Маърузалар матни гулистон – 2013


Download 0.7 Mb.
bet4/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo

(К.Зоҳидовнинг китобида 5-бетни кўчириб шу ерга ёзиш).
а) биринчи қисми — геометрик кристаллография — кристалларнинг чекланган ва чексиз шакллap симметрия элементлари ва турлари, томонлар орасидаги қонуниятлар, кристаллар ташқи кўринишлари, табиий ва сунъий кристалларнинг ҳосил бўлиш шароитлари, ўсиши ва емирилиш қонуниятлари билан шуғулланади;
б) иккинчи қисми — кристаллофизикада эса кристалларнинг физик, электрик, механик, оптик хусусиятларини ва бу хусусиятларининг ички тузилиши билан боғликлигини ўрганади.
в) учинчи қисми — кристаллокимё — кристалларнинг ички тузилиши атомларнинг, ионларнииг ва молекулаларнинг ўзаро боғланиши, ички тузилиши — фазовий панжара билан шакл ўртасидаги айниятликни, кимёвий таркиби билан физик хусусиятларининг узвий боғланишларини текширади.
1.5. Кристаллография фани тараққиётининг босқичлари башарият тараққиёти тарихига назар ташлар эканмиз, унда биз тошларнинг, кристалларнинг ва маъданларнинг ишлаб чиқариш қуроллари сифатида. кишиларнинг моддий, маънавий, маиший ҳаётида қанчалик муҳим ўрин эгаллаганлигининг шоҳиди бўламиз. Ибтидоий жамиятдан тортиб, то ҳозирги кунгача кишилар тошларни (кристалларни, минералларни) ўз эҳтиёжларини қондириш учун ҳар хил услубда ишлатиб келганлар.
Ибтидоий жамиятда тошларни одамлар ўзларини йиртқич ҳайвонлардан муҳофаза қилиш қуроли сифатида ишлатган бўлса, қулдорлик жамиятига келиб улардан безак ва рўзғор анжомларини тайёрлаш учун фойдаланганлар.
Қимматбаҳо тошларнн қадри ошиб, унга талаб кучая борди. Жавоҳирлар товар сифатида бозорга чиқарилиб, сотила бошланди. Сотиладиган жавоҳирларнинг сифатини ва миқдорини аниқлаб, баҳолаш зарурияти туғилди. Бу зарурият кристалларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳар томонлама ўрганишга даъват этди. Шу сабабли XI асрдаёк Абу Райхон Беруний қимматбаҳо тошларнинг сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқди.
Кристаллографиянинг фан сифатида шаклланишинннг босқичларини учта даврга бўлиш мумкин.
Биринчи бошланғич (эмбрионал) давр—то XIX асрнинг бошларигача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда тоғ хрустали (биллур, пирит, кальцит, гематит ва бошқа минераллар кристалларининг шакллари текширилган. Уларнинг шакллари билан таркибларининг фазода узвий боғланиши борлиги тахмин қилина бошланган. Бу борада, айниқса грек олимларидан Пифагор, Платон, Плинийлар катта хисса қўшганлар. Кристаллар таркибини, номини уларнинг геометрик шаклларига қараб аниқлашни Плиний кўрсатиб берган.
X—XI асрларда кристалларни. аниқроғи қимматбаҳо тошларни тадқиқ этиш Ўрта Осиёлик олимлар ўртасида ҳам кенг тарқалган. Бунга бутун дунёга танилган, серқиррали, илм—фаннинг ҳар бир соҳасида ўчмас из қолдирган буюк бобокалон алломаларимиздан Абу Райхон ал Беруний (972 — 1048) ва Абу Али ибн Сино (980 — 1037) ёзиб қолдирган, ўтмиш — маданиятимиз тарихининг қатламларида жавоҳирлардек сақланиб келаётган асарлари далил бўла олади. Бу икки хусусиятлари асосида уларнинг таснифини вужудга келтиришган. Айникса, Берунийнинг «Қимматбаҳоли тошларни текширнш ҳақидаги китоб» илмий асари алоҳида диққатга сазовордир. Ҳозиргача ўз қимматини йўқотмаган бу асар кристалл, минерал ва металларга бағишланган бўлиб, 50га яқин номдаги қимматбаҳо тошлар, металлap ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Шу давр фан ва техниканинг қолоқлигига қарамасдан у кристаллар солиштирма оғирлигини аниқлайдиган махсус ускуна (асбоб) кашф этиб, кўпгина кристаллар, металлар солиштирма оғирлигини аниқлаган.
Жумладан, аниқланган турмалин кристаллининг солиштирма оғирлиги у минераллнинг хозирги солиштирма оғирлигидан деярли фарқи йўқ.
«Уйғониш» даврида (XVI асрда) кристалларнинг ички тузилиши тўғрисида аниқроқ тахминлар юзага кела бошлади. Италия математиги, шифокори Д. Кардано (1501—1576) олти қиррали призматик шаклдаги тоғ хрусталининг ички тузилишини aниқроқ тасаввур этган. У тоғ хрустали майда шар шаклидаги заррачаларнинг тартибли ҳолда зич жойлашишидан ҳосил бўлган деган ғояни олға сурган. Бу масалани 1611-йилда немис математиги ва астрономи Иоганн Кеплер қop (қиров) кристалларини ўрганиб, улар сувнинг шарсимон тузилишдаги молекулаларининг зич жойлашишидан ҳосил бўлган деган хулосага келган.
Бундан кейин инглиз олимн Р. Гук (1665), голландиялик Х. Гюйгенс (1690), рус олими М.В. Ломоносов (1749) турли хил кристалларни текшириш асосида, улар майда шар ва эллипс шаклидаги заррачалардан тузилган, деган хулоса чиқарганлар.
Кристаллография фанининг илмий асосларини яратишда 1669-йили даниялик шифокор Н. Стеноннинг, геология ва минералогия соҳаларида олиб борилган кузатишларининг натижаси муҳим рол ўйнади. У жахонга биринчи бўлиб кварц кристалларидаги айниятли томонлар орасидаги бурчакларнинг қиймати турғун — ўзгармас сон эканлигини исботлади ва матбуотда эьлон қилди. Кварц кристаллари томонларининг шаклларига ва катга—кичиклигига қарамасдан айниятли томонлари орасидаги бурчаклар қиймати доимо бирдек деган хулоса чиқарди.
Фақат юз йилдан сўнггина француз олими Роме Делил ва
М.В. Ломоносов билан бир вақтда бу қонуният нафақат кварц
кpиcтaлapигa эмас, балки барча кристалларга ҳам хос
эканлигини исботлаб, у кристаллографиянинг ва
кристаллокимёнинг асосий қонунларидан бири эканлигини қайд
қиладилар. Шундан сўнг, жаҳон олимлари буни бурчаклар
турғунлик конун, Стенон қонуни, баъзилари эса
кристаллографиянинг биринчи қонуни деб тан олдилар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling