Н а м л и к. Барча организмларнинг ер юзида тарқалишида ҳарорат билан бирга намлик омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сувсиз ҳаёт йўқ, десак янглишмаймиз. Табиатда сув турли хил шаклда, чунончи, ёмғир, қор, туман, қиров, шудринг, муз каби кўринишларда мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси намлик тушунчасини ифодалайди. Шундай бўлса-да, биз намлик сўзи ўрнига сув дегаа иборани ишлатиш маъқул деб ҳисоблаймиз. Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 50—98% ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда борадиган барча биокимёвий реакциялар сув иштирокида бўлади. Сувда яшайдиган организмлар учун сув муҳит бўлиб ҳам ҳисобланади. Ер юзида ёғингарчилик кўп тушадиган жойларда суткалик ёғингарчилик энг кўп миқдорца 1000 мм га борса (Черапунджи), Синай чўлида эса атиги 10—15 мм га тенг. Перуан ва Асуан чўлларида ёғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқ-ликдаги ҳаётнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ксерофил ўсимлик ва ҳайвонлар қурғоқчил муҳитдаги экологик гуруҳни ташкил этади. Ўртача намлик шароитида мезофил, ортиқча намликда эса гидрофил организмлар яшайди. Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ёки намлик шароитига мосланишига кўра 5 та экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар.
Гидатофитлар — ҳаёти доимо сувда ўтувчи бу гуруҳга асосан сувўтлар киради. Гидрофитлар эса танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида жойлашган ўсимликлардир. Бу гуруҳга сув нилуфарлари, ғиччак, найзабарг (сагиттария), сув айиқтовони, ўқбарг ва бошқа сувда ўсувчи гулли ўсимликлар киради. Улар яшаш шароитига кўра сузиб юрувчи юза-синйнг катта бўлиши, вегетатив органларининг шилимшиқ парда билан қопланиши, механик тўқиманинг кучсиз ривожланганлиги, ҳужайранинг ҳаво бўшлиқларига эга бўлиши, қоплағич тўқиманинг яхши ривожланмаганлиги, сув қатламида яшайдиган турларда оғизчаларнинг бўлмаслиги ёки уларнинг сузувчи баргларнинг фақат устки томонидагина бўлиши, барг эт қисмининг устунсимон ва булутсимон тўқималарга ажралмаслиги, илдиз тизимининг кучсиз тараққий этганлиги каби қатор мосланишларга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |