Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Қурилиши даврида сув ўтказувчи ораликлардан ва ўзанлар сиқилган қисмлардан


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Қурилиши даврида сув ўтказувчи ораликлардан ва ўзанлар сиқилган қисмлардан
музни, шовушни ва бошқа жисмларни ўтказилиши
Оқим ҳаракатининг 0,4….0,5 м/с тезлигида музнинг кўчиши вужудга келади. Бунга тўғон 
тарафига қараб давомли кучли шамоллар эсиши кўмаклашади. Музнинг устки бьефдан 
пастки бьефга туширилишида тўғоннинг юзалик сув ташловчи ораликларни, чуқурликдаги 
(тубидаги) ораликларни, қирғоғидаги ва бошқа ташлагичларни ишлатадилар. Иншоот 
киришига яқинлашган жойида ўзан ва сув олиб кетувчи канал муз ҳаракатига тўсиқсиз, 
ороллар, кўприклар ва бошқа иншоотлар бўлмаган, узун ўлчамли тўғри чизиқли қисмига 
эга бўлишлари шартли. Музни дарё ўзани ўқининг ўрта қисми чегарасида ёки ўзаннинг 
эгилиши қисмининг ботиқ қирғоғида жойлашган иншоот ораликлари (тешиклари)дан 
туширадилар, чунки бу жойлардаги оқимнинг тезлиги юқорироқ бўлиб музни бу зонага 
кўчишига сабабчи бўлади. Муз ташловчи ораликлари (тешиклари)нинг ўлчамлари имкони 
борича бир хил бўлиши шартли, акс ҳолда кичикроқ сув ўтказиш қобилиятидаги ораликлар 
олдида тиқилишлар бўлиши эҳтимоли бор. Бьефлар туташтирилишининг юзалик режими 
(тартиби) музларнинг қулай шароитларда ўтказилишига йўл беради. Бунда ўзанни 
мустаҳкамланишига, сув қувватини сўндиргичларига ва иншоот охирги қисмининг
мустаҳкамланишига шикаст қилмаган ҳолда музни ўтказилишига имконият пайдо бўлади. 


Муз ўтказилиши вақтида ораликлари (тешиклар)нинг затворлари ҳаракатланишига йўл 
бермаслиги шарт. Акс ҳолда затворлар авариясига қўйилмаслиги чора тадбирларини (музлик 
юкланишини ҳисобга олиб затворлар мустаҳкамлигини ошириш, ораликларга келадиган муз 
бўлакларини ўлчамларини ва мустаҳкамлигини ва уларнинг тезлигини камайтириш) ўтказилиши 
шарт. Музлар ўтказилиши зонасида иншоотлар тепаси одатда сув сатҳидан 3….5 м баландлигида 
жойлаштирилади. Бу музлар йиғилиши ва тиқилишини бартараф этиши учун қилинади. 
Гидроузел фойдаланилиши даврида музларни сув омбори ҳажмида имконият бўлгунча узоқроқ 
вақти давомида ушлаб турилишига интиладилар. Буни сув ҳарорати кўтарилишини кўтиш 
мақсадида ва шу билан музни енгиллаштириши учун қиладилар.
Гидроузеллар қурилиши даврида музларни сиқилган дарё ўзанидан ўтказиш мумкин. 
Бунда дарёнинг музлик тартиби (режими) ва бунга ўхшаган шароитларида муз ўтказилиши 
тажрибаси ҳисобидан сиқилган ўзанни кенглигини одатдаги шароитларда музлар ўтказилиши 
билан копланган дарё ўзани кенглигининг 30% дан кам бўлмаган ҳолда қабул қиладилар. Музлар 
ўтказилишида дарёнинг сиқилган жойида сув оқимининг чуқурлиги 5…6 м бўлиши шарт. 
Юқорироқ жойлашган дарё қисмларида муз тиқинларини узилишида сув сатҳини кўтарилишини 
ҳисобга олиб, охиригача қурилмаган иншоотларни чегараловчи кўтармаларнинг баландлигини 
қабул қиладилар. Бунда сув оқишига нисбатан устки (юқоридаги) жойлашган кўтарма каллагини 
мустаҳкамланишига махсус эътибор берадилар. Музлик шароитлари оғир бўлган дарёларда 
музлар уюмининг баландлиги 10…15 м гача етиши мумкинлигини ҳисобга олиб, устки 
кўтармани музлар уюми динамик ва статик таъсирига турғун қилиш шарт. Баъзан муз ҳаракати 
зонасида жойлашган кўтармаларнинг тоғлик жисмлар тўкмаси билан дарё томонидан 
ҳимоялашади. Бунда тўкманинг тепасидан кенглиги 10 м дан кам бўлмаслиги шарт. Оғир музлик 
шароитидаги дарёлар учун тоғ жисмларининг йириклигини 0,3…1,0 м қабул қилинади.


Бетонлик тўғонлар очиқ ораликлардан ёки қирраларидан музлар ўтказилиши алоҳида 
ораликлар кенглигига, музлар ташловчи фронтининг умумий кенглигига, устунлар каллаги 
шаклига, ажратувчи устунларнинг устки бьеф томонига максимал чиқишига, сувнинг 
чуқурлигига, муз бўлаклари шикастланишидан иншоот элементларини ҳимоялаш чора 
тадбирларига боғлиқ. Сиқилган дарё ўзани кириш қисмида сув эркин юзасининг нишаблиги 
0,007 дан ортиқ бўлганида оқим бўйлаб 50 метр ва ундан ортиқ бўлган ўлчамидаги музлар 
алоҳида қисмларига бўлинади. Бу қисмларнинг узунлиги (м) қуйидаги формула бўйича 
ҳисобланадиган ўлчамидан ортиқ булмайди. 
a
z
= 44 ∙ (t

∙ R
d
)
0,5
; (2.9)
Бунда t
i
– музнинг қалинлиги, R
d
– музнинг эгилишга вақтинчалик қаршилиги, тахминан 0,45 
МПа тенг қилиб қабул қилинади.
Музни тушириб ташлаш учун ишлатилаётган очиқ тешикнинг баландлиги b
0
ушбу 
ҳолатда 0,75∙а
z
ўлчамидан кам бўлмаслиги (b
0
> 0,75∙а
z
)
шарт [16]. Бундагина тешик музларнинг 
тешикга келиши тезлиги V
i
= 2,5….6 м/с бўлганида (1…1,5)∙а
z
ўртача ўлчамидаги музларни 
ўтказишига қобилиятли. Шаршаралар бўлмаган ва сув сатҳи юзасининг эгри чизиғининг 
пасайиши шароитларида
Vi = 1,5…2,5 м/с; b
0
> (1,1…1,2)∙a 
Vi = 0,7…1,5 м/с; b
0
> 1,5∙ a
Vi = 0,3…0,7 м/с; b
0
> (1,9…2,0)∙a 


Сув оқими ҳаракатининг тезлиги 0,3….0,35 м/с кам бўлганида муз ташланмасдан сув
омборида эришига қолдирилади. Агарда тешиклар айтиб ўтилган шартларга тўғри келмаса,
музни майдалаш зарур.
Устунлар олдида заторлар бўлиши эҳтимоли олдини олиш мақсадида устунлар
кенглиги сув ўтказувчи тешиклари кенглигининг 0,6 қисмига тенг ёки ундан каттароқ
бўлса, музни ўтказилиши тавсия этилмайди. Сув ташловчи тешикларнинг устунлари 1,5∙Н
узунлигидан кам бўлган ўлчамида устки бьеф тарафига чиқарилган ҳолда ўрнатилишида
музнинг ўтказилиши ўнғай бўлиши кузатилади, бунда Н – тешикнинг тубидаги босими.
Одатда паст остонали муз ташловчи ораликларда оқимнинг чуқурлиги 4…5
метрни
ташқил этади. Сув ташловчи тўғонларда муз ташловчи ораликларнинг кенглигини кўпинча
10….12 м дан каттароқ ўлчамида қабул қиладилар.
Чуқур жойлашган оралигидаги иншоотлардан музни ўтказилишида уларни максимал
чегаравий кўмилишига ҳисоблайдилар. Бунда иншоот олдида муз тўхтаб қолиши муддати
кузатилишини ва музнинг иншоот тегига чўкиб қолмаслиги шартини ҳисобга оладилар.
Кириш қисми айланма воронкасиз ишлаган шароитида, баландлиги 5…15 м паст босимли
бетонлик тўғонларининг чуқур жойлашган якка тешикларини кўмилиш чуқурлигини
аниқлашда қуйидаги формулани ишлатадилар:
Н
1
> 3,8∙ (h
b
)
0,5
(2.10)
Уларнинг жуфт тешиклари учун қуйидаги формула тўғри келади:
H
1
> 5,0 ∙(h
b
)
0,5
(2.11)
Бунда h
b
– чуқурликда жойлашган тешигининг баландлиги ўлчами.


Тешиклар олдида кучли сув айланма воронкалари пайдо бўлишида оралик (тешик)ни
кўмилиши даражасини тахминан 1,5 мартабага орттирадилар.
Музни ўтказилишида дарё оғир муз шароитларида чуқурлигидаги тешикларнинг
кўмилиши чуқурлиги тешикнинг баландлигидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Бетон
тўғонларининг мустаҳкамлиги шартларига асосан, музни ўтказилишига хизмат этувчи
чуқурлигидаги тешикларининг кенглиги, тешиб ўтган ҳарорат-чўкиши чоклари орасидаги
масофа узунлигининг, баландлиги 70 метр ва ундан ортиқ бўлган тўғонлар учун 50% дан
ва баландлиги 70 метргача тўғонлар учун 60% дан ортиқ бўлмаслиги шарт [16]. Музнинг
мустаҳкамлигини пасайтириши мақсадида муз кўчишини яхшироғи пастки бьефда дарё
очилиши кунидан 5…7 сутка ўтганигача ушлаб туриши маъқул. Буни амалга ошириш учун
запонлар ясалади ёки аккумуляция (тўпланма) ҳажмларини ишлатадилар.
Музнинг кўчишини таъминловчи оқимнинг тезлигини (м/с) сув ташловчи иншоот
олдидаги пландаги тўғри чизиқли қирғоқлар учун 15∙В узунлигига тенг бўлган қисмида
тахминан қуйидаги формуладан аниқлайдилар:
V
m
> 4,25 ∙ ( t
i
∙ R
d
/В)
0,5
(2.12)
Бунда t
i
– муз қопламанинг қалинлиги, м; R
d
– музнинг эгилишига вақтинчалик
қаршилиги, тахминан 0,45 МПа тенг қилиб қабул қилинади; В – дарё ўзанининг кенглиги,
м.
Гидроузел олдида бурилишлар бўлган ҳолда, ўртача максимал чегаравий тезликни V
m
тахминан 30% оширадилар.
Муз, шовуш, ахлатларни тўхтатиши учун одатда сув омбори ва бошқа дарё
гидроузелларда сузиб турувчи запонлар ишлатиладилар. Запон тагига музнинг киришидаги
бошлангич оқимнинг критик тезлигини V
cr
қуйидаги формуладан ҳисоблаш тавсия [16]
этилади:
V
cr
= 0,035 ∙ g∙ l
i
(2.13)


Бунда g – эркин тушиш тезлигини тезлаштириши, унинг қиймати g = 9,81 м/с
2
l
i
– муз
бўлагининг узунлиги.
Шовуш ёки сузиб турувчи ахлатни, масалан, ўтларни, ёғочлар, буталарни, қалқиб чиққан 
торф бўлакларини ва ҳоказоларни ташлаш учун ишлатиладиган запон иншоотга нисбатан 
бурчак остида ўрнатилади, бир учи қирғоққа, иккинчи учи эса ахлатни тушириладиган 
тадбири (клапан, козирёк, тушириладиган затвор) билан жиҳозланган иншоот оралиги 
устунига бириктириб мустаҳкамланади. Запон сув тезлиги пастроқ бўлган жойларда 
ўрнатилади. Сув оқими 0,25...0,3 м/с тезлигида запон қоида бўйича козирёк билан 
жиҳозланади. Агарда запон билан ушлаган сузиб турувчи жисмлар ахлат ташловчи 
иншоотнинг махсус тешигидан ёки ахлат ўтказгичдан ташланмаса, уларни вақти вақти 
билан турли узун таёқлар ёки бошқа воситалар ёрдамида сувдан олиб ташқарига 
чиқарадилар. Иншоот пастки бьефига сув ўтказувчи ораликлар (тешиклар) олдида айланма 
воронкалар пайдо бўлганида майда ахлатни гидравлик усули ёрдамида сувдан чиқариш 
мақсадида ўз жойидан воронкалар томонига кўчирадилар. Агарда пастки бьефга сув 
туширилиши чекланган бўлса, ахлатни тўплаган ҳолда даврий равишда уни чиқарилишига 
мўлжалланган ораликларини очиб пастки бьефга ташлайдилар. Йирик сузиб келувчи 
жисмлар (ғўлалар, ёғочлар, дарахтлар, дарахт илдизлари ва ҳоказолар) иншоот 
элементларига механик шикаст етказиши ва иншоот ораликларини тиқилишига келтириши 
мумкин. Шунинг учун уларни энг яхшиси олиб ташлаш керак ёки затворлар ҳаракат этиши 
схемасига мувофиқ уларни затворлар тўлиқ очилган ҳолдаги ораликларидан пастки бьефга 
тушириш маъқул. Сувни тежамли сарфлаш мақсадида ахлатни тушириш учун одатда 
иншоотни юза жойлашган ораликларини ишлатадилар. Дарёдаги сув тўсувчи гидроузеллар 
каскади мавжуд бўлган шароитида ахлат ва бошқа сузиб келувчи жисмларни иншоот 
ораликларидан ташламасдан механик воситалари ёрдамида уларни тўтиб ташқарига 
чиқарилиши тавсия этилади. 


Устки бьефда орол шаклида қалқиб чиқувчи торфяникларни кечиктирмасдан
сойларга, жарларга, саёз жойларга йўналтириб ўтказадилар
ва бу жойларда
уларни ишончли бириктириб мустаҳкамлашадилар. Сув сатҳининг кучли
тебранишлари ва кучли шамоллар бўлган шароитларида торфяникларни
бириктирилиши ишончли бўлиши учун устидан кучли кузатувларни ўрнатадилар.
Агарда торфяниклардан пайдо бўлган йирик оролларини йўналтиришига
имконият бўлмаса, уларни айрим қисмларга бўлиб аста секин пастки бьефга
чиқариб ташлайдилар.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling