17
МУЛОҲАЗАЛАР АЛГЕБРАСИНИ ЎҚИТИШДА “ELECTRONICS WORKBENCH
(EWB)” ДАСТУРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Жаркинов Д. У., Набижонов Р.M
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали
Телефон: +998939823832
ravshanbek.nabijonov5@gmail.com
Аннотация: Бугунги кунда дастурлашга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ушбу мақолада
мулохазалар алгебрасини ўқитишда Electronics Workbench (EWB) дастуридан фойдаланиш
учун қўлланмалар келтирилган.
Калит сўзлар: Дискрет математика, Electronics Workbench (EWB), релели-контаcт
схема, уланувчи, узилувчи.
Ҳозирги кунда жаҳон тажрибасидан кўриниб турибдики, таълим жараёнига
ўқитишнинг янги, замонавий усул ва воситлари кириб келмоқда ва самарали
фойдаланилмоқда. Жумладан, инновацион ва замонавий педагогик технологиялар таълим
жараёнига тадбиқ этилмоқда: Баён этилаётган мақолада, олий таълим муассасаларида
“Дискрет математика” фанининг мулохазалар алгебраси бўлимини Electronics Workbench
(EWB) дастурини қўллаб ўқитиш масаласи кўрилган.
Буль функциялари-дискрет бошқариш системалари (контакт схемалар, функционал
элементлардан ташкил топган схемалар, логик тармоқлар ва хакоза.) ишлашини
ифодалашда кенг фойдаланилади. Бундан ташқари Релели-контакт схемалари деб
аталувчи электр занжирларни ўрганишда кенг ишлатилади.
Релели-контакт схема деганда, ўтказгичлар ва икки позицияли контактлардан тузилган
қурилма тушинилади. Релели - контакт схемалар ток манбалари қутбларини истеoмолчи
билан улаш ёки узиш учун хизмат қилади. Релели - контакт схемадаги контактлар икки
хил бўлади.
1. Уланувчи.
2. Узилувчи.
Ҳар бир контакт релега бириктирилган бўлади. Бу ерда битти релега бир нечта
контактлар ҳам уланувчи,( ҳам узилувчи) бириктирилган бўлади. Техник жихатдан реле
метал узоқ атрофидаги сим ўрамасидан ташкил топган бўлиб, қандайдир контак яқинида
жойлашган бўлади. Реле ишлаётганида яни ўрамадан ток ўтаётганида метал узак
магнитланади ва унинг яқинида турган уланувчи контактларни улайди, узилувчи
контакларни узади. Реледан ток ўтмаётганда уланувчи контаклар узилган холатда
узилувчи контаклар уланган холатда бўлади.Биз юқоридаги мисоллардан бирини олиб
релели контактини тузиб кўрамиз.Бу жараёнда ҳам биз уч томонлама ёндашишимиз
мумкин.
-Берилган формулага мос релели контакт тузиш
-Керакли сигнални олиш учун жадвалга мос релели контакт тузиш
Аввал схемани қуриб олиб унга мос формула ёки жадвал тузиш масалаларини ҳал
қилиш мумкин.Қуйида керакли сигнални олиш учун жадвалга мос релели контакт тузиш
масаласи кўрилган.
x
Do'stlaringiz bilan baham: |