Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Шовушлар тиқилиб қолиши (зажор) - бу ҳам дарё ўзанини
тирик кўндаланг кесими юзасини қўшимча тўсилишига ва тиқилиш
жойида дарё сув сатҳини кўтарилишига ва шу билан дарё ўзани ёки
сув ўтказувчи иншоот ораликларини сув ўтказувчи қобилиятини
камайишига, пасайишига олиб келадиган шовуш ва бошқа сув
ичидаги
музлар
пайдо
этилишларини
дарё
ўзанида
тўпланмаларидир. Заторларга нисбатан зажорлар одатда кўпроқ
узунликка эга бўладилар. Уларнинг пайдо бўлиши сузиб келувчи
шовуш
гиламларини
тўхтаб
биргалашиб
музлаб
қолиши
натижасидир. Шовуш гиламларининг сузишини тўхтаб қолиши
йўлида учраган ўзаннинг кескин бурилишлар, оролчалар, кўприклар
ва ҳоказо тўсиқлар таъсирида ёки дарё нишаблиги пасайишидан,
сув омборига киришидан ва ҳоказолардан оқимнинг ҳаракати
тезлигини пасайишига боғлиқ.


Сув остидаги музлар дарё оқимининг тирик кўндаланг кесими юзасининг 70….85%
гача ташқил этиши мумкин. Улар шакллантирувчи зажор тегига қараб ҳаракат этади. Бу
сабабдан қўшимча босим пайдо бўлади. Гидравлика нуқтаи назаридан затор бу оқимнинг
маҳаллий сув сатҳилар айирмаси ҳосил бўлиши натижасида пайдо бўлган маҳаллий
гидравлик қаршилиги (кутилмаган кескин сиқилиши), зажор эса оқим узунлиги бўйича
босимнинг йўқотилиши натижасидаги пайдо бўлган гидравлик қаршилиги. Затор ва зажор
вужудга келиши жараёни ўзаро таъсир этадилар.
Оқимнинг зажорлар ва заторларсиз оқишини таъминловчи, шовуш ва муз пайдо
бўлишига салбий таъсир этувчи, турли эксплуатацион чора тадбирлар мавжуд. Затор ва
зажорлар билан курашиш мақсадида тўғри техникавий чора тадбирларни белгилаш учун
қуйидагиларни бажарадилар:
Биринчидан – олдиндан диққат билан уларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган
жойларини аниқлашади ва ўрганиб чиқадилар. Заторлар хусусий жойлари – бу нишаблиги
кўпроқ бўлган жойидан нишаблиги камроқ бўлган жойига ўтиб кетган дарёнинг қисмлари
ва оқимнинг ҳамда шовуш ва музнинг тезлигини пасайишидир [16]. Дарёнинг бундай
қисмлари сув омбори сув сатҳининг кўтарилиши эгри чизиғини дарё одатдаги сув сатҳилар
билан туташтирилиши зонасида, масалан, Обь дарёсида жойлашган Новосибирск сув
омборида, Бирштонас шаҳарчанинг ёнидаги Неман дарёсида жойлашган Каунас сув
омборида, ҳамда Архангельск шаҳари ёнидаги Шимолий Двина дарёсининг Оқ денгизга
қуйилиши жойида кузатилади. Заторлар ҳам табиий ўзанларнинг сиқилиши қисмларида
кузатилади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling