Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Сув муҳитидаги ҳаёт Сайёрамиздаги барча тирик организмлар учун сув, тупроқ, ҳаво асосий ҳаёт муҳити бўлиб ҳисобланади. Шулардан сув муҳит сифатида кўпчилик организмлар учун хизмат қилади. Экологияда сув муҳитида яшовчи организмлар гидробионтлар деб аталади. Сув қатламида тарқалган организмлар планктон экологик гуруҳга бирлашиб, тубида яшовчилар эса бентос экологик гуруҳни ташкил этади. Сув ўзига хос хусусиятларга эга. Океанлардаги ҳаётни белгиловчи омилларнинг энг муҳими сувнинг босимидир. Чуқурлик ортиши билан босим ҳам ортиб боради. Босимга кенг доирада мослашган эврибат турлар (денгиз типратиконлари, моллюскалар, креветкалар, қисқичбақалар) маълум. Гидробионтлар учун сувдаги эркин кислороднинг миқдори катта аҳамиятга эга. Чучук сувда 0°С да 10,2 м с3/л, 30°С да 5,5 см3/л, худди шу ҳажмдаги денгиз сувларида 8,0 ва 4,5 см3/л О2 бўлади. Маълумотлар кўрсатиб турибдики, ҳароратнинг кўтарилиши билан кислороднинг миқдори камаяр экан, бу ўз навбатида илиқ сувларда яшовчи организмлар учун нафас олишда унинг танқислиги вужудга келишини билдиради. Океанлардаги организмлар учун сувнинг шўрланиш даражаси ҳам катта аҳамиятга эга. Дунё океанларининг ўртача шўрланиш даражаси 35% ни ташкил этади. Денгиз сувида яшовчи ҳайвонлар шўрланган сувга мослашган бўлиб, улар одатда гипотоник ёки гомеостатик хусусиятга, яъни доимий осмотик босимни таналарида сақлаб қолиш учун денгиз сувидан ичиб туради, ёки сувдаги тузларнинг миқдоридан қатъи назар, танаси доимий осмотик босимга эга бўлади. Шундай қилиб баъзи ҳайвонлар ортиқча сув ёки тузларни вакуолалар, жабралар ёки буйраклар ёрдамида чиқариб туради ёки хитин, мугуз қаватлари каби ҳимоя воситаларига эга бўлади. Денгиз сувларида оҳактош тузларининг бўлиши махсус турлар учун муҳим аҳамиятга эга. Унинг миқдори денгиз сувларида 3,6% ни ташкил этади. Оҳактош маржон рифлари, моллюскалар чиғаноғи ва диатом сувўтлари совутлари (панцирлари)нинг тузилишида иштирок этади. Кўпчилик пойкилоосмотик турлар танасида туз миқдори ортиб кетган вақтда анабиоз (тиним) ҳолатига ўтади (ковакичлилар, инфузориялар, коловраткалар, баъзи қисқичбақасимонлар ва бошқалар). Дунё океанларида сувнинг ҳарорати ҳам организмлар учун муҳим омил ҳисобланади. Зонал ҳарорат тартиби барча океанлар учун характерлидир. Тропик зоналардаги йиллик ҳароратнинг амплитудаси 2°С- атрофида бўлса, ўртача иқлимли зоналарда 6—10°Сга боради. Шунинг учун тропик ва қутбдаги сувларда стенотерм турлар учрайди. Сувнинг ҳарорати чуқурлик ортиши билан пасаяди. Лекин маълум чуқурликдан бошлаб ҳарорат ўзгармас бўлиб қолади. Қутб атрофидаги океанларда паст ҳароратда муз қатлами ҳосил бўлади. Бундай шароитда яшовчи организмлар пагофиллар дейилади ва уларнинг ҳаёти муз устида ўтади (тюленлар, оқ айиқ ва бошқалар). Океаннинг тубига қараб ёруғликнинг кучи ва таркиби ҳам ўзгариб боради. Сув одатда кўп миқдорда қизил нурларни ютиб қолади, кўк бинафша нурларни эса яхши ўтказади. Шунинг учун ҳам яшил ва қўнғир сувўтлари саёзроқ жойларда учраб, қизил сувўтлари 200 м гача бўлган чуқурликларда тарқалган. Ҳайвонларнинг ранглари ҳам чуқурликка боғлиқ равишда ўзгариб боради. Оқиш рангли ҳайвонлар юза қатламларда учраса, ғира-шира зоналарда қизил рангли ҳайвонлар кенг тарқалган. Океаннинг чуқур қатламларида яшовчи организмларда биолюминесценция ҳодисаси кузатилади. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling