Маърузалар матни гулистон – 2013


Кристалларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ҳақида умумий тушунча


Download 0.7 Mb.
bet6/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

1. Кристалларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ҳақида умумий тушунча. Кристаллар оддий шароитдаги суюқлик эритмаларнинг, Ер қаърида жойлашган юқори ҳароратли магматик эритмаларнинг, газларнинг совиб қотишидан, аморф ҳолатдаги моддаларнинг кристалланишидан, қаттиқ жисмларнинг қайтадан кристалланишидан ҳосил бўлади.
Оддий шароитда кристалларнинг суюқликдан ҳосил бўлишга, сувнинг яхлаб музга айланиши мисол бўла олади. Ош тузи (NaCI), мис купороси (CuSO∙12H2O) ва бошқа тузларнинг тўйинган эритмаларидан ҳам шу тузларнинг чиройли кристалларини олиш мумкин. Сув буғларидан ва газлардан ҳам кристалл ҳосил бўлиши мумкин.
Сув буғларининг совиб қотиши натижасида деразаларда турли шаклдаги муз кристаллчалари вужудга келгани каби вулқондан ажрлиб чиққан газлар ҳам совиб унинг кратери деворида майда олтингутурт, нашатир ва бошқа минералларнинг кpиcтaллapи пайдо бўлади.
Бизга маълумки, аморф ҳолатдаги қаттиқ жисм вақт ўтиши билан кристaллик хусусиятига эга бўлган жинсга ўтади. Масалан, тоза аморф ҳолатдаги ойна вақт ўтиши билан аста—секин кристалланиб (контактда) майда (0,02—0,02мм оҳактош доначалари совиб қотаётган магманинг тафтидан қизиб, қайтадан кристалланади. мармарга айланади. Майда кўз илғамас оҳактош доначалари бир — бирига қўшилиб йирик (0,5 — 3,0см| ёки кўп томонли (полиэдрлар) доначалар ҳосил қилади.
Ҳозирги вақтда геологлар кристалланиш билан боғлиқ бўлган табиатда кўп учрайдиган метасоматоз жараёнига катта аҳамият бермоқдалар.
Тоғ жинсидаги бирорта минерал ташқи мухит таъсирисида ўзгариб бошқа минералга айланишига метасоматоз жараёни дейилади. Олдин ҳосил бўлган минералнинг ўзгариб янги минералга айланиши бир вақтнинг ўзида содир бўлганлиги учун тоғ жинси ўзининг қаттиқ жинслик ҳолатини ва яхлитлигини сақлаб қолади.
Бундан ташқари домна печларида юқори ҳароратда суюқ ҳолатга айланган металл эритмасининг совиб қотишидан (кристалланишидан) металл (темир, алюминий вольфрам ва бошқалар) кристаллари пайдо бўлади. Бу кристаллар фазовий панжараларидаги металл атомларининг ўзаро жойлашишлари, физик-механик хусусиятлари, метал.л эритмасининг совитилиши ва кристалланиши жараёнига боғлиқ.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling