Маърузалар матни гулистон – 2013


Кристалларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги назариялар


Download 0.7 Mb.
bet8/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

3. Кристалларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги назариялар. Оддий сувли эритмани ёки юқори ҳароратли магматик эритмани, бундан қатъий назар уларнинг харорати пасайиб—совиб, ундаги модда заррачалари (ионлари, атомлари ва молекулалари) ҳаракатлари сустлашиб, манфий ва мусбат заррачалари ўзаро тортишиб бир—бирига қўшилади. Даставвал бир ўлчамли, кейинчалик икки ўлчамли кўз илғамас майда «куртаклар» пайдо бўлади. А.А. Китайгородский «куртак» ўрнига «кристаллитлар» дейиш мақсадга мувофиқ деган фикрни билдиради. Чунки бундай «кристаллитлар»да бўлажак кристаллнинг қиёфаси маълум даражада шаклланган бўлади.
А.С. Уклонский мулоҳазаси ҳам шунга яқинроқ бўлиб, «куртак»ларни «протокристаллар» деб юритиш керак деган таклиф киритди. У «протокристалл» тушунчасида бўлажак кристаллнинг элементар фазовий панжарасимон вужудга келишини назарда тутади. Протокристалларнинг ўзаро туташиши натижасида кристалл томонлари ўсади, йириклашади. Қандай ном билан аталишидан қатъий назар йирик кристалларнинг юзага келишида «куртак»лар асосий ролни бажариши аниқ. Чунки кейинчалик улар кристалланиш маркази бўлиб аста—секин ўсиб йирик кристалларга айланади. «Куртак»ларнинг ҳосил бўлиши, ривожланиши ҳақида олимлар кўп тажрибалар ўтказганлар, тинимсиз изланишлар олиб борганлар. Бу ҳақида кўплаб назариялар ёритилган.
Руайе - Фридель (1928-1935), Коссель-Странский (1927-1928), Хартман (ёки Гартман, 1967) назариялари ва гипотезалари шулар жумласидандир. Булардан Коссель—Странский ва Хартман назариялари ва гипотезалари бир—бирига яқин бўлиб, кристалларнинг ўсиши, заррачалар (ионлар, атомлар, молекулалар) кинетикасига (энергиясига) асосланган. Буларнинг фикрича, кристаллнинг барча томонлари бир маромда ўсмайди. Ўсаётган кристалл эритмадаги заррачаларни қайси томонга, қандай тартибда ўзига тортиб олишига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида, ўсаётган томонларнинг ички энергиясига боғлиқ. Биринчи навбатда ички энергияси кўпроқ ундан сўнг камроқ бўлган томон эритмадаги эаррачаларни ўзига тортиб қўшиб олади. Натижада томонлар ва қирралар нотекис ўсади.
4. Кристалларни ҳосил қилишдаги усуллар. Юқорида бaён қилинган сувли эритманинг кристалланишидан ташқари, йирик бир жинсли кристалларни бошқа усуллар билан ҳосил қилиниши мумкин.
Мисол тариқасида корунд ва кварц суньий кристалларини ўстириш жараёнини қисқача тасвирлаймиз.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling