Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Ахлат ушловчи панжаралар. Конструкциясига, уларнинг кўчирилиши тизимига ва
иш шароитларига боғлиқ ахлат ушловчи панжараларнинг кузатуви ва парварилиши
чоралар таркибини ва ҳажмини белгилашадилар. Фойдаланилиши (эксплуатацияси)
даврида асосий тадбирлар қаторига ахлат ушловчи панжараларнинг ташқи кўринишини;
мустаҳкамлантирувчи элементларини, таянч тугунларини, бўлган бўлса ғилдиракларини,
штангаларини, айланувчи элементларини ва бошқаларни кузатилиши, панжаралар
секцияларининг бириктирмаларини иш қобилиятини баҳоланиши ва ҳоказолар киради.
Унча катта бўлмаган камчиликларини фойдаланилиши (эксплуатацияси) хизмати
ходимлари тузатадилар. Жиддий камчиликларини бунга мувофиқ бўлган журналларга ёзиб
кўрсатадилар. Улар тўғрисида уларни ўз вақтида таъмирлаш режасига киритилиши
мақсадида раҳбарият огоҳлантирилади. Режа асосидаги таъмирлаш ишлари гидроузел
фойдаланилиши (эксплуатацияси) бошқармаси кучлари билан ёки пудратга берилиши
асосида бажарилади. Панжаралар ҳолатини кузатилишда ва баҳолашда алоҳида диққатни
уларнинг занглашга қарши қопламаларига, ўрнашган микроорганизм (микрожонивор),
ўсимликлар билан қопланишига ёки кузги-қиш даврида музлаш мумкинлигига эътибор
берилиши зарур.
Панжаралар музламаслиги учун уларнинг сувдан чиқиб турган, устки қисмини
иссиқни сақлаш материаллар билан қоплайдилар ёки кўпроқ ҳолда иситадилар Сув
ҳароратини 0ºС дан бир оз ўндан бир қисмига кўтарилиши панжараларни музлашдан
ҳимоя этади ва унинг стерженларига шовушни ёпишмаслигига ёрдам беради.


Панжараларни турли: текис (баббаравар, ёки бир меъёрлик), рўпарадан (тўғридан) ва
дифференциал (айрим элементлари бўйича) усуллар ёрдамида иситадилар Биринчи усулда
панжаранинг барча элементларига иссиқлик баббаравар, бир меъёрда, текис келтирилади,
масалан, панжаранинг барча стерженларидан электр қуввати бир текисликда ўтказилади.
Агарда панжаранинг стерженларига фақат сув оқими келадиган тарафидан иссиқлик
келтириладиган бўлса, бу усул рўпарадан ёки тўғридан дейилади, масалан, илиқ сувни
келиши. Агарда иссиқлик фақат панжаранинг айрим элементларига берилса, бу усул
дифференциал усули деб аталади.
Талаб этиладиган электр қувватини ҳисоблашда иситилаётган элементини 0,1…0,3ºС
гача исситиш учун 1,3…1,5 иҳтиёт коэффициенти қабул қилинади. Электр қуввати
ёрдамида иситилаётган панжаралар билан жиҳозланган сув ўтказувчи гидротехника
иншоотлари ораликларининг фойдаланилиши (эксплуатацияси) тажрибаси уларнинг катта
ҳажмида электр қувватини истеъмол этишини гувоҳи бўлмоқда. Бу иншоотлар
панжараларини электр қуввати билан исситилишига тахминан 2…5 кВт/м
2
электр қуввати
талаб этилади.
Панжараларни электрик исситилиши усулларидан энг кенг фойдаланилиши
келажагига эга бўлган бу электр ток симларини панжаранинг стерженлари ичидаги
бўшлиқларидан ўтказилишига имконият берадиган индукцион усулидир. Бунда электр
қувватини
энг
тежамли
ишлатиш
мумкин,
электр
ток
кучини
пасайтирувчи
трансформаторлар керак бўлмасдан панжаралар иши хавфсиз бўлиши таъминланади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling