Маърузалар матни гулистон – 2013
Кристалларни лаборатория шароитида ҳосил қилиш
Download 0.7 Mb.
|
portal.guldu.uz-Kristal kimyo
2. Кристалларни лаборатория шароитида ҳосил қилиш. Кристалларни лаборотория шароитида ҳосил қилишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Энг осони кристалларни оддий тўйинган эритмада ўстириш. Эритманинг туйинганини аниқлаш ҳам мураккаб эмас. Фақат шуни эсда тутиш керакки, аниқ ҳажмдаги эритувчида муайян ҳарорат ва босимда қаттиқ, жисмлар эрий бошлайди (туйинмаган эритма). Эриш маълум мейёрга ўтгандан сўнг тўхтайди. Бу эса тўйинган эритма ҳосил бўлганлигидан далолат беради. Бундан эритма иситилиб, унга яна ўша қаттиқ жисм солинса, эриш маълум вақттача давом этиб, суюқликда шу эриётган модданинг майда кристаллари пайдо бўла бошлайди. Бу холат эритманинг ўта тўйинганлигини кўрсатади. Лекин кристаллчаларнинг чўкмага тушиши тезлашса, яхши шаклланган кристаллар ҳосил бўла олмайди. Шунинг учун тўйинган эритмани ўта тўйинганга ўтказиш, яъни кристалланиш жараёнини эхтиётлик билан секин аста олиб бориш лозим.
Эритмадаги заррачаларнинг миқдори кўпайиши ёки ҳаракатларининг секинлашиши натижасида заррачалар бир— бирлари билан бирикишиб, аввал майда кўз илғамас кристаллчалар («куртаклар») ҳосил қилади. Кейинчалик улар ўсиб йирикроқ кўзга ташланарли кристалларга айланади. Мана шуларни лаборатория шароитида сувли эритмадан сунъий кристаллар олиш мисолида кўришимиз мумкин. Унинг учун даставвал кристаллини ҳосил қилиш зарурияти туғилган тузни (қаттиқ жисмни) ҳавончада янчиб, ундан маълум миқдорини тарозида тортиб олинади. Тайёрланган тузни махсус стаканга солиб, мензуркада ўлчаб, керакли миқдорда сув қуйилади. Туз ва сув солинган стаканнинг оғзи юмалоқ ёки тўртбурчак шаклдаги ойна бўлакчаси билан бекитилиб, тузнинг эришини тезлаштириш мақсадида қиздирилади. Шундай усул билан тайёрланган эритма совиганидан сўнг фильтр қоғоздан ўтказилади. Ундан ўтган суюқликни таги кенг, баланд бўлмаган кристаллизатор - махсус шиша идишга қуйилади. Кристаллизаторда эритма буғланиб. аста—секин совиш жараёнини тезлаштиради. Кристалларда туриб эритманинг буғланиши ва совиши натижасида аввал тўйинган, сўнг ўта тўйинган эритма юзага келади. Шунинг билан бир қаторда кристалли қаторда майда кристалл заррачалари қатламигa туша бошлайди. Олдинги кристалли қатордан яхши ривожланган битта кристаллни олиб, иккинчи кристаллизатордаги эритма ичига тушириб ёки боғлаб осиб қўйиш керак. Вақт ўтиши билан эритма буғланиб ҳажми камайгандан сўнг уни янгилаш лозим. Эски эритмани тўкиб, унинг ўрнига янги тайёрланганини қуйиш, битта ёки бир нечта кристалларни олиб янги эритмага тушириб қуйиш мақсадга мувофиқ. Шундай қилиб, бир неча марта такрорланса, кристалл ўсади, катталашади. Бундан ташқари йирик яхши шаклланган кристаллар вужудга келиши учун эритма тагида, чўкма ётган кристаллни щар куни ағдариб пастки томонини юқорига қаратиб қўйиш ёки бу кристаллни ҳам ипга боғлаб осиб қўйиш керак. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling