Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


- жадвал Биотик алоқаларнинг турлари


Download 236.05 Kb.
bet15/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

2- жадвал
Биотик алоқаларнинг турлари

Биотик алоқаларнинг

А организмга таъсир

Б организмга таъсир

турлари

натижаси

натижаси

Мутуализм

қ

қ

Комменсализм

қ

0

Йиртқичлик

қ



Паразитизм

қ



Нейтрализм

0

0

Антибиоз

0



Рақобат







Жадвалдан кўриниб турибдики, организмлар ўртасидаги алоқалар ҳар икки организм учун фойда келтирса мутуалистик муносабатлар келиб чиқади. Ҳар икки организм учун фойдали ҳисобланган бундай ўзаро муносабатлар симбиотик муносабатлар деб қаралади. Бундай алоқа турларига лишайниклар танасидаги сувўтлар билан замбуруғларни, дуккакли ўсимликлар илдизида яшовчи тугунак бактерияларни, гулли ўсимликлар билан замбуруғ гифаларининг биргаликдаги ҳаёти кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ҳайвонот оламида эса моллюска чиғаноғи ичига кириб яшовчи қисқичбақа билан актинийни, чумолилар инига кириб яшовчи баъзи қўнғизларни, чумолилар билан ўсимлик битларини, тимсоҳ билан трохилус деб аталган қуш кабилар ўртасидаги алоқаларни мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Ҳайвонлар билан ўсимликлар ўртасида мутуалистик алоқага ҳайвонларнинг ўсимликларни чанглатишда иштирок этиши ва мева ҳамда уруғларни тарқатиши кабилар киради.
Организмлардан бири қандайдир фойда кўриб бу ҳол иккинчи организм учун унча зарар келтирмаса комменсализм туридаги алоқа келиб чиқади. Ўсимликларнинг эпифит ҳаёт кечириши, йирик сут эмизувчи ҳайвонлар томонидан махсус илашувчи ўсимталарга эга бўлган мева ва уруғларнинг тарқалиши, акулалар терисига ёпишиб олиб ундан қолган озуқа қолдиқлари билан озиқланиб ҳаёт кечирувчи прилипала балиғи, худди шунингдек балиқлар терисига ёпишиб яшовчи гидроид полиплар ва кўпчилик ҳайвон турлари ўртасидаги муносабатлар комменсализмнинг кўринишларидир. Организмлар ўртасида кенг тарқалган биотик муносабатларнинг муҳим тури йиртқичлик ҳисобланади. Бунда бир тур иккинчи бир турни йўқ қилади, яъни еб қўяди. Йиртқичлик фақат ҳайвонлар ўртасида кузатилиб қолмай, балки ўсимликларда ҳам содир бўлади. Бу ҳашаротхўр ўсимликлардан непентес, алдрованда, росянка ва бошқаларнинг ҳашаротларга бўлгав муносабатида яққол кўринади. Шунингдек, айрим замбуруғларнинг содда ҳайвонлар ва нематодларга бўлган муносабатларида намоён бўлади.
Бир тур (паразит) иккинчи организмдаги (хўжайин) озуқа моддалар ёки унинг тўқималари ҳисобига ҳаёт кечиради. Паразитнинг ташқи муҳит билан бўлга» алоқаси асосан хўжайин орқали амалга ошади. Паразит тур хўжайин организмнинг махсус муҳитида яшайди. Шунинг учун ҳам у, бир томондан, экологик фойдали бўлса, иккинчи томондан, тараққиёт даврини ўтказишда қийинчилик туғдиради. Паразитлар учун қулайлик унинг доимо мўл озуқа билан таъминланганлигидадир. Бу ўз навбатида тез ўсишга ва кўпайишга сабаб бўлади. Бундан ташқари паразит тур ташқи муҳитнинг ҳар қандай ноқулай таъ-сирларидан ҳимояланади. Ташқарига чиқиш тараққиётнинг маълум бир босқичига тўғри келади. Унда ҳам махсус мосланишларга эга бўлади. Паразит учун экологик ноқулайлик сифатида яшаш жойнинг чекланганлиги, кислород билан таъминланишнинг мураккаблиги, бир хўжайиндан иккинчисига тарқалишнинг қийинлиги ҳамда хўжайин организмнинг паразитдан ҳимояланувчи жавоб реакцияларини бериши кабиларни санаб ўтиш мумкин.
Ўсимликлар орасида тўлиқ ва чала паразитлар ажратилади. Чирмовуқ ва шумғиялар тўлиқ паразитлар ҳисобланса, омела, погремок, очанкалар чала паразит, яъни ўзи мустақил ҳолда фотосинтез қила олади, аммо сув ва минерал моддаларни хўжайин ўсимликдан олади. Паразитлар ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган гуруҳларга ҳам ажратилади. Биринчиси битта хўжайинга эга бўлади. Иккинчиси эса кўпгина турларни зарарлаши мумкин. Одам аскаридаси ва шохкуя замбуруғлари ўзига хос паразитларга мисол бўлади. Паразитлар бир, икки ва кўп хўжайинли бўлади. Масалан, занг замбуруғи, безгакни қўзғатувчи плазмодийлар икки хўжайинли паразитлардир.
Антропоген омиллар. Антропоген омиллар ҳозирги вақтда табиатдаги энр кучли омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Инсон тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир этиб ёка яшаш шароитини ўзгартириб унинг тарқалишига ёки қирилиб йўқ бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Инсон. камида 70 миллион йил давомида таркиб топган тирик дунё манзарасини бир неча ўн йилда ўзгартириб юборди. Унинг тирик организмларга салбий таъсири натижасида Ер юзида кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетди. Овчилик билан шуғулланиш дастлаб озуқага бўлган талабни қондириш мақсадида олиб борилган бўлса, кейинчалик кийим кечак ва ҳар хил қимматли материаллар олиш учун авж олиб кетди. Бу ўа навбатида кўпчилик ҳайвонларни йўқ қилиб юборди. Масалан, денгиз сигири 26 йил давомида бутунлай қирилиб кетди. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Аҳволнинг кескинлашганлиги ҳисобга олинган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш бирлашмаси томонидан «Қизил китоб» чоп этилди. Унга йўқолиш арафасидаги ёки ноёб турлар киритилган. Масалан, республикамизда ёввойи ҳайвонларнинг 99, паррандаларнинг 410, балиқларнинг 79 тури мавжуд бўлиб, улардан 32 ҳайвон, 31 парранда, 5 балиқ тури Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. (Унинг биринчи нашрида 163 тур ўсимлик ноёб ва йўқолиб бораётган турлар сифатида кўрсатилган бўлса, кейинги тайёрланаётган нашрига 400 тур ўсимлик киритилиши кўзда тутилган. «Қизил китоб»ларнинг мақсади хавф хатар остида қолган кўпчилик ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолишдан иборатдир.Қўриқхона ва миллий боғларда ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш натижасида ҳам бир қанча турларнинг йўқолиш хавфи бартараф этилди. Инсоннинг онгли ёки онгсиз равишда ўсимлик ва ҳайвон турларини Ер шарининг бир жойидан иккинчи жойига олиб бориши баъзан флора ва фауна таркибини бирмунча ўзгартириб юборди. Инсон таъсири натижасида уйда яшовчи ҳайвонлар, уй сячқонлари, каламушлар, пашшалар, сувараклар, ўсимликлардан қоқиўт, гумай, мачин, итузум, жағ-жағ, оқ шўра ва бошқалар жуда кевг тарқалган.
Инсон томонидан ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаш шароитлари ўзгартирилди. Натижада муайян жойда яшаётган ўсимлик ва ҳайвонлар жамоалари йўқ бўлиб ёки уларнинг шароити кескин ўзгариб кетди. Масалан, тоғ ўрмонларида дарахтларни кесиб ташлаш, шубҳасиз уларнинг остида яшаётган соясевар ўсимликларни яшаш имконидан маҳрум қилди. Бундан ташқари ҳаёти дарахтлар билан боғланган (озиқланувчи, уя қурган) қушларнинг йўқолишига ҳам олиб келди. Худди шунингдек яшаш шароитларининг кескин ўзгариши (ерларни ҳайдаш, фойдали қазилмаларни ковлаб олиш, чиқиндиларни ташлаб қўйиш, ўтлоқзорларни ўриб ташлаш, у ерларда уй ҳайвонларини сурункасига боқиш кабилар) ушбу ҳудудлар органик дунёсининг таркибини ўзгартириб, баъзи турлар учун қулай шароит вужудга келтирса, иккинчи бир турлар учун яшаш имкониятидан маҳрум. бўлишга олиб келди. Биз ҳозирги вақтда инсон томонидан кескин ўзгартириб юборилган сайёрада яшамоқдамиз. Йилдан-йилга табиий ҳолдаги ландшафтлар ва жамоалар эгаллаган майдонлар қисқариб кетмоқда ва уларнинг ўрнини инсон таъсиридаги ландшафтлар ва жамоалар эгалламоқда.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling