Мавзу: Биологик жараёнлар кинетикаси


Download 3.72 Mb.
bet1/4
Sana21.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1793112
  1   2   3   4
Bog'liq
9 Glikoliz

Мавзу: Биологик жараёнлар кинетикаси

Режа:

Кимёвий кинетика асослари

Ҳар бир элемент кимёвий реакция реакцияга киришувчи молекулаларнинг бевосита тўқнашиши натижасида амалга ошади. Реакциялар элементар актда иштирок этадиган молекулаларнинг тури ва сонига қараб моно-, би, ва три молекуляр деб уч гуруҳга ажратилади.

А Р тип рекция амалга ошса мономолекиляр реакция.

А+В Р - бимолекуляр

А+В+С Р - тримолекуляр реакция дебаталади.

Ферментатив рекциялар кинетикачи

Биологик катализаторлар, яъни ферментлар юқори молекуляр бирикмалар бўлиб, улар таъсиридан биокимёвий реакциялар юқори тезликда амалга ошади. Мас., одатдаги шароитда, водород пероксидининг парчаланиши учун 18 ккал/моль энергия талаб этилса, унинг анорганик катализатор (Pt кукуни) таъсирида парчаланиши учун 11,6 ккал/моль, фермент – каталаза таъсирида парчаланиши учун эса, унинг ҳар молига атиги 5 ккал энергия талаб этилади.

Демак, ферментлар биокимёвий реакцияларнинг энергиявий тўсиғини пасайтириб, уларнинг одатдаги шароитда амалга ошиши учун имкон яратади.

Нормал шароитда фермент билан унинг парчалайдиган моддаси (субстрат) ўртасида кимёвий боғланишга асосланган фермент-субстрат комплекси – активланган комплекс ҳосил бўлади. Жараёнда фермент таъсиридан субстрат молекуласининг конфигурацияси шундай ўзгарадики, натижада, молекуланинг реакцияга киришиши осонлашади.

  • Субстрат молекуласида содир бўладиган ўзгаришлар, парчаланиш, атом гуруҳларининг жой алмашиши ва х.к. натижасида, ҳосил бўлган маҳсулотни тутиб турувчи боғлар узилади, яъни комплекс парчаланиб, маҳсулот ажралади ва фермент қайта ўз ҳолига қайтади.

Фермент-субстрат комплекси ҳосил бўлиши ҳақидаги гипотеза Браун ва Анри томонидан (1902) илгари сурилган бўлса ҳам, уни исбот қилиш осон бўлмади. Чунки фермент-субстрат комплекси ўта беқарор бўлиб, кам миқдорда ҳосил бўлади. Масалан, илк бор Чанс томонидан (1943) спектрофотометрик йўл билан ҳал этилди. Йигирма йилдан сўнг, япон олимлари Яги ва Озава, анаэроб шароитда, аланиннинг оксидазани бириктирган кристалл ҳолатидаги комплексини олишга эришдилар.

  • Фермент-субстрат комплекси ҳосил бўлиши ҳақидаги гипотеза Браун ва Анри томонидан (1902) илгари сурилган бўлса ҳам, уни исбот қилиш осон бўлмади. Чунки фермент-субстрат комплекси ўта беқарор бўлиб, кам миқдорда ҳосил бўлади. Масалан, илк бор Чанс томонидан (1943) спектрофотометрик йўл билан ҳал этилди. Йигирма йилдан сўнг, япон олимлари Яги ва Озава, анаэроб шароитда, аланиннинг оксидазани бириктирган кристалл ҳолатидаги комплексини олишга эришдилар.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling