пайдо бўлади. Давлат харажатлари ўзгармас бўлган шароитда ҳам бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги мавжуд бўлиши мумкин. Даврий тақчиллик ва ортиқчалик миқдорлари солиқ ва бюджет функциялари графикларининг «тиклигига» боғлиқ. Солиқ функцияси Т нинг эгилиш бурчаги чегаравий солиқ ставкаси t нинг миқдорига боғлиқ. t қанча юқори бўлса Т чизиғи шунча тик бўлади. Давлат бюджетидан бериладиган трансфертлар ҳажми ўзгаришининг даромадлар ўзгаришига боғлиқлигини характерловчи γ коэффицент қанча кичик бўлса, G чизиғи ҳам шунча тик бўлади. Демак даромад ошгани сари бюджетга солиқ тўловлари ошаверади, бюджетдан трансферт тўловлари эса камаяди.
Давлат харажатлари даромадга боғлиқ бўлмаган ўзгармас миқдор бўлганда t қанчалик катта бўлса Т чизиғи шунча тик ва иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Аммо иқтисодий ўсишнинг таъминлаш вазифаси Т ва G чизиқларини ётиқроқ бўлишини тақозо этади.
Ўрнатилган барқарорлаштиргичлар мувозанатли ЯИМ ҳажмини, унинг потенциал ҳажми даражаси атрофида тебраниши сабабини тўлиқ тугатмайди ва ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай даражасида мавжуд бўлиши мумкин.
Тўлиқ бандликни таъминлаган дискрет фискаль сиёсат юритилиши натижасида давлат бюджетининг таркибий тақчиллиги (ортиқчалиги), яъни тўлиқ бандлик шароитида бюджет харажатлари (даромадлари) ва даромадлари (харажатлари) ўртасидаги фарқ юзага келади.
Даврий тақчиллик кўпинча давлат бюджетининг ҳақиқий тақчиллиги ва таркибий тақчиллик фарқи сифатида баҳоланади.
Давлат бюджети камомадини молиялаштириш усуллари:
1. Пул-кредит эмиссияси;
2. Давлат заёмларини чиқариш;
3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.
Давлат бюджети камомади пул чиқариш орқали қопланганда муомалада пул массасини кўпайтириш инфляцияга олиб келади.
Инфляция даражаси ошганда Оливер-Танзи самараси пайдо бўлади. Яъни, солиқ тўловчилар томонидан давлатга тўлайдиган солиқлар тўловини атайин кечиктириш ҳоллари юзага келади. Бу эса давлат бюджети камомади ошишига олиб келади. Бюджет тақчиллиги туфайли давлат хусусий ишлаб чиқарувчилардан товарлар ва хизматлар сотиб олса-ю, лекин улар тўловларни кечиктирса, хусусий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари нархларини олдиндан ошириб қўйишади. Бу эса инфляциянинг ошишига олиб келади.
Агар давлат бюджети тақчиллиги давлат заёмларини чиқариш орқали молиялаштирилса, улар сотилиши натижасида пулга талаб ошади. Бу эса ўз навбатида фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келиши мумкин. Оқибатда инвестиция харажатлари, соф экспорт ҳажми ва қисман истеъмол харажатлари камаяди. Пировардида сиқиб чиқариш самараси рўй беради ва у фискал сиёсатнинг рағбатлантирувчи самарасини заифлаштириб қўяди.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг бу усули ноинфляцион усул ҳисоблансада инфляция хавфини маълум муддатга кечиктиради холос. Чунки муддати етган заёмларни сотиб олиш билан давлат муомаладаги пул массасини кўпайтиради. Бу эса ўз навбатида, баҳолар даражасининг кўтаришига сабаб бўлади. Солиқ тушумларини кўпайтириш бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг учинчи йўли бўлиб, у узоқ муддат талаб этадиган солиқ ислоҳоти ўтказилишини талаб этади. Бу ислоҳотлар солиқ базасини кенгайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш, солиқ юкини ишлаб чиқарувчилардан кўпроқ мулк эгалари ва мулкдан фойдаланувчилар зиммасига ўтказиш орқали солиқлар тушумини кўпайтиришни кўзда тутади.
Бюджет ортиқчалигини камайтириш усулларига муомаладаги пул маблағларини олиб қўйиш ва давлат қарзларини тўлаш киради. Давлат қарзларини тўлаш номинал даромадлар ва муомаладаги пул массасини ошириб, баҳолар даражасининг янада ошишига олиб келиши мумкин. Шу туфайли бюджетдаги ортиқча маблағларни музлатиб қўйиш бюджет камомадини пасайтиришнинг нисбатан ноинфляцион усулидир.
Олиб борилган изчил макроиқтисодий сиёсат натижасида давлат бюджети тақчиллиги пасайтирилди ва 2003, 2004 йилларда ЯИМ га нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди (1992 йилда 12 %). Бу умумэтироф этилган 3 фоизли меъёрдан анча паст кўрсаткичдир.
Бюджет тақчиллиги асосан ноинфляцион усуллар билан, яъни давлат облигациялари чиқариш ҳамда хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига молиялаштирилмоқда. Республикамиздаўтказилаётган солиқ-бюджет сиёсати макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб туриш, устувор тармоқларни инвестициялаш, таълим соҳасини жадал ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадларига қаратилиб келинмоқда.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling