Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа
Сув ўтказувчи гидротехника иншоотларида амалиётдаги тадқиқотларининг тавсия
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
4 -5 МАВЗУ (2)
Сув ўтказувчи гидротехника иншоотларида амалиётдаги тадқиқотларининг тавсия
этилган тахминий рўйхати Изоҳ: Жадвалда келтирилган рақамларнинг маъноси: 1 – гидродинамик босими (ўртача ва пульсациялик таркибий қисми), 2 – кавитация, 3 – эрозия, 4 – тебраниши (вибрация), 5 – динамик деформациялари ва юкланишлари, 6 – сув ўтказувчи қисми қопламасининг девор билан туташган жойи (контакти), 7 – пастки бьефининг тубини ва қирғоқларини ювилиши, 8 – иншоот пойдевори остининг ювилиши, 9 – оқимнинг планда ёйилиши, оқимнинг чуқурлиги бўйича тезликлари, 10 – оқимнинг аэрацияси, 11 – оқим ҳаракатидаги юзаси, панжаралар, затворлар ҳолатининг ва гидравлик режимининг чамали кузатувлар. Фойдаланилиши (эксплуатацияси) шароитларида сув сарфини бир текисда барча кенглиги бўйича имконият борича туширилишига интиладилар. Оқимнинг гидравлик ва гидродинамик хусусиятлари, ҳамда унинг ювилиш қобилияти сув сарфининг туширишида уларнинг ҳисобий белгиларидаги қийматларидан ортиқ бўлмаслиги шарт.Иншоот айрим тешикларидан катта бўлмаган сув сарфини ўтказишида ҳам сув урилмада ортиқча гидродинамик юкланишларига ва кўпгина ювиш қобилиятига эга бўлган йўл қўйилган чалкаштирувчи оқимлар пайдо бўлиши мумкин. Лекин рисберма, ҳамда албатта мустаҳкамланишнинг охирги қисми жойлашуви зоналарида чалкаштирувчи оқимларига ҳам, тезликларнинг ҳамда солиштирма сув сарфларининг кўп ҳажмда бир меъёрда тақсимланмаслигига йўл қўйилмаслиги шарт. Одатда фақат сув ташловчи иншоотининг ажратувчи устунлари бўлмаган ҳолатда оқовадан сувни туширилишида солиштирма сув сарфлари оқим кенглиги бўйича бир текисда тақсимланади. Қалинлиги t y ≥ (0,2...0,25)∙b ст (бунда b ст – ораликнинг стандарт кенглиги) билан одатда ясалган оралик устунларига эга бўлган сув ташловчи иншоотларининг ораликлари бир хил очилишида планда 1м энига келадиган сув сарфларининг нотекис тақсимланиши коэффициенти К n =1,2…1,5 тенг бўлади. K n қуйидаги формула асосида аниқланади: K n = q max / q урт (2.14) Бунда: q max – иншоот пландаги 1 м энига келадиган максимал сув сарфи; q урт – иншоот пландаги 1 м энига келадиган ўртача сув сарфи. Ораликлар затворлари нотекис очилишида коэффициент K n анча кўпайиб кетади. Сув ташловчи тўғон затворларининг бошқарилиши тартиби: пастки бъефга тушириладиган сув сарфларига, затворлар конструкциясига, сув ташловчи тўғонга бириктирилган гидротехник иншоотларнинг иш хусусиятларига, ораликлардан сув ўтказилиши билан ечиладиган масалаларига, тўғон ва унинг пастки бьефининг конструктив хусусиятларига, пастки бьефи мустаҳкамланишининг ҳолатига, сув олиб кетувчи ўзаннинг шаклига ва ҳоказо бир қатор омилларига боғлиқ. Затворларни бошқарилишида айтиб ўтилган омилларга боғлиқ хусусиятларини кўриб чиқайлик. Пастки бьефга кўп бўлмаган сув сарфларини туширилишида бир ёки бир неча ораликларини очадилар. Биринчи навбатда имконияти борича ўртача ораликларни қисман очалилар. Лекин бошқа ораликлар очилиши тартиби (режими) ҳам мумкин, агарда бу затворлар бошқарилиши схемасига тўғри келса. Нисбатан катта сув сарфларини туширилишида сув ташловчи кенглиги фронти бўйича бир текисда жойлашган кўпроқ ораликларини очадилар. Затвор конструкцияси унинг иш тартиби (режими)ни олдиндан аниқлаб беради. Масалан, клапан билан жиҳозланган затворидан катта бўлмаган сув сарфларини ўтказилиши клапанни пастга туширилиши йўли билан бажарилади. Айниқса, клапан иши тартибига ахлат, сузиб турувчи жисмларни ўтказиши вазифаси бажарилиши киритилган бўлса. Пастга тушириб очиладиган затворлар орқали сув сарфи фақат уларнинг устидан ўтказилади ва ҳоказо. Затворларинг бошқаруви схемаси сув ташловчи тўғонга бириктирилган гидротехника иншоотларининг гидравлик иш шароитлари билан кучли даражада боғланган. Дарёда кўп ҳажмда чўкиндилар келадиган шароитида, дарё туби ёнидаги ҳаракат этадиган чўкиндилар қалқиб чиқиши асосида сув оқимига аралашмаслиги учун сув олиш иншооти олдида оқимнинг тезликлари нисбатан пастроқ бўлиши мақсадида дарёдан сув олиш гидроузелидаги сув олиш иншоотига бириктирилган сув ташловчи иншооти ораликларини ёпиқ ҳолатда ушлаб туришига интиладилар. Сув олиш иншооти олдида чўкиб қолган чўкиндиларни ювишида эса тескари сув олиш иншоотига бириктирилган сув ташловчи иншооти ораликларини очадилар. Балиқ ўтказгичнинг кириш қисмида балиқларни қизиқтирадиган белгиланган сув тезликлари билан тез оқувчи оқим ҳудудини яратиш мақсадида балиқ ўтказувчи иншоотнинг олдида сув ташловчи тўғон ораликларининг аниқланган баландликка очадилар. Шу билан бирга кемалар юриши зонасида нисбатан юқори кўндаланг таркибий қисмларига эга бўлган тезликлар (одатда 0,25 м/с ортиқ) пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги керак. Сув ташловчи тўғон ва ГЕС орасидаги булувчи деворга бириктирилган ораликларини ГЕС иш режимини ҳисобга олиб очадилар, бунда ГЕС ва сув ташловчи тўғон пастки бьефларида оқим тезликлари бир бири билан катта фарқланиши натижасида чалкаштирувчи оқимлар пайдо бўлишига йўл қўйилмаслигига ҳаракат этадилар. Затворларни бошқарилиши схемасига оқова ва пастки бьефининг конструктив хусусиятлари ҳам ўз таьсирини кўрсатадилар. Масалан, агарда пастки бьефнинг қурилмалари бир текисда сув очилиши шартидан ишлаб чиқилган бўлса очиқ ораликлардан кескин нотекислик тартиби (режими)да сув сарфини ўтказмаслиги керак. Иншоотнинг ораликларга ажратувчи устунининг қалинлиги оралик кенглигига яқин бўлса затворлар очилиши даражасига ва затворлар бошқарилиши схемасини танлашга алоҳида эътибор бериш зарурдир. . Иншоот пастки бьефида қурилишдан ёки таъмирлашдан қолиб кетган йирик ҳажмлик нарсалар, жисмлар, бузилмаган қурилиш кўтармалари ва ҳоказолар затворлар бошқарилиши схемасига салбий таьсир кўрсатади. Масалан, Сур гидроузелида, пастки бьефида охирги мустаҳкамланишининг таьмирланиши давридан котлованни чегараловчи кўтарманинг чап қирғоғидаги қисми қолган эди, бу оқимнинг жилгалари ўнг қирғоғига кўчишига ва қирғоқнинг кучли равишда ювиб ўзгартирилишига олиб келган эди. Пастки бьефидан оқимни олиб кетувчи ўзанни бошқа сув манбаи ўзани билан туташтирувчи қисмининг сийрак эгриланиши ҳам аниқ шароитларида пастки бъеф қурилмалари жойлашувида чалкаштирувчи оқимлар пайдо бўлишига келтирилиши мумкин. Бу ҳолатда пастки бъеф мустаҳкамланишига гидравлик юкланишларининг ортиқча таъсири натижасида уларнинг бузилиши ва йўл қўйилмаган ювилишлари пайдо бўлади. Тўғоннинг сув туширилиши кенглиги (фронти) бўйича сув тошқини юксалиши шароитида, сувни бир текисда тушириши учун затворлар бир текисда кетма-кет, навбатма- навбат, босқичма-босқич тўғоннинг ўрта ораликларидан бошлаб қирғоқлар томонига ўтиб очилиши зарур. Бунда олдинги босқичдаги затворлар кўтарилмасдан, навбатдаги босқичдаги затворларнинг очилиши мумкин эмас. Лекин айрим ораликларнинг, юқоридаги айтилган бошқа иншоотлар иши махсус аниқланган шароитларида, пастки бьефнинг конструктив хусусиятларига ва ҳоказоларга асосан, очилиши тартиби сақланади. Затворнинг ҳар қайси босқичининг кўтарилиши баландлиги аниқ шароитга мослаб белгиланади. Йирик сув ташловчи тўғонлар учун затвор босқичининг кўтарилиши баландлиги 0,5…1 м, кичикроқ иншоотлар учун 0,2…0,5 м тенг қилиб қабул этадилар. Сув тошқини пасайишда затворларини тескари тартибда ёпадилар. Кўп ҳажмда сузиб келувчи жисмлар ёки музларни туширилиши шароитларида ораликларни мажбурий тўлиқ даражада очилиши тўғоннинг затворларини бошқарилиши тартиби (режими) бузилишига келтиради. Затворларни очилиши даражаси асосан икки шарти билан аниқланади. Лаборатория ва амалиёт кузатувларига асосан, затворларни (0,25…0,35)∙Н баландлигига очилишида (Н - затвор олдидаги босими), унинг тагига муз ва бошқа сузиб турувчи жисмлар чўкиб кириши эҳтимоли борлиги аниқланган. Бунда улар ораликда тиқилиб туриши, затворларнинг зичлагичларини бузилиши ёки динамик юкланишларини юксалтириши эҳтимоли бор. Шу сабабга кўра муз кўчишда затворларни (0,2…0,3)∙Н баландлигига кўтариладилар, сўнгра эса заруриятга асосан иншоот оралигини тўлиқ даражада очадилар. Ораликлар барчасини (0,2…0,3)∙Н баландлигига очилишигача сув омборидаги муз эриб ёки бўш ҳолатига келиши шароитида, яъни унинг ўтиши ҳаракати тўлиқ очилмаган ораликлардан хавфли бўлмаганида, ораликларни (0,4…0,5)∙Н очилишигача ёки сийракроқ 0,6∙Н очилишигача давом этадилар. Затворларни кўпроқ очилишида вақти-вақти билан затвор остидан ёки эркин равишда сув ташловчи иншоот оқовасидан оқимнинг ўзгарувчан нотурғун ҳаракати пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Оқимнинг ўзгарувчан нотурғун ҳаракати затворларнинг тебраниши ва юқори даражадаги динамик юкланишларга келтиради, шу сабабга кўра бу ҳаракати пайдо бўлишига имкони борича қўйилмаслиги керак. Затворларни тўла очилиши зарур бўлганида затворлар тўла очилган ораликларини қўшни қисман очилган ораликлари билан навбатма-навбат ўрнатадилар. Солиштирма сарфларнинг нотекислик тақсимланиши коэффициенти бу ҳолда К n = q n /q 0.4 = 1,5…1,8 қийматигача етади, бунда q n – затвори тўла очилган ҳолдаги пастки бъефдаги солиштирма сув сарфи, ва q 0.4 – затвори о,4∙Н баландлигига очилган ҳолдаги пастки бъефдаги солиштирма сув сарфи. Айрим ҳолатларда, затвор қобиғи ва унинг остки ригели (тўсини) пўлатдан ясалган бўлса ва затворнинг мустаҳкамлиги сузиб келувчи жисмлар урилишига синалган бўлса, сузиб келувчи жисмларни қисман очилган затвор остидан сўриб ўтказилишига йўл қўйилади. Айрим фикр бўйича кўп ҳажмлик сузувчи жисмларни ўтказилиши қиска муддат (10…15 минут) давомида пастки бьефдаги катта нотекислик ҳаракатига қарамай навбатма-навбат затворларни тўлиқ баландликка очилишига йўл қўйилади. Лекин бунда пастки бьефдаги сув оқим режимини диққат билан кузатиб чалкаштирувчи оқимларни пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги шарт. Сув ташловчи тўғон учун ҳисобий, асосий ва текширувчи сув сарфларини ўтказилиши, сув ташловчи кенглиги (фронти) бўйича солиштирма сув сарфларини тақсимланиши энг катта нотекисликлари, бошқа тенглик шартларидаги пастки бьефининг минимал сув сатҳилари ҳосил бўлишлари ва ҳоказолар билан хусусийлаштирилган ҳисобий фойдаланилиши (эксплуатацияси) режимлари кўрсатилган махсус инструкцияларни ишлаб чиқадилар. Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан текширувчи сув сарфларини барча сув ўтказувчи иншоотлардан ўтказилишида, гидроузел таркибига кирадиган ҳарқандай бошқа сув ўтказувчи иншоотнинг меъёрий ишидан четроқга ўтишига йўл қўйилади. Сув сарфларини босимли фронтнинг барча ораликларидан чиқарилишига рўхсат берилади. Бунда сув ташловчи иншоотларнинг пастки бьефида асосий иншоотлар бузилишга хавфли бўлмаган катта ҳажмдаги ювилишлар, чалкаштирувчи оқимлар пайдо бўлиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling