Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа
Эстакадалар, кран остидаги йўллар
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
4 -5 МАВЗУ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўтарувчи - транспорт механизмлар
- Гидротехника иншоотлари элементларининг занглашига ва биологик қопланишига қарши кураш чора тарбирлар Занглашга қарши кураш.
Эстакадалар, кран остидаги йўллар. Деформациялар, шикастланишлар пайдо бўлиши,
монорельслар, этакадалар таянч (колонна)лари ва кран остидаги тўсинлари мустаҳкамланишлари устидан тизимлик назоратини доимо бажарилиши шарт. Кран остидаги йўллар параметрлари йўл қўйилган хатолари ҳисобидан лойиҳа талабларига мувофиқ бўлиши зарур. Кран ҳаракат этишида рельслар кўчирилишига йўл қўйилмайди. Болтли бирикмалар ишончли равишда мустаҳкамланиши шарт. Металл конструкцияларини, айниқса юкланган қисмларини занглашдан ҳар йилда тозалайдилар ва махсус бўёқлар билан ҳимоя этадилар. Дефектли чокларини ёриб янгидан пайвандлашади. Хизмат кўприкларининг яхши кўринадиган жойларида йўл қўйилган юк кўтаришлигини кўрсатадиган жадвалчалар ўрнатилиши зарур. Кўтарувчи - транспорт механизмлар. Кранлар, чиғирлар, гидроцилиндрлар, ушлаб олувчи тўсинлар ва бошқа механизмлар ўз паспортига, ҳизмат этиши ва фойдаланилиши инструкциясига мувофиқ ишлатилиши зарур. Гидротехника иншоотлари элементларининг занглашига ва биологик қопланишига қарши кураш чора тарбирлар Занглашга қарши кураш. Занглаш – бу металларнинг ва уларнинг қоришмаларининг ўз ўзидан ташқи муҳит (сув, ҳаво, сув–ҳаво ва ҳоказо) таъсир этиши сабабларидан бузилиши. Бу жараёнда металлнинг ўз оксидлари ёки тузларига айланиши натижасида мустаҳкамлиги пасаяди. Занглаш металл ғадир будурлигини оширади, натижада металлдан ясалган сув ўтказгичларида ва бошқа сув оқимини ҳаракатига тегишли бўлган юзаларида қўшимча гидравлик қаршилиги пайдо бўлади. Занглашни икки асосий: кимёвий ва электро-кимёвий турларига ажратиш мумкин. Кимёвий занглаш электр токни ўтказмайдиган суюқликлар, нефтьь маҳсулотлари, олтингугурт бирикмалари, спиртлар ҳамда сероводород, олтингугуртли газ, хлорли водород ва ҳоказо газлар оксидлари шаклидаги муҳити таъсирида металл юзаларида кўпинча ҳосил бўлади. Электро-кимёвий занглаш электр токлар ва кимёвий реакциялари биргалигида ўтиши натижасида пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишига металл юзасида озгинагина атмосфера намлигидаги суви ёки кислоталар, тузлар, ишқорлар эритмалари шаклидаги электролитлар суюқлиги ҳамда ишқор ёки кислоталик хусусиятидаги газ шаклидаги маҳсулотлари таъсир этади. Занглашнинг интенсивлиги ва хусусияти металл таркибига, намликка, муҳитнинг ҳароратига, унинг кимёвий бирикмалари билан тўйинганлиги даражасига, сув оқимининг тезлигига, электр ток таъсирига, грунтнинг муаллак ёки ҳаракат этадиган заррачалар билан ейилишига ва ҳоказоларга боғлиқ. Шу сабабга кўра занглаш вужудга келиши жараёнига кўп даражада сув омборига ёки сув манбаларига саноат корхоналарининг сульфат, хлорид, кислоталар, ишқорлар бирикмалари ва ҳоказо турли кимё бирикмаларига эга бўлган ташландиқ сувларини туширилиши таъсир этади. Бу ҳолда занглашнинг интенсивлиги бир неча мартабага ортиб бормоқда. Металл занглашнинг турлари: а – текис; б – нотекис; в – танлов-структуралик; г – доғланган; д – яраланган; е – нуқталик; ж – кристаллар орасидаги; з – кристаллар ичидаги; и – юзанинг остидаги. Кузатувлар бўйича, металлдан ясалган юзанинг устидан сув оқимининг тезлиги 0 дан 1м/с гача ошуви билан, занглаш интенсивлиги тахминан сув оқими ошишига пропорционал даражада ортади. Даугава дарёсидаги кузатувлар натижалари бўйича 2 м/с га яқин бўлган сув оқимининг тезлигида пўлат металлнинг занглаш интенсивлиги ҳаракатсиз сувдаги занглаш интенсивлигига нисбатан 2 мартаба юқорироқ бўлади [9]. Шу билан бирга, айрим ҳолатларида, аксинча занглаш интенсивлиги ҳаракат этувчи суюқликда пасаяди. Бу масала ҳозирги вақтида етарли даражада ўрганилмаган. Илмий тадқиқот институтларида (масалан, “ВНИИГ”) ўтказилган тадқиқотларига асосан, амалда 1 йилда 0,01..0,02 мм текис ривожланадиган занглаш (тажрибада хавфсиз) ва фойдаланилиши (эксплуатацияси) бошида 1 йилда 1 мм гача етадиган, кейинги йилларда 1 йилга 0,3...0,4 мм ўлчамигача текисланиб ўтадиган кескин ривожланадиган занглаш мавжуд бўлади. Кимёвий ва электроқимёвий занглашларидан ташқари ҳамда сув муҳитида яшовчи микроорганизм (микрожонивор)лар вужудга келтирадиган биологик занглаш пайдо бўлади. Занглашни яратувчи хавфли бактериялар аэробли ва анаэробли бактерияларга бўлинадилар. Аэробли бактериялар кислород бўлган муҳитида ривожланадилар. Анаэробли бактериялар кислород бўлмаган муҳитда ривожланадилар. Биологик занглашга сабабчи бўлган бошқа хавфли бактериялар ҳам мавжуд бўлади [10]. Занглашга қарши ҳимоялаш иншоотлар элементларининг хизмат этиши муддатини сақлайди ва давомлаштиради, гидравлик йўқолишларини пасайтиради ва иншоотнинг эстетик кўринишини яхшилайди. Металлоконструкциялар хизмат этиши муддатининг узайтирилиши уч гуруҳ: металл юзасини агрессив (зарарли) муҳит таъсиридан ажратилиши (изоляция этиши); дезактивация (активлигини пасайтириши, йўқотиши) билан агрессив муҳитни ишлов берилиши; оксидлашини, демак занглашини тўлиқ йўқотадиган ёки кучли пасаядиган металлдаги энергетик ҳолатини яратиш, - усулларига ажратилади [10]. Биринчи гуруҳ тўрт: металлни юзасини металлга бефарқ, атрофдаги муҳитга ва металл ўзига кимё томонидан инертлик бўлган ва металл билан яхши бириктириладиган қатламига (бўёқлар, лаклар, эмальлар ва ҳоказоларга) қоплаш (гидротехникада бу усул кенг қўлланилади); металлни яхши бириктириладиган хусусиятига эга бўлган кам эритиладиган маҳсулотлар билан қоплаш (фосфатлаш, анодлаш ва бошқалар) (улар ғовакли бўлиши учун уларнинг ҳимоялаш хусусиятлари унча юқори эмас); ҳимояланган металл юзасига мавжуд бўлган муҳитга нисбатан занглашга қарши, зич, юпқадан юпқа калинлигидаги металлни қоплаш (цинк, никельь, хром, алюминий қатлами билан қоплаш); металлнинг бошқа мавжуд бўлган муҳитга нисбатан пассивроқ металл билан легировкалаштириш (буни натижасида легировка металлни хусусиятларига эга бўлган янги қоришма пайдо бўлади, масалан, занглашга қарши пўлатни бундай қилиб яратадилар), - усулларидан иборат. Иккинчи гуруҳ иккита: сувни махсус ишлов берилиши асосида оксиднинг таркибий даражасини пасайтирилиши (иссиқлик энергетикасида ишлатилади); агрессив муҳитга занглаш ингибиторлари (занглаш пасайтиргичлари)ни қўшиш (чегараланган сиғимларида ишлатилади), - усулларидан иборат. Учинчи гуруҳ учта усулларидан иборат: катодлик поляризация ёки катодлик ҳимояси ёрдамида металлни занглашга турғунлигини кўтариш (гидротехник қурилишида кенг даражада қўлланилади); қўриб чиқилаётган муҳитда юқорироқ салбий электрод потенциалига эга бўлган металлни ҳимояланувчи металл билан контакти асосида бажариладиган протекторлик ҳимояси усули, масалан, пўлат конструкциясини цинк ёки магний бўлаги билан ҳимоя этилиши, чунки бу бўлаклар занглашга тезроқ учрайди, (даврий равишда металл протекторни алмашуви зарур бўлади); ижобий потенциал яратилиши асосида анодлик ҳимояси, (кимё ишлаб чиқарилишида кенг қўлланилади). Бир қатор ҳолатларда ҳимоялаш усулларини биргаликда ишлатилиши, комбинацияланиши энг юқори самара беради. Масалан, гидротехникада кўпинча катодли ҳимоясини лак, бўёқлар билан қоплаш ҳимояси билан бирга ишлатадилар. Занглашдан лак, бўёқлар билан қоплаш ҳимоясининг ишончлиги кўпинча мўлжалланган юзасини тайёрлаш сифатидан, бўёқ қатламини ётқизиши ва қуритиш технологияларини кузатуви асосида бажарилишига боғлиқ. Лак, бўёқ қатламини ётқизишига тайёрланадиган металлик юзаларида органик ифлосланишлари, занглаш ва куйган нарсалари, чоклари ва бурчак бирикмалари четидаги ўткир жойлари, тирналган жойлари ва ҳоказо бўлмаслиги зарур, уларни яхшилаб тозалаш керак. Бу камчиликларга йўл қўйилмаслиги шарт. Имконият борича занглаган жойларини тозалаш жараёни механизацияланиши керак. Бу мақсадга мувофиқ қумжилғалик ва гидроқумжилғалик, дробжилғалик қурилмаларни, тозалаш машиналарни, шчётка, шарошкаларни ҳамда механизмсиз бўяшга тайёрлаш асбобларни ишлатадилар. Булардан ташқари термик, кимёвий, электроқимёвий ва бошқа металл юзаларини занглашдан тозалаш усуллари мавжуд. Илгаридаги бўёқлардан тозалашда турли ювиб кетказиш воситаларидан фойдаланадилар. Республикамиз гидротехник қурилишида қумжилғалик тозалаш санитар – гигиеник мулоҳазаларидан сийрак фойдаланилади. Гидроқумжилғалик тозаловчи махсус қурилма ишлаганида гидроабразив аралашмасини эжекторлик ускунаси ёки дам берадиган насос ёрдамида 0,5...0,6 МПА босими остида сиқилган ҳавони сопло (конус найча)дан тозалашга мўлжалланган юзага сочадилар. Абразив материали сифатида қум ишлатилади. Бу усулдан фойдаланилиши хавфи камроқ деб ҳисобланади. Чет элларда қумни майдаланган бор карбиди, кремний карбиди ёки махсус шлакларга алмаштирадилар [10]. Гидроқумжилғалик тозаловчи махсус қурилманинг унумдорлиги даражаси 15...20 м 2 /с етади, шунинг учун унинг кўп ўлчамли майдонлари учун ишлатадилар. Бу қурилмалар: қиш пайтида очиқ ҳаво шароитида фойдаланилиши мумкин бўлмаслиги, абразив материали фракциялик таркибига юқори талаблар қўйилиши, мурракаб санитар – гигиеналик шароитлари, ён атрофдаги машиналар, механизмларнинг ифлосланилиши ва ишлов берилишидан сўнг металлнинг тез орада занглаши, - камчиликларидан иборат. Айтиб ўтилган камчиликларнинг бир қисми дробжилғалик ва дробсочадиган қурилмалари ишлатилишида кузатилмайди. Дробжилғалик ва дробсочадиган қурилмаларида металлик қум (думалоқ ёки бурчаксимон майда ўлчамли дробь), қуйилган чўяндан дробь (ДЧЛ), қуйилган пўлатдан дробь (ДСЛ), майдаланган чўян бўлакларидан дробь (ДЧК), майдаланган пўлат сим бўлакчаларидан дробь (ДСР) ишлатилади. Иш бажарилиши жараёнида тозаланадиган юзасига 100...200 г/м 2 дробь сарфланади. Занглашдан тозалаш дробжилғалик тўппонча ПД - 1, унинг унумдорлиги 1…2 м 2 /соат, ва бошқа “Каскад”, “Ураган” туридаги аппаратлар ёрдамида бажарилади. Чегараланган иш ҳажмида юзаларини бўёқлар ва занглашдан тозалаш қўлда ишлатиладиган механизацияланган асбоблари, эски бўёқларни, қалин зич занглаган қатламаларини ёки куйган металл қолдиқларини тозалаш пневматик тутам болғачалари, эски бўёқлар ва занглашдан тозалаш “Волна” туридаги реверсив пневматик машинкалар билан бажарилади. Ишлашга қийин бўлган жойларда пайвандланган чокларни УЗМ – 100, УЗМ – 150, УЗМ – 200 туридаги 1,5...3 кг оғирликдаги бурчакли тозаловчи машиналари ёрдамида тозалашади. Шпаклёвкадан, эски бўёқдан тозалаш ва силлиқлаш учун УПМ – 1 туридаги универсал пневматик машинкаларни ишлатадилар. Термик усул турли хил шаклидаги махсус горелкалар ишлатилишига асосланган. Унча кўп бўлмаган исситишда занглашлар ва металл куйиндилари ёриладилар ва қатламлаб тушиб кетадилар. Лекин бу усулни юпқа варақлик металлдан ишланган конструкциялар ва кам легировкаланган пўлатларни тозалашда қўлланиши мумкин эмас, чунки бу усул металлнинг хусусиятларига таъсир этади. Занглашни исситишидан сўнг симдан ясалган шчёткалар ёрдамида тозалайдилар. Кимёвий усулда занглаш ва металл куйиндини тозалаш кислоталар, пасталар ёки ишқорлар билан амалга оширилади. Бу усул амалиётда “едириш” деб аталади. Бу мақсадда ёғдан тозаланган металл конструкциялари юзасига занглашни едирадиган махсус эритмаларни маълум вақтга ётқизадилар, соладилар, бу вақт занглаш хусусияти ва кимёвий модда таркибига боғлиқ бўлади. Бундан сўнг бу жойни яхшилаб ювиб тозалайдилар, шчётка билан занглаган бўш қолдиқларидан тозалайдилар ва нейтрал таркибидаги эритмани ётқизиб янада сув билан ювадилар. Занглашни ўзгартирувчилари билан занглашдан тозалаш кимёвий усулининг ўзига хос усули бор. Бунда ўзгартирувчининг таркибий қисмлари ва металл юзадаги занглаши ўртасида ўзаро боғланган таъсири амалга ошади. Занглашнинг қалинлиги 150 мкм дан ортиқ бўлган қавати устига ўзгартирувчини қўйилганидан сўнг пассив хусусиятидаги бирикмалар пайдо бўлади. Улар ҳимоя этувчи қопламаси ёки бўёқни қотиб қолдиргичи вазифасини бажаради. Занглашни ўзгартирувчилари қаторига, масалан, ортофосфор кислоталик бирикмалари, тиксотроплик фосфат грунтлик бирикмалари ва бошқалар кирадилар . Металоконструкцияларни занглашдан тозалашдан сўнг, мойдан тозалайдилар, қурутадилар, бундан сўнг уларни юзаларини грунтлик бирикмалари билан қоплайдилар ва электрик ёки пневматик бўёқпультлари, чўтка ёки валиклар ёрдамида бўяшади. Сув остида жойлашган металлоконструкцияларни фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитларида, уларнинг юзаларини бир - икки қават ХВ - 050, МРТУ-6-10-934-70 грунтлик бирикмалари билан қоплайдилар ва уч қаватлик ХВ – 785 ва бошқа турдаги бўёққа бўяшади. Очиқ ҳавода жойлашган металлоконструкцияларни фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитларида уларнинг юзасини бир - икки қават ГФ – 020 ва бошқа грунтлик бирикмалари билан қоплайдилар ва икки қават ХВ+24 ва бошқа турдаги эмаль билан бўяшади. Ёпилган хоналарида жойлашган металлоконструкцияларни фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитларида уларнинг юзасини бир қават ГФ – 020 ва бошқа грунтлик бирикмалари билан қоплайдилар ва икки қават ПФ-115 ва бошқа турдаги эмаль билан бўяшади. Кўрсатилган бўёқлар турлари бошқа уларга ўхшаган ёки яхшиланган хусусиятидаги энг замонавий бўёқларларига алмаштирилиши мумкин. Бу масалалар тўлиқроқ [10,42] адабиётларда ёритилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling