Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа
Механик жиҳозлари фойдаланилиши (эксплуатацияси) умумий қоидалари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
4 -5 МАВЗУ (2)
Механик жиҳозлари фойдаланилиши (эксплуатацияси) умумий қоидалари
Гидротехника иншоотларининг фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитлари кўпкина даражада устки бьефдаги сув сатҳи ва сув сарфини бошқарадиган ҳамда сузиб келувчи жисмларини тўхтатадиган ёки ўтказадиган сув ўтказувчи ораликларини бекитиладиган механик жиҳозлари номенклатураси ва уларнинг ҳолатига боғлиқ. Механик жиҳозлари қаторига затворлар, ахлат ушловчи панжаралар, эстакадалар, кран остидаги йўллар, ҳаракат этувчи кўтариш - транспорт механизмлари, панжараларни тозаловчи машиналар, затворлар, трансформаторлар ва ҳоказоларни транспортловчи аравачалар ва бошқалар киради. Механик жиҳозлари ва ёрдамчи ускуналарининг металлик конструкциялари фойдаланилиши (эксплуатацияси) пайтида ишга қобилиятли техникавий ҳолатида ушлаб турилиши шарт. Буни амалга ошириши мақсадида доимий кузатувлар, назоратлар, ревизиялар, профильактик, режалик ва бошқа таъмирланишлар ўтказилади. Механик жиҳозлари ва ёрдамчи ускуналарининг металлик конструкциялар ревизиясини ва кузатув, назоратларини фойдаланилиши (эксплуатацияси) хизмати ўзи амалга оширади ва зарурият бўлганида шартнома тузилиши асосида бу ишлар бажарилишига лойиҳавий ташқилотини жалб этади, аниқланган хавфга боғлиқ дефектларининг йўқотилиши вақтини аниқлайди, механик жиҳознинг ишлаб туришига қаратилган чора тадбирларининг ўзига хос бўлган рўйхатини ишлаб чиқади. Турли хил механик жиҳозлари учун фойдаланилиши (эксплуатацияси) чора тадбирларнинг асосий кўрсатмалари пастроқда берилган. Затворлар. Яхши ишловчи затвор босим остида сезиларли деформациясиз, қийшайтирилмасдан, бир текисда сапчимасдан, қийинчиликсиз ҳаракат этади. Остонага ўтирғизганидан сўнг у тубидаги ва ён томонидаги зичлагичлардан сув ўтказмайди. Юритувчи қисмларини, бирикмаларини, занжирларини, ҳаракат этувчиларни, тормозларини, мустаҳкамлантирувчи элементларини, ишқаланиб турувчи жойларини ўз вақтида тузатадилар, мойлайдилар. Қобиқнинг пайвандланган чоклари ва унга бириктирилган элементлари сув ўтказмаслиги шарт. Шикастланишлар, ғадир будурликлар, четлари ўткир бўлган ғижимлар, пайвандлангандан сўнг қолган сачратмалар, цементдан қолган қуюлмалар, қуриган ва ёғли балчиқлар ва бошқалардан озод бўлган зичлагичлар, олдин ўрнатилган затворнинг ҳаракатсиз қисмларига, зич ҳолда туташиб жойлашуви шарт. Профильактика тартибида затворлар ва уларнинг таянч юритувчи қисмлари, пазлари тизимлик равишда балчиқдан, муздан, қордан, ахлатлардан ва ҳоказо жисмларлардан тозаланади. Профильактика кузатувлари ва жорий таъмирлашланишлари жараёнида алоҳида диққатни пайвандланган чоклари ҳолатига (зарурият бўлса чоклар қайта пайвандланади); бириктирилган жойлари ишончли бўлишига; йўғон арқонлар, занжирлар, блоклар ҳолатига, вақт ўтиши билан керосин ёрдамида эски мойдан тозалаб янги мой билан мойланадиган ишқаланувчи қисмлари ҳолатига; резина ва металл ҳолатига; затвор валининг подшипниклик таянчлари жойлашувига, затворнинг юкланувчи элементларининг занглаши пайдо бўлиши ҳолатига; затвор кўтарувчи механизмининг қўл ёрдамида юритилишига ўтказишида электр қувватини ўтказувчи воситасидан ўчирадиган блокировка ускуналари ҳолатига ва бошқаларга эътибор берилиши зарур. Затвор элементининг қалинлигидан занглаш қалинлиги 10% дан кўпроқни ташқил этиши кузатилганида, ушбу занглаган элементини капитал таъмирланиши ёки унинг алмаштирилиши тўғрисида масала кўриб чиқилади. Занглаш камроқ бўлиши кузатилганида металлни занглашдан тозалаб занглашга қарши бўёқ билан қоплайдилар. Зичлагичларнинг мустаҳкамлантирувчиларига бириктириладиган кўп даражада занглаш билан шикастланган болтларини алмаштирадилар. Занглаш таъсиридан ёки орттирилган юкланишларидан очилган чокларни ўйиб ташлаб янгидан пайвандлаб тузатадилар. Зичлагич резинаси барча юзаси бўйича ёмон туташиб ётадиган бўлса унинг алмаштирувигача зичлагич резинасини текислайдиган ва шу билан фильтрация ўчоқларини йўқотадиган маҳаллий пўлатлик, резиналик ёки ёғочлик пона қистирмаларини қўядилар. Резиналик зичлагичлари эгилувчан, ёриқсиз бўлишлари зарур, акс ҳолда уларни алмаштирадилар. Таянч-юритиш ускуналарининг ғилдираклари меъёрий ҳолатида қўлнинг ёрдамида эркин равишда айланадилар. Агарда ғилдирак томоман айланмаса, ёки қийинчилик билан айланса, уни зудлик билан таъмирлашади. Айланувчи қисмлари билан ёндошувчи тешикларнинг, бармоқларнинг, винтларнинг, валларнинг ишдан чиқиши даражасини лойиҳалаш ҳужжатлари, тушунтирувчи ёзмалари ва чизмаларига қараб аниқлашади. Навбатдаги ревизияси (текшируви)гача сегментли затворларини кўтарадилар, уларнинг занжирларини тозалаб, занглашга қарши бўёқлари билан бўяб мойлайдилар. Затворларни пўлатлик йўғон арқонларига бириктирадиган занжирларнинг мустаҳкамловчи банд (скоба)ларни деформацияланган, эгилган, шикастланган жойлари бўлмаслиги зарур, акс ҳолда уларни алмаштирадилар. Алоҳида эътиборни чиғирларнинг кожухлари ва барабанларидаги пўлатлик йўғон арқонлари учларининг охирги жойлари бириктирилиши сифатига ҳамда пўлатлик йўғон арқонларининг ўзларининг сифатига берадилар. Пўлатлик йўғон арқоннинг бир қадамидаги узунлигида бир ўралмасида узилган симлари 30% дан кўп бўлмаслиги шарт. Агарда йўғон арқонни эскирган, кўп ҳажмдаги узилган симлари бўлса уни янгисига алмаштирадилар. Барча йўғон арқонлари консистент (суюқ) мой билан мойланади. Механик жиҳозларини фойдаланилиши (эксплуатацияси) даврида инструкциясига мувофиқ, шарнирлардаги мойни тизимлик равишда алмаштирадилар. Куз ва қиш вақтларида одатда затворларнинг бир қисми ишлатилмайди, ҳаво ёғинларидан ҳимоялаб шарнирларни консервация этадилар. Таянчлик шарнирларини ўз вақтида марказлаштирадилар. Агарда бу иш бажарилмаса, затворнинг таянчлик конструкцияларининг қийшайиши пайдо бўлади. Иншоотнинг фойдаланилиши (эксплуатацияси)га киритилишидан олдин шарнирларни очиб, ишқаланувчи қисмлари юзаларини синчиклаб тозалайдилар ва мойлайдилар. Затворларни ҳар йилда ва зарурият бўлган вақтида тозалаб, занглашга қарши ва микроорганизм (микрожонивор)лар, ўсимликлар ўрнашиб қолишидан ҳимоя этувчи бўёқлар билан қоплайдилар. Айрим ҳолларда сувда бўлган қаттиқ жисмларида, шу жумладан механик жиҳозлари металлик қисмлари тубида муз пайдо бўлади. Қиш пайтида затворлар қобиғининг пастки қисмида ҳам муз пайдо бўлади. Кучли даражадаги музлашда затворларни кўтарилиши баъзан қийинлашади. Бу ҳолатда затворни муздан тозалаб уни бетонлик юзаларига зич ўрнатилиши зарур бўлади. Энг кенг тарқалган, кўп даражадаги затворни музлашга қўйилмайдиган ёки музланган затворни олдинроқ пайдо бўлган муздан озод қиладиган усул бу затворнинг айрим ёки иншоот оралигидаги бетонига олдиндан қўйилган затворнинг ҳаракатсиз элементларини исситилишидир. Ушбу исситилишининг қуйидаги даврий ёки доимий равишда ишлайдиган тизимлари мавжуд: ёғнинг табиий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик исситиши, ёғнинг мажбурий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик иситиши, иншоот оралиги бетонига олдин қўйилган затворнинг ҳаракатсиз элементларидан электр токни бевосита ўтказилиши асосида электрик исситиши, махсус ўрнатилган шиналар ёрдамида электрик исситиши; индукцион электрик исситиши [27]. Иншоот оралигидаги бетонига олдин қўйилган затворнинг ҳаракатсиз горизонтал қисмларига эга бўлмаган элементлари учун ёғнинг табиий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик исситиши қўлланилади. Бунда исситиладиган иншоотнинг қисми ёнидаги бетоннинг ичига олдиндан қўйилган металлик қувурлар ёки ҳажмлик коробкаларни трансформаторлик ёғ билан тўлдиришади. Ёғни электрик исситқичлар билан иситадилар Кўрсатилган тизимнинг афзалликлари унинг самарадорлиги, тежамлиги, ва ясалишда соддалигидадир. Иншоотнинг фойдаланилиши (эксплуатацияси)га киритилишидан олдин шарнирларни очиб, ишқаланувчи қисмлари юзаларини синчиклаб тозалайдилар ва мойлайдилар. Затворларни ҳар йилда ва зарурият бўлган вақтида тозалаб, занглашга қарши ва микроорганизм (микрожонивор)лар, ўсимликлар ўрнашиб қолишидан ҳимоя этувчи бўёқлар билан қоплайдилар. Айрим ҳолларда сувда бўлган қаттиқ жисмларида, шу жумладан механик жиҳозлари металлик қисмлари тубида муз пайдо бўлади. Қиш пайтида затворлар қобиғининг пастки қисмида ҳам муз пайдо бўлади. Кучли даражадаги музлашда затворларни кўтарилиши баъзан қийинлашади. Бу ҳолатда затворни муздан тозалаб уни бетонлик юзаларига зич ўрнатилиши зарур бўлади. Энг кенг тарқалган, кўп даражадаги затворни музлашга қўйилмайдиган ёки музланган затворни олдинроқ пайдо бўлган муздан озод қиладиган усул бу затворнинг айрим ёки иншоот оралигидаги бетонига олдиндан қўйилган затворнинг ҳаракатсиз элементларини исситилишидир. Ушбу исситилишининг қуйидаги даврий ёки доимий равишда ишлайдиган тизимлари мавжуд: ёғнинг табиий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик исситиши, ёғнинг мажбурий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик исситиши, иншоот оралиги бетонига олдин қўйилган затворнинг ҳаракатсиз элементларидан электр токни бевосита ўтказилиши асосида электрик исситиши, махсус ўрнатилган шиналар ёрдамида электрик исситиши; индукцион электрик исситиши [27]. Иншоот оралигидаги бетонига олдин қўйилган затворнинг ҳаракатсиз горизонтал қисмларига эга бўлмаган элементлари учун ёғнинг табиий циркуляцияси асосида ёғнинг электрик исситиши қўлланилади. Бунда исситиладиган иншоотнинг қисми ёнидаги бетоннинг ичига олдиндан қўйилган металлик қувурлар ёки ҳажмлик коробкаларни трансформаторлик ёғ билан тўлдиришади. Ёғни электрик исситқичлар билан иситадилар Кўрсатилган тизимнинг афзалликлари унинг самарадорлиги, тежамлиги, ва ясалишда соддалигидадир. Меъёрий (нормал) фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитларида қиш ҳамда баҳорги сув тошқини олдинидаги пайтларида юзадаги затворларнинг қобиғида ҳамда айниқса пазларида муз пайдо бўлишига, затворнинг пастки қисмини иншоот остонасига музланишига, затвор зичлагичларининг, таянч юритиш қисмларининг музланишига йўл қуйилмаслиги шарт. Шу мақсадда затвор олдида керак бўлса музни ёриб 1 метрдан кам бўлмаган кенгликдаги музламайдиган сувлик хандақсимон ҳудуд (майна)ни ушлаб турадилар. Майнани сақлашда: сувнинг чуқурроқ қатламларида жойлашган қисқа қувурча ёки тешикланган (перфорацияланган) қувурлар орқали ҳаво ёки сувни чиқарилиши йўли билан пуфловчи қурилмаларни ва оқим ҳосил этувчиларни ўрнатилиши, тизимлик равишда музни ёриши ва олиб чиқарилиши; иссиқликни сақловчи материал (шох-шабба, похол, енгил сунъий материаллар) билан қоплаш; яқинроқ жойлашган илиқ бўлоқлардан ёки иссиқ сув марказий тармоқларидан сувларни олиб келиши, - усуллардан фойдаланилиши мумкин. Затворларни иситиши учун затворнинг ўзида, устунида ёки ён деворида ўрнатиладиган калориферлар ишлатилади. Затвор қобиғининг исситувчиси сифатида иссиқликни сақловчи материалларни: пенобетонни, шлаковатани, пенопластни, ёғочни, пўкакни, ишлатадилар. Самараси юқорироқ бўлиши учун затворнинг қобиғи ва исситувчиси орасида электрик исситувчи воситаларини жойлаштирадилар. Ҳаво пуфлагичлар (музлашга қарши қурилмалари) затвор қобиғининг пастки қисми ва ён томонлик зичлагичлари бўйича жойлашган исситиладиган сопло (конус найча)лардан ҳавони чиқарилиши принципи асосида ишлайдилар Оқимни ҳосил этувчилар (гидравлик тезлаштиргичлар) кўп ясси парраклик эшкак винтига эга бўлган электрик герметик қурилмаларни ташқил этадилар. Винтнинг айланишида пайдо бўлган горизонтал жилғаси бир оз масофада юзага чиқиб эркин оқим билан ҳаракатини давом этади. Оқим узунлиги бўйича унинг ҳаракатидаги тезлиги пасайиб боради, оқимининг кенглиги эса кўпайиб кетади. 11 кВт қувватидаги оқимни ҳосил этувчиси музнинг қалинлиги 0,5…0,6 м ва узунлиги 150…200 метрга тенг бўлган ўлчамида майнани ушлаб туришига ва 1м 3 /с сув сарфини ўтказиб, бир суткада 108 тонна музни эритишига қобилиятли [27]. Иситилмайдиган затворнинг ва қиш даврида ишлатиладиган турли исситилувчи чора тадбирлари билан затворларнинг схемалари: а - исситилувчи чора тадбирлари бўлмаганида затворни музлаш схемаси; б – ҳаво пуфловчи қурилмаси ёрдамида затворнинг олдида майнанинг ҳосил этиши; в – исситувчи чора тадбирлари исситилувчи чора тадбирлари; 1 – муз, 2 – затвор, 3 – музланиш юзалари, 4 – ҳаво пуфловчи қувурлар, 5 – исситувчи материал, 6 – электрик исситувчи, 7 , 8 - қўшимча исситувчи материал, 9 – иссиқликни сақловчи қоплама. Оқимни ҳосил этувчи (гидравлик тезлаштиргич): 1 - эшкак винти; 2 - қисқа қувурча (патрубок); 3 – сув ўтказмайдиган корпус; 4 – герметик қопқоқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling