Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
Кичик гурухларда аппликация килишга ўргатиш
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
Кичик гурухларда аппликация килишга ўргатиш Мактабгача таълим муассасасида аппликация машғулотлари биринчи кичик гуруҳдан бошлаб олиб борилади. Бу гуруҳда барча машғулотларда болалар катталар томонидан қилиб берилган тайёр шаклларни қоғозга тўғри, турли хил жойлашишда териб чиқиб ва ёпиштиршга қаратилгандир. Бу гуруҳда асосий вазифа-болаларни елимлаш усулларини ўргатиш ҳисобланади. Катталар учун оддий ҳисобланган, бу малака қатор ҳаракатларни кетма-кет бажаришдан иборат бўлади, яъни мўйқаламни тўғри ушлаб, унда озгина елим олиш, шаклни тескариси билан қўйиб, елимни бутун шаклга текис қилиб суриб чиқиш, сураётган чап қўлининг бармоғи билан шаклни тутиб туриш, сўнг мўйқаламга эҳтиёткорлик билан қўйиб, шаклни секин ранг томони билан ўгириб, қоғоз варағининг керак жойига қўйиш ва салфетка ёрдамида секин босиш, чеккаларидан чиқиб кетган ортиқча елимни секингина артиб олиш. Бу ёшдаги болаларга ана шу ҳаракатларни эгаллаб олиш, албатта осон эмас. Энг содда шакл-квадрат ва доира унинг учун шу шакллардан ишни бошлаш лозим. Йил давомида болалар шу шаклларни номини тўғри айтишни эгаллаб олишлари лозим. Лекин бутун йил давомида ўтказиладиган Аппликация машғулотларида фақат шу шакллар билан кифояланиб қолиш бўлмайди. Бу гуруҳда болаларда дастлаб бир; кейин 2-3 қисмдан тузилган предметларни (қўзиқорин, байроқча, қорбобо, уй) ёпиштиришга ўрганадилар. Шунингдек, йил охирига бориб болалар олти-етти хил рангни қизил, кўк, сариқ, яшил, жигаррангни тўғри айтиб беришлари лозим. Бу гуруҳ болаларига қайчи берилмайди, чунки болаларнинг қўл ҳаракати етарли тараққий этмаган ва ҳали қуриш назорати етарли бўлмаганлиги сабабли болалар қўлидаги қайчи хавф туғдириши мумкин.
Кичик гурухда болаларни апликация қилишга ўргатишида иш учун бериладиган материаллар ва машғулотни ташкил этиш аҳамиятига эгадир. материалнинг ранги болаларни диккатини тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлабки машғулотларда материал алоҳида пакетларда, тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлганидан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда кесмага териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб чиқилганини текширади, шундан кейингина болаларга елим ишлатиш учун берилади. Бу гурухда тарбиячи болалар билан натурани кузатиш намуна билан биргаликда олиб бориш керак. намунани кўрсатиш жараёнида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташ ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши, болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб боради. Қандай шаклни олди, қандай ишлаб қўйиб елим суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради. Кичик мактабгача тарбия ёшдаги болалар эса тайёр шаклларни ва уларнинг рангини бир-бирига мослаб, танлаб ёпиштирадилар. Жуда яхши эстетик эффект билан қилинган ишлар, айниқса декоратив безаклар гурух хонасини безатиш мумкин. Шундай қилиб, олиб борилган текшириш ишлари шуни кўрсатадики, яхши уюштирилган аппиликация машғулотлари, болаларни бошқа машғулотларга, декоратив, предметли ва мазмунли машғулотларига ижобий таъсир этади. Болаларда сенсор маданият ошади, қўл билан таҳлил қобилияти ўсади ва бадиий дидлари шаклланади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling