Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


«Модель-алгоритм-программа» учлиги математик моделлаштиришнинг устуни сифатида


Download 1.29 Mb.
bet11/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

1.8. «Модель-алгоритм-программа» учлиги математик моделлаштиришнинг устуни сифатида.
Математик моделлаштиришнинг асосини «модель-алгоритм-дастур» учлиги ташкил этади. Ўрганиладиган жараёнларнинг математик моделлари мураккаб бўлиб ўз ичига чизиқли бўлмаган функционал-дифференциал тенгламалар тизимини қамраб олади. Математик модел ядросини хусусий ҳосилали тенгламалар ташкил этади.



  • Ҳисоблаш тажрибасининг биринчи босқичида объектнинг муҳим хусусиятлари - унинг таркибий ҳусусиятларига ҳос бўлган қонунлар математик кўринишда акс этади. Математик модел (унинг асосий қисмлари) объект тўғрисида жорий маълумотларни билиш учун амалий математиканинг анъанавий аналитик воситалари ёрдамида ўрганилади.

  • Иккинчи босқич моделни компьютерда ишлаб чиқиш учун ҳисоблаш алгоритмини танлаш (ёки ишлаб чиқиш) билан боғлиқ. Қидирилаётган катталикларни мавжуд ҳисоблаш техникасида берилган аниқликда олиш лозим. Ҳисоблаш алгоритмлари моделнинг, бевосита объектнинг асосий хусусиятларини чекламаслиги, ечилаётган масалаларнинг ва ҳисоблаш воситаларининг хусусиятларига мослашиши керак. Математик моделлар асоси математик физиканинг хусусий ҳосилали тенгламаларининг чегаравий масалаларини ечишнинг сонли усулларидан ташкил топган ҳисоблаш математикаси ёрдамида ўрганилади.

  • Учинчи босқичда модел ва алгоритмни компьютерда ишлатиш учун дастурий восита яратилади. Дастурий маҳсулот математик моделлаштиришнинг математик моделлар қаторидан фойдаланиш, ҳисоблашнинг кўп вариантлилиги билан боғлиқ муҳим хусусиятини назарда тутиши керак. Бунинг натижасида объектга мўлжалланган дастурлаш асосида ишлаб чиқариладиган амалий дастурларнинг мажмуи ва пакетларидан кенг фойдаланилади.

  • Замонавий босқичда ҳаётий таъминганлик муаммосини ҳал этиш математик моделлаштириш ва ҳисоблаш тажрибасидан кенг фойдаланишга асосланади. Ҳисоблаш воситалари (компьютерлар ва сонли усуллар) одатда табиий фандаги тадқиқотларда, аввало физика ҳамда механикада яхши тасвирланган. Кимё ва биологияни, тупроқ ҳақидаги фанларни, ижтимоий фанларни фаол математикалаштириш жараёни олиб борилади. Муҳандислик ва технологияда математик моделлаштиришни қўллашнинг сезиларли ютуқларига эришилди. Математик моделларнинг компьютер воситасида ўрганилиши учириладиган аппаратларнинг аэродинамик трубалардаги синовини, полигонлардаги ядровий ҳамда термоядровий қурилмаларни портлатиш ўрнини сезиларли даражада босди.




Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling