Мавзу. Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситаларнинг ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар ёрдамида ҳисобга олинади


Download 57.34 Kb.
bet3/5
Sana03.06.2024
Hajmi57.34 Kb.
#1899121
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.1 AS VOS

Асосий воситаларнинг ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар ёрдамида ҳисобга олинади:

  • АВ-1 шакли - «Асосий воситаларни қабул қилиш ва бериш акти» -асосий воситаларнинг кирим ва чиқимини қайд қилиш учун.
  • АВ-2 шакли - «Таъмирланган, мукаммаллаштирил­ган ва реконструкция қилинган асосий воситаларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси»- объектларнинг бошланғич қийматининг ошишини қайд қилиш учун.
  • АВ-3 шакли - «Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш» объектларни тугатиш учун.
  • АВ-4а шакли - «Автотранспорт воситаларини тугатиш далолатномаси».
  • АВ-7 шакли - «Асосий воситаларни ҳисобга олиш учун инвентар карточкалари» ҳар бир асосий воситанинг ҳолати ва ҳаракатини алоҳида қайд қилиб боради.
  • АВ-8 шакли - «Асосий воситаларнинг ҳаракатини қайд қилиш карточкаси»- уларнинг кирим ва чиқимини ҳисобга олиб боради.
  • АВ-9 шакли - «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати» уларнинг фойдаланиш жойлари бўйича ҳисобини ташкил қилиш учун ишлатилади.
  • АВларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва ҳисоби
  • Амортизацияланадиган қиймат деганда молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси.
  • Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.
  • Амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси.
  • Жисмоний эскириш
  • Маънавий эскириш

Download 57.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling