Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet16/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Организмларнинг ҳаёт шакллари. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи муҳитнинг асосий омилларига нисбатан морфологик мосланишлари ва ҳаёт кечириш тарзи организмларнинг ҳаёт шакллари дейилади. Организмларнинг узоқ тарихий ривожланиш жараёнида улар яшаб турган ташқи муҳитга мос равишда ҳар хил морфологик ва биологик мосланиш хусусиятлари келиб чиққан. Бу ўз навбатида организмларда маълум ташқи қиёфани вужудга келтирган. Ўсимликларнинг ҳаёт шакли дейилганда (, 1962) маълум ташқи муҳит шароитида ўсимликлар гуруҳларининг ўсиш ва ривожланиш натижасида келиб чиқадиган умумий кўриниши (қиёфаси, габитуси) тушунилади. Ўсимликларнинг ҳаёт шаклига доир турли таснифлар ва тархлар мавжуд бўлиб, бундай таснифлаш Теофраст давридан бошланади. Даниялик ботаник К. Раункиер томонидан таклиф қилинган таснифлаш ўсимликларнинг янгиланиб турадиган органларининг, айниқса, куртакнинг жойлашишига ва уларнинг қишнинг ноқулай шароитида қишлашига ёки қурғоқчиликдан ҳимояланишига асосланади. Ана шу белгига асосан Ер юзидаги барча гулли ўсимликларнинг ҳаёт шакллари етти турга бўлиб ўрганилади:
1.Фанерофитлар (фанерос— яққол кўриниб турувчи) дарахт ва буталар ҳисобланиб, уларнинг қишлаб янгиланувчи куртаклари Ер юзидан анча баландда жойлашган ва қишда новдалари сақланиб қоладиган ўсимликлар.
2.Хамефитлар (хаме — паст, ер бағирловчи) майда бутачалар, чала бутачалар ҳисобланиб, уларнинг янгиланиш куртаклари Ер юзасидан унча баланд эмас, аммо тангачалар билан қопланган, қишда қор билан қопланади, новдалари сақланиб қолади.
3.Гемикриптофитлар (геми — ярим, криптос — яширин) кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар ҳисобланиб, уларнинг ер устки массаси қишда қуриб кетади, янгиланувчи куртаклари Ер сатҳи билан баробар жойлашган ҳамда қуриган новдалар билан ҳимояланган бўлади.
4.Криптофитлар кўп йиллик ўт ўсимликлар ҳисобланиб, уларнинг ер устки органлари қишда бутунлай қурийди, янгиланувчи куртаклари эса ер ости органлари тугунаклар, илдизпоялар ва пиёзбошларда сақланиб қолади.
5.Терофитлар бир йиллик ўсимликлар бўлиб, уларнинг ер устки ва ер остки органлари қишда қуриб қолади, фақатгина уруғларигина қишлаб чиқади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling