Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3- жадвал Ер шарининг турли зоналаридаги ўсимликлар қопламининг биологик спектрлари
- Текширилган турларнинг умумий сонига нисбатан
- I. Совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар
- II. Иссиқ қонли (гомойотерм) ҳайвонлар
- I. Сузувчи ҳайвонлар
- II. Ковловчилар
- IV. Дарахтларга тирмашиб чиқувчилар
- MАВ3У-4. биосфера ·Биосфера тушунчаси, унинг чегаралари, таркибий қисми ва функциялари. ·Биосферада биомассанинг
6.Гелофитлар ботқоқлик ўсимликлари бўлиб, уларнинг куртаклари сув остида жойлашган, вегетатив органлари сувдан кўтарилиб туради.
7.Гидрофитлар гулли ўсимликлар бўлиб, куртаклари сув остида, вегетатив новдалари эса сувда жойлашган. К. Раункиер таснифида ҳаёт шаклларининг иқлим билан ўзаро боғлиқлигини тушунтиришга ҳаракат қилади ва Ер шарининг турли зона ва районлари учун биологик спектр тузиб чиқади. Биологик спектр маълум бир ҳудуддаги ўрганилаётган ўсимликлар жамоаларидаги ҳаёт шаклларининг фоиз нисбатларидир. 3- жадвал Ер шарининг турли зоналаридаги ўсимликлар қопламининг биологик спектрлари
Ўсимликларнинг ҳаёт шаклларини таснифлашда Раункиер усулидан ташқари эколого-морфологик таснифлаш ҳам ҳозирги кунда кенг тарқалган. Эколого-морфологик таснифлаш мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: 1. Дарахтсимон ўсимликлар; улар дарахтлар, буталар ва бутачаларга бўлинади. 2. Ўтсимон ўсимликлар; кўп йиллик, икки йиллик, 3. Бир йиллик ўтларга ажралади. 4. Чала дарахтсимон ўсимликлар, яъни оралиқ гуруҳни ташкил этиб, бунга чала бута ва чала бутачалар киради. Юқоридаги мезонларнинг кейинги бўлиниши ўсимликларнинг ҳар хил белгиларига асосланган. Масалан, новданинг ўсиш характерига ва йўналишига кўра (тик ўсувчи, ёйилиб ўсувчи, ўрмалаб ўсувчи, дарахтлар, буталар ва ўт ўсимликлар: дарахтсимон ва ўтсимон лианалар), озиқланиш усулига кўра (автотроф, симбиотроф ва чала паразит, паразит, ҳашаротхўр ўсимликлар, ер остки органларига қараб илдизпояли, тугунакли, пиёз6бошли, каудексли, кўп йиллик ўт ўсимликлар, бутачалар кабилар). Ҳайвонот дунёсида ҳаёт шаклларини таснифлашда ташқи муҳитнинг умумий хусусиятларидан ташқари айни шу муҳитдаги ҳаракатланиш имкониятлари ҳамда озуқанинг характери муҳим аҳамиятга эга. Рус экологларидан таснифлашга кўра ҳайвонларнинг қуйидаги ҳаёт шаклларини ажратади: I. Совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар — йил бўйи фаол, қисман фаоллигини тўхтатадиган, ёзги уйқуга кетадиган ва қишки уйқуни ўтказадиган ҳайвонлар. II. Иссиқ қонли (гомойотерм) ҳайвонлар—1) ўтроқ ҳаёт кечирувчилар: йил бўйи фаол, қисман фаоллиги тўхтайдиган, ёзги уйқуга кетадиган, қишки уйқуга кетадиган; 2) мавсумий ҳаёт кечирувчилар: уя қурувчилар, қишловчилар, ёзгилар, кўчиб юрувчилар. Турли муҳитларда ҳаракатланиш хусусиятларига кўра қуйидагича ҳаёт шакллари ажратилади: I. Сузувчи ҳайвонлар: 1. Сувда яшовчилар: нектонлар, планктонлар, бентослар; 2. Сувда ва қуруқликда яшовчилар: шўнғиб юрувчилар, шўнғимайдиганлар, фақат сувдан озуқа топадиганлар. II. Ковловчилар: бутунлай ер ковловчилар (ҳаёти тупроқ остида ўтадиганлар), нисбатан ер ковловчилар, (ҳаётида тупроқ юзасига чиқадиганлар). III. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар: 1) уя қурмайдиганлар: югурувчилар, сакровчилар, ўрмаловчилар (судралувчилар); 2) уя қурадиганлар: югурувчилар, сакровчилар; 3) ўрмаловчилар (судралувчилар); 4) қояларда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар. IV. Дарахтларга тирмашиб чиқувчилар: дарахтлар билан чиқишмайдиганлар, фақат дарахтга тирмашиб чиқувчилар. V. Ҳаво муҳитидаги шакллар: ҳавода озуқа топувчилар, ҳавода кузатиб туриб озуқа топадиганлар. Тупроқда яшовчи майда ҳайвонларнинг ҳаёт шаклларини ажратишда тупроқ қатламининг табиий-кимёвий хусусиятлари катта роль ўйнайди. Чигирткасимонлар орасида дарахт ва буталарда яшовчи тамнобионтлар, ўт ўсимликлар ярусида яшовчи хортобионтлар, тупроқдаги органик қолдиқларда яшовчи герпетобионтлар,тош-шағалли жойларда яшовчи петробионтлар, очиқ жойларда яшовчи эремобионтлар, қумларда яшовчи псаммобионтлар каби ҳаёт шакллари ажратилади: Назорат учун саволлар 1. Экологик омиллар нима? 2. Экологик омиллар қандай гуруҳларга ажратиладт? 3. Ёруғсевар (гелиофит) ўсимликлар нима? 4. Ўсимларнинг намликка мосланишини тушунтирнг? 5. Организмларнинг ҳаётий шаклларига мисоллар келтиринг? 6. Совуққонли ва совуқ қонли ҳайвонларни тушунтиринг? Таянч иборалар Фанерофитлар, хамефитлар, гемикриптофитлар, криптофитлар, гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар, абиотик омиллар, ё р у ғ л и к. MАВ3У-4. биосфера ·Биосфера тушунчаси, унинг чегаралари, таркибий қисми ва функциялари. ·Биосферада биомассанингтарқалиши, моддаларнинг, энергиянинг даврий айланиши моҳияти ва аҳамияти. ·Инсоннинг биосферага кўрсатадиган таъсирлари. Биосфера (юнонча биос - ҳаёт, сфера - шар сўзларидан олинган) тушунчаси фанга биринчи марта Австралиялик биолог олим Э. Зюус томонидан тирик организмлар яшайдиган ер қобиғи белгилаш мақсадида киритилган. Биосфера ҳақидаги таълимотнинг рус академиги яратган ва ривожлантирган. Биосфера тирик организмлар яшайдиган ва уларнинг таъсирида тинмай ўзгарадиган ер шари қобиғининг бир қисмидир. Ердаги ҳамма биогеоценозларнинг йиғиндиси умумий экологик система - биосферанинг хосил қилади. Шундай қилиб, биосферанинг элементар бирлиги биогеоценозлар хисобланади. Биосфера тирик ва ўлик қисмлардан иборат. Сайёрамизда яшайдиган ҳамма тирик организмларнинг йиғиндиси биосферанинг тирик моддасининг ташкил этади. Тирик организмлар, асосан ернинг газсимон (атмосфера), суюқ (гидрофера), қаттиқ (литосфера), биологик қобиқларида жойлашган. Кейинги маълумотларга қараганда биосферанинг юқори чегараси денгиз сатҳидан 22 км баландликда атмосферанинг қуйи қатлами тропосферада жойлашган. Бу чегара қуёш нурлари энергияси таъсирида кислород озонга айланади ва озон экрани хосил бўлади. Озон экрани кўп миқдорда тирик организмларга зарарли таъсир кўрсатувчи космик ва ултрабинафша нурларининг асосий қисмини ер юзасига ўтказмайди. Биосферанинг энг юқори чегарасида ноқулай шароитда ўта чидамли бактериялар споралар учрайди. Гидросферани океанлар, денгизлар, кўллар ва дарёларнинг сувлари хосил қилади. Гидросфера ер шарининг 70% га яқин кисмини эгаллайди. Ҳаёт гидросферанинг ҳамма қисмида, ҳатто энг чуқур -11 км. гача бўлган жойларида хам учрайди. Ҳаёт ернинг қаттиқ кобиғи литосферанинг юқори қатламларида, 3-4 км чуқурликда бўлган масофагача таркалган. Биосферанинг қуйи чегараси океанларнинг энг чуқур жойларига ва литосферада нефть бор бўлган, анаэроб бактериялар яшайдиган қисмларига тарқалган. Биосферанинг ўлик таркибига атмосферанинг, гидросферанинг ва литосферанинг моддалар ва энергия алмашинуви жараёнида қатнашувчи қисмлари киради. Сайёрада ҳаёт чегаралари биосферанинг чегараларини аниқлайди. Биосфера - ернинг тирик организмлар яшайдиган географик қобиқларнинг бир қисмидир. Биосферанинг ўзига хослиги организмлар фаолият томонидан идора қилувчи моддаларнинг даврий айланишидир. Биосфера энергияни ташқаридан - қуёшдан олгани учун очиқ система ҳисобланади. Тирик организмлар моддалар даврий айланишини идора қилиб, сайёранинг юзасини ўзгартирувчи кучли геологик омил ҳисобланади. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling