Маърузалар матни гулистон – 2013


Фазовий панжара тўғрисида тушунча. Ф


Download 0.7 Mb.
bet2/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

Фазовий панжара тўғрисида тушунча. Фазовий панжаранинг тузилишини чуқурроқ тасаввур этиш учун унинг битта тугунчасини бoшланғич тугунча деб қабул қиламиз
Демак, тўғри чизиқ бўйлаб ўзаро бирдек масофада жойлашган, муттасил такрорланадиган тугунчалар тўпламига фазовий панжаранинг қатори дейилади
Энди А0 тугунчасидан юқоридаги тўғри чизиқ буйлаб жойлашган В1 тугунчасини олайлик. В1 тугунча А0дан «b» масофада жойлашган бўлсин. А0В1 тўғри чизиғини давом эттириб, унда бир нечта муттасил такрорланадиган B2, B3, B4 ва Вn тугунчаларининг ҳар қайсисидан А0Аn тўғри чизиғига napaллел чизиқлар ўтказиб, ўзаро napaллел жойлашган бир каби А0Вn чизиғига napaллеллар ўтказамиз. Натижада яна бир—бирига параллел жойлашган фазовий панжара қаторларини ҳосил қиламиз. Буларнинг А0Аn томонларига параллел жойлашган тўғри чизиқлар бўйлаб муттасил такрорланадиган тугунларнинг оралиғи «а» га тенг, А0Вn томонига параллел бўлган тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган тугунларнинг оралиғига баробар.
Натижада АnА0Вn шаклидаги фазовий панжаранинг турли текислиги ҳосил бўлади. Демак, ўзаро тенг ва параллел бўлган бир системага боғланган параллелограммаларнинг чўққиларида жойлашган тугунлар йиғиндиси фазовий панжаранинг турли текислиги деб аталади.
Бундай оралиқларини бўш қолдирмасдан жойлаштирилган параллелограммлар билан чизма текислигини тўлдириб чиқиш мумкин. Шулардан биттаси чизиқлар билан белгиланган. Бу мулоҳазалардан кўриниб турибдики, турли текислик асосан иккита қатор билан аниқланади. Биринчиси A0В1,,,Вn қатори бирикиб АnAjВn турли текислигини вужудга келтиради.
Ундан кейин панжара ясамасини текисликда тасаввур этиш учун дастлабки А0 тугунидан олдин тузган AnA0Bn турли текислиги сатҳидан ташқари бўлган C1тугунчасини оламиз. A0С1 = С га тенг бўлган А0С1 тўғpи чизиғини давом эттириб, унинг устида ўтган С2, Сз, С4...Сn оралиқлари «с» га тенг бўлган тугунлар жами ёки бошқача қилиб айтганда, фазовий панжаранинг А0С1...Сn учинчи қаторини топамиз. Панжаранинг сўнгги қаторида жойлашган ҳар бир тугундан AnA0,Bn турли текислигига параллел жойлашган текисликлар ўтказамиз. Буларнинг барчаси биринчи тўғри текисликка нисбатан ва ўзаро бирдек бўлганлиги учун, бир—бири билан уч ўлчамда узвий боғланган тенг турли текисликларнинг йиғиндисидан иборат. Мана шундай мулоҳазага асосланиб биринчи (А0А1...Ап), иккинчи (А0В1...Вn, ҳамда учинчи (А0С1...Сп) қаторлар заминидаги турли текисликларни вужудга келтирдик. Бундай турли текисликлар параллел ҳолда иккинчи ва биринчи турли текисликнинг ҳар бир тугунидан ўз навбатида яна иккита олдингиларга мос турли текисликлар ўтади. Учта йўналишда тузилган тўғри текисликлар бир бири билан кесишиб муттасил жойлашган юқорида айтилган параллелопипедларни вужудга келтиради.
Бу параллелопипедлар, ўзаро тенг муттасил параллел зич жойлашганлиги ва томонларининг умумий бўлганлиги учун фазони очиқ жой қолдирмасдан тўлдиради. Уларнинг чўққилари фазовий панжаранинг тугунларига тўғри келади. Бундай ясама бизни чексиз давом этадиган шаклларга олиб келади. Чунки ҳар бир қаторни истаган масофагача давом эттириш мумкин.
Юқорида кўрсатилганидек, реал кристалларнинг ички тузилишидаги фазовий панжара тугунлари ўрнида нейтрал атомлар, зарядланган атомлар (ионлар) ёки бир гуруҳ ионлар ва атомлар жойлашган бўлади Агар бундай гуруҳлap нейтрал бўлса, уни молекула, агар зарядланган бўлса радикаллар дейилади.
Шунинг билан бирга кристалл чўққилари фазовий панжаранинг
тугунларига қирралари қаторларига, томонлари эса турли
текисликларига тўғри келади.
Кўриниб турибдики, кристалларнинг табиий қирралари моддий заррачалар қалин жойлашган қаторларга ва табиий томонлари эса қолган
заррачалар билан қопланган турли текисликларга, бошқача қилиб
айтганда катта ретикуляр зичлигига (маълум бирликдаги сатҳга
тўғри келадиган тугунлар миқдорига ретикуляр зичлик дейилади)
эга бўлган томонларга тўғри келади.
Бундан ташқари ҳар бир фазовий панжаpa уни ташкил этувчи моддий нуқталарнинг шу панжарага хос тартибда жойлашган элементар шуъбаларидан иборат.
Тўр текислигида ётган чўққилардан ва тугунлардан иборат
бўлган битта параллелолипедли фазовий панжаранинг энг кичик
бўлаги элементар шуъбаси деб аталади. Улар панжара
тузилишида чексиз ва муттасил такрорланувчи
параллелопипеднинг шакли ва катта-кичиклиги билан
характерланади. Ҳар қайси кристаллнинг ўзига хос бўлган
элементар шуъбалари бир — биридан қирраларининг (а,b,с)
узун қисқалиги ва улар орасидаги бурчакларнинг (,,)
қийматлари билан фарқланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling