Мавзу: аудит фанининг предмети ва услублари
Аудиторлик андозалари, унинг ахамияти ва максадлари
Download 146 Kb.
|
3-mavzu
6. Аудиторлик андозалари, унинг ахамияти ва максадлариАудиторлик андозалари аудитнинг сифати ва ишончлилиги меъёрий талабларини аникловчи асосий умумий талабларни шакллантиради. Бу коидаларга риоя килиш аудиторлик текшируви натижаларини кафолатини таъминлайди. Иктисодий шароити ўзгариши билан молиявий хисоботлардан фойдаланувчи эхтиёжини максимал кондириши учун аудиторлик андозаларини вакти вакти билан кайта куриб чикишга тугри келади. Аудиторлик андозалари судда аудит сифатининг далили булиб хизмат килади ва аудиторнинг жавобгарлик даражасини аниклайди. Андозалар аудит утказишга умумий ёндошишни, аудиторлик текшируви масштаби, аудиторлик хисоботлари турларини, усул ва услубиятларини, шунингдек аудит утказиш шароитларидан катъий назар аудиторлар риоя килиш керак булган асосий тамойилларни аниклайди. Аудитор ўз амалиётида андозаларга амал килмаган хужалик юритувчи субъектларга буни тушунтириб беришга тайёр булиши керак. Аудиторлик андозаларинг ахамияти куйидагилардан иборат: аудиторлик текширувининг юкори сифатини таъминлайди; аудиторлик амалиётига янги илмий ютукларни жорий килишга кумаклашади; фойдаланувчиларга аудиторлик текшируви жараёнини тушунишга ёрдам беради; касбнинг ижтимоий имиджини яратади; давлат томонидан назоратни бартараф килади; аудиторга мижоз билан сухбат олиб боришга ёрдам беради; аудиторлик жараёнининг алохида элементлари алокасини таъминлайди. Трансмил корпорацияларининг ривожланиши, интеграцияси ва аудиторлик фирмаларини йирик халкаро гурухларга айланиши билан халкаро масштабда аудитни унификациялаш зарурияти тугилди. Аудит сохасидаги муаммолар бутун дунёда бир хилдир, шунинг учун бирон-бир мамлакатнинг аудит ташкилотлари аудит тугрисидаги кейинги муаммони ечишда бошка ташкилотлар муаммоларни кандай бажарганликларини урганадилар. Профессионал талабларни ишлаб чикиш билан халкаро микёсда бир канча ташкилотлар шуғулланади, шулар жумласига 1977 йилда вужудга келган халкаро бухгалтерлар федерацияси (International Federation of Accountans - IFAC) хам киради. Бу ташкилот доирасида аудиторлик андозалари билан аудиторлик амадиёти буйича халкаро комитет (International Auditing Practicfies Committee - IAPC) шугулланади. Бу комитет томонидан чикарилган аудит утказишнинг халкаро андозалари (International Auditing Guidelines - IAG) икки максадни кузлайди, яъни профессионализм умумжахон даражасидан паст булган мамлакатларда профессионализмни оширишга ёрдам бериш хамда халкаро масштабда иложи борича аудитни унификациялаш. Аудит фаолиятини юритишнинг халкаро андозалари билан бир ±аторда миллий андозалар хам ишлаб чикариши ва амалда кулланиши мумкин. Баъзи бир мамлакатларда (масалан Австралия, Бразилия, Индия, Голландия) хал±аро стандартлар асосида миллий стандартлар ишлаб чикилмо±да. Миллий стандартларни ишлаб чикмаслик карор килинган мамлакатларда эса (масалан Кипр, Малайзия, Нигерия, Фиджи, Шри-Ланка) халкаро стандартлардан миллий стандарт сифатида кулланилади. Канада, Буюк Британия, Ирландия, АКШ каби ривожланган мамлакатларда аудитнинг миллий стандартлари булгани учун халкаро стандартлар профессионал штатлар томонидан эътиборга олинади. IAG 1. Молиявий хисоботларни текширишнинг максади ва хажми. IAG Аудит утказиш учун розилик хати. IAG 3. Аудит утказишнинг асосий принциплари. IAG 4. Режалаштириш. IAG 5. Бошка аудиторлар иши натижаларидан фойдаланиш. IAG 6. Аудит утказиш муносабати билан кулланиладиган бухгалтерия хисоби тизимини ва мувофик ички назорат воситаларини урганиш ва бахолаш. IAG 7. Аудит сифатини назорати. IAG 8. Аудит маълумотлари. IAG 9. Хужжатлаштириш. IAG 10.Ички аудит иши натижаларидан фойдаланиш. IAG 11 .Ёлғон ва хато. IAG 1Аналитик текширув. IAG 13. Молиявий хисоботлар буйича аудитор хулосаси. IAG 14. Текширилган молиявий хисобот хужжатлардаги бошка ахборот. IAG 15. Маълумотларни электрон кайта ишлаш шароитида аудит утказиш. IAG 16. Аудитнинг компьютер усуллари. IAG 17. кизикиши бор томонлар. IAG 18. Эксперт ишидан фойдаланиш. IAG 19. Аудитор танлови. IAG 20. Маълумотларни кайта ишлашда хисоб-китоб тизимини кулаш ички назорат воситаларини урганишда ва бахолашга таъсири. IAG 21. Аудиторлик хулосасига сана куйиш. Балансга кул куйилгандан кейинги ходисалар. Молиявий хисоботлар нашр килинганидан кейин аникланган далиллар. IAG 2 Рахбарнинг тушунтиришлари. IAG 23. Харакатдаги корхона. IAG 24. Аудиторнинг махсус хисоботлари. IAG 25. Мавжудлик ва аудиторлик таваккалчилиги. IAG 26. Аудитда бахолаш хисоб китоби. IAG 27. Перспектив молиявий ахборотни урганиш. IAG 28. Молиявий хисоботларни текширишда аудиторнинг бошлангич колдиклар учун маъсулияти. IAG 29. Хусусий ва назорат таваккалчилиги ва уларни мустакил жараёнларга таъсирини бахолаш. Хулоса Аудиторлик текшируви усули иктисодий назария фанининг абстракциялаш усулидан фойдаланиб, аудиторлик мезонларининг асосий тамойилларини билиш оркали тахлил килинади. Аудиторлик текшируви натижалари бу аудиторнинг хисоботлари ва якуний хулосасидир. Аудитнинг ички андозалари шу аудиторлик фирмаларида аудиторлик текшируви умум ягона ёндошишни таъминлайди. У ўз ичига куйидаги элементларни олади: келишув максадларини аниклаш; бизнес шархи; таваккалчилик эхтимолини бахолаш; аудит стратегиясини ишлаб чикиш учун ички назорат тизимини бахолаш; аудиторлик текшируви стратегиясини аниклаш; назорат тизими самарадорлигини бахолаш; мустакил изланишлар режаси; мустакил изланишлар; аудиторлик текшируви якуни; хулоса бериш. Download 146 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling