Mat-statistik asosiy tushunchalari 2 qism


Download 1.12 Mb.
bet10/11
Sana12.10.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1699850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Matstatist 2 - amaliy

Стюдент Т мезони

  • Стьюдент t-мезони статистик таҳлилнинг параметрик усулларидан биридир. Шу сабабли ушбу усулни қўллашдан аввал солиштирилган гуруҳлардаги маълумотларнинг ҳар иккаласини ҳам нормал тақсимланишга мослигини текшириш мақсадга мувофиқдир.
  • Ўзаро боғлиқ бўлмаган икки танламани таққослаш учун Стьюдент t мезони қуйидаги формула орқали топилади:

Бундан ташқари ушбу усулни қўллашга қўйиладиган талаблардан яна бири ҳар иккала гуруҳнинг танлама хажмлари 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Мабодо бирор бир гуруҳдаги маълумотлар нормал тақсимланишга мос келмаса, ёки уларда қатнашган синалувчилар сони 30дан кам бўлса Манн-Уитни мезони ёки бошқа шунга ўхшаш нопараметрик усуллардан фойдаланиш зарур бўлади.

Стюдент t-мезонининг бир неча хил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда уларнинг қўлланилиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

        • Дисперсиялар гамоген ёки гамоген эмас деб топилган ҳолатлар.
        • Танлама хажмлари тенг ёки турлича бўлган ҳолатлар.
        • Бошқача айтилса, тақсимланиш нормаллигини текширгандан кейинги босқичда, гуруҳлардаги дисперсияларнинг гомогенлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Дисперсияларнинг гомоген ёки гомоген эмас деб топилишига қараб у ёки бу кўринишидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди.

  • Юқорида айтилганларни хулосалаб айтиш мумкинки, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стюдент t-мезонининг қуйидаги уч хил тури бирдек муваффақиятли равишда ишлатилиши мумкин:
              • Дисперсиялар гомоген деб топилганда.
              • Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама хажмлари бир хил бўлган тақдирда.
              • Дисперсиялар ва танлама хажмлари турлича бўлган тақдирда.
  • Дисперсиялар гамогенлиги аниқланганда икки танламанинг ўртача қийматларини таққослаш μ1—μ2.
  • Мисол: Механика метематика факультетининг 61 нафар талабаси ҳамда геология факультетининг 63 нафар талабаси Айзенк сўровномаси саволларига жавоб бердилар экстроверсия интроверсия кўрсаткичи бўйича умумлаштирилган маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган:


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling