Маърузалар матни гулистон – 2013


Кристалларнинг асосий хусусиятлари


Download 0.7 Mb.
bet3/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

2. Кристалларнинг асосий хусусиятлари. Кристаллар юқорида кўрсатилган белгилардан ташқари яна учта муҳим хусусиятга эга: бир жинслик, анизотроплик, кристалл томонларинннг ўз ўзига параллел ўсишлиги
1. Бир жинслик хусусияти. Кристаллар ҳар бир қисмларида
бирдек, ўзгармас (айнимас) кимёвий ва физик хусусиятларига эга бўлса,
уни бир жинсли дейилади. Кристаллнинг ҳар бир қисмида
таркиби, ички тузилишини ва физик хусусиятлари бир хил бўлса,
ўз — ўзидан маълумки (биллур) кристаллининг ҳар жойидан шар,
квадрат ва куб шаклидаги фигуралар кесиб олиб, уларнинг шар
қайсисини кимёвий таркибини, ички тузилишини ва физик
хусусиятларини бирлаштирсак, улар қандай шаклда бўлишидан,
кристаллнинг қайси жойидан олинганлигидан қатьий назар
юқорида кўрсатилган хусусиятлари бирдек бўлади. Демак, тоғ
хрустали кристалини бир жинсли деб ҳисоблаш мумкин.
Шуни ҳам айтиш керакки, бир жинслилик маълум даражада нисбий бўлиб, кристаллнинг анизотроплик ҳусусиятини ҳисобга олсак, ҳатто идеал шароитларда ҳам, фақат ўзаро параллел бўлган йўналишларидагина бир жинслик бўлиши мумкин. Шунинг билaн бир қаторда бу хусусиятни реал кристаллар таркибидаги кимёвий ёки механик аралашмалар ҳисобга олинмаган ҳолда қабул қилишимиз мумкин.
2. Анизотропик хусусияти1. (1Анизотроплик-ҳар-хил хусусиятли демакдир)
Кристалларнинг муайян йўналишлари бўйича ҳусусиятларининг ўзгаришига анизотроплик дейилади.
Бошқачароқ қилиб айтганда, кристалл
ҳар хил параллел йўналиши билан параллел йўналишидаги
хусусиятлари бир — бирига ўхшамайди.
Анизотроплик хусусият
кристаллнинг ички тузилиши билан узвий боғланган, чунки
унинг параллел йўналишларида ўзаро мос бўлган атомлар
(ионлар, мoлeкyлaлap) айниятли шаклда тенг масофаларда
жойлашган.
Шунга кўра бу, йўналишларда кристалл ҳусусиятлари
айниятли бўлиши шарт. Нопараллел йўналишларда заррачалар
бир—бирига нисбатан турли хил масофада жойлашганлиги учун
хусусиятлари ҳар хил бўлади. Анизотроплик хусусият слюдаларда
яққол кўринади. Уларнинг ясси кристаллари қатлам—қатлам
кўринишда жойлашган бўлиб, қатламлар йўналишларида
осонгина юпқа варақаларга ажралади. Бу қатламларга
перпендикуляр йўналишда варақаларга ажратиб олиш анча
мураккаб иш. Анизотроплик хусусиятига дистен (AI2O SiO4)
минерали иккинчи мисол бўла олади. Бу минерал кристалининг
йўналишлари бўйича қаттиқликлари ҳар хил. Кристалл
узунлигига моc йўналишда осонгина из қолдиради
(қаттиқлиги 3-4), унга перпендикуляр йўналишда из
қолдира олмайди (қаттиқлиги 6-7).
Бундан ташқари кристалларнинг иссиқлик, нур ўтказиш хусусиятларида ҳам анизотроплик яққол сезилади.
3. Кристалларнинг учинчи муҳим ҳусусияти ҳосил бўлаётган пайтида томонлари ўз-ўзига параллел қатламлар ҳосил қилиб ўсишидир2 (2Русча-способность самограняться). Масалан, туйинган ош тузи эритмасига кичкинагина куб шаклидаги шу бирикманинг кристали туширилса, маълум вақтдан кейин кристалл ҳажмининг катталашганлигининг гувоҳи бўламиз. Бунинг сабаби, куб шакли томонларида жойлашган мусбат Na+ эритмадаги манфий зарядланган Сl- ни тортиб ўзига қўшиб олади ва аксинча натижада томонларига параллел жойлашган NaCl нинг янги қаватлари вужудга келади, кристалл ўсади, катталашади.
Умумлаштириб айтганда, кристалл заррачаси, шу кристалл таркибидаги модда эритмасида ўзининг маълум қонуниятларига асосланган, шу модда учун хос кристалл шаклни олишга интилади ва у зарур физик- кимёвий муҳитда бўлган ўша кристалл қиёфасига киради.
4. Кристаллографиянинг вазифаси ва бошқа фанлар орасида тутган ўрни. Кристаллoгpaфия кpисталлар ва кpиcтaллик хусусиятига эга бўлган жисмлар ҳақидаги фан. Бy фаннинг асосий негизини кристаллар симметриялари, панжарали ички тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятлари ташкил қилади.
Кристаллография азалдан минералогиянинг бир қисми сифатида юзага келиб, фан сифатила шаклланиб, сўнгги даврда математика, физика на кимё фанларининг аниқ қонунлари асосида ривожланди ва камол топди.
Кристалларни батафсил ўрганишда минералшунослардан, геологлардан ташқари математиклар, физиклар ва кимёгарлар ҳам қатнаша бошлади. Шунинг учун кристаллографиянинг тараққиёти бу фанлар тараққиёти билан чамбарчас боғланган. Бундай боғланишни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Геология (минералогия, петрография), кимё кристаллография, физика (қаттиқ жисмлар физикаси), математика (аналитик геометрия), геологлар, айниқса минералшунослар, петрографлар учун минералларнинг, кристалларнинг шаклларини, физик-кимёвий хусусиятларини, она ер заминида пайдо бўлишини ва ер
қобиғида тарқалишларини ўрганиб, олинган маълумотларни ер
қаърида яширин ётган маъданлар даракчиси сифатида ишлатиш,
янги конлар очиш мақсадга мувофиқдир Бу муаммони ижобий
ҳал қилиш учун кристаллография фанини мукаммал ўзлаштириб
олиш лозим.
Бундан ташқари кристаллография фани қимматбаҳо
тошларнинг, металларнинг, кимёвий бирикмаларнинг
кристалларини ва сунъий йўл билан олинган кристалларни ҳам
тадқиқот этади. Kpиcтaллoгpaфия фанининг асосий вазифалари
унинг қуйидаги таркибий қисмларида aниқ кўринади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling