Noparametrik mezonlar - mazkur mezonlaming hisoblash formulalariga taqsimot parametrlarini kiritmay, balki ranglar va chastotali operatsiyalarga asoslangan bo' ladi (Q Rozenbaum mezoni, T Vilkokson mezoni va boshq.). - Математик статистика мутахассисларининг фикрига кўра ўртача арифметик қиймат аниқ бир сон орқали ифодаланади. Унинг асосида вариацион қатор тўғрисида тўлақонли тасаввурга эга бўлиш қийин. Ўртача қийматдан индивидуал оғиш ҳолатларини ўрганиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўртачадан ўнгга ёки чап томонга оғиш қай даражада намоён бўлаётгани кўпликнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланади.
- Шунинг учун ҳам марказга интилиш тенденциясидан ташқари марказдан қочиш тенденцияси ҳам мавжудлигини кўрсатувчи статистик кўрсатгичларин таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Вариацион қатордаги элементларнинг марказ атрофида қай даражада тўплангани ёки тарқалганини акс эттирувчи кўрсатгичлар тарқалиш тавсифи деб аталиб, улар ўртачадан оғиш ёки вариативлик билан белгиланади. Оғиш – индивидуал фарқлар демакдир. Варианслар – индивидуал фарқларнинг рақамлар орқали ифодаланишидир. Оғиш бу воқеаларнинг сифат жиҳатдан тавсифласа, варианслар уларнинг миқдорий ифодасидир.
- Тақсимланишдаги ўзгарувчанликни ўлчашнинг бир неча хил усуллари мавжуд бўлиб уларнинг энг соддаси тақсимланиш кўламидир, яъни максимал ва минимал кўрсаткичлар орасидаги фарқлар ҳисобланади.
- d=xmax–xmin
- Нопараметрик маълумотлар- ўлчов орқали эмас, балки воқеликни таснифлаш, гуруҳларга ажратиш орқали олинган сонлар қатори бўлиб, муайян объектнинг у ёки бу сифатга эга эканлигини ифода этади.
- Параметрик маълумотлар- миқдорий ўлчовлар бўлиб, узлуксиз тақсимланишни намоён этадилар ҳамда одатда нормал тақсимланиш қонунига мос келади.
Ahamiyatli va ahamiyatsiz bo’lgan farazlar Taqsimotning ayrim tasodifiy xususiyatlari tufayli statistik farazlarning tekshirilishida ba'zi vaziyatlami noto'g'ri talqin qilish xavfi mavjud. Xato xulosalar chiqarilishi ehtimolini tekshirish uchun statistik farazlarga nisbatan ahamiyatlilik darajasi qo'llaniladi. Ahamiyatlilik darajasi - matematik statistik tushuncha bo'lib, xatolik xavfini aniqlaydigan kattalikdir.
Do'stlaringiz bilan baham: |