Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Юқори тезликдаги оқимига эга бўлган гидротехник иншоотларининг кузатилиши


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Юқори тезликдаги оқимига эга бўлган гидротехник иншоотларининг кузатилиши
Гидропроект ва бошқа илмий тадқиқот корхоналари билан ўтказилган амалиётдаги
тадқиқотлар кўрсатиши бўйича замонавий шароитларида юқори тезликдаги оқимига эга
бўлган гидротехник иншоотлари устидан кузатилишлари мажмуавий (комплексли) бўлиши
зарур. Бундагина оқимини сув ташловчи иншоот элементлари ҳамда бутун иншооти билан
боғланиши жараёнини ўрганиш зарур. Бунда гидравлика, гидродинамика, кавитация,
вибрация ва бошқа ҳодисаларига алоҳида эътибор берилиши муҳим аҳамиятга эга. Бундай
сув ташловчи иншоотлар устидан кузатувини кўп мақсадли асбоблар ва аппаратурани
ишлатиб уларнинг барча фойдаланилиши (эксплуатацияси) даври давомида ўтказилиши
зарур.
Кузатувлар гидротехника иншоотларининг ишончлиги даражасини кўтарилишига
қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга оширилиши билан тугатилиши
керак. Узоқ муддатли мажмуавий (комплексли) кузатувларини юқори босимли
иншоотларида ҳамда босими унча катта бўлмаган 15….25 м босимли йирик гидротехника
иншоотларида олиб борилиши зарур. Айтиб ўтилган фикрлар тўғрилигини Волга ГЕС
мисоли исботламоқда. 1980…1981 йиллардаги сув тошқини ўтиши даврида Волга ГЕС
гидроузелидаги бетонлик тўғони сув урилма пойдевори плиталарининг ва сув ташловчи
тўғон секцияларининг тебранишларининг ўзаросинхронизацияси ҳодисалари кузатилган
эди. Бунда ҳосил бўлган таранг тўлқинлари тўғон асосига узоқ масофага ўтиб,
гидроузелдан 3…6 км узоқлигида жойлашган биноларнинг тебранишларини қўзғатилган
эди. Бир қатор ҳолларда бу тебранишлар йўл қўйилган қийматларининг чегарасидан чиқиб
ноқулай сезилишларни ҳосил этди. Масалан, Братск ГЕС сув омбори тўлдирилишидан
сўнг ҳам 9 йил ўтгач тўғон секцияларининг резонанслик тебраниши ҳосил бўлган эди.


Бугунги кунда Россиядаги Гидропроект институти илмий тадқиқот секторида ва
бошқа илмий тадқиқот корхоналарида ўзгартирувчи, рўйхатга олувчи ва ишлов берувчи
аппаратуралар (асбоб ускуналар) мажмуаси (комплекси) ишлаб чиқилди. Мазкур асбоб
ускуналар комплекси 50 м/с тезлигигача сув оқимини ўтказувчи иншоотларининг
вибрация (тебраниш), аэрация ва динамик юкланишлари устидан кузатувини
ўтказилишига имконият беради.
Сув ташловчи иншоотлар элементларига таъсир этувчи гидродинамик босимини
аниқлаш учун нуқтадаги ўртача босими ва тебраниши ўзгартиргичлар (датчиклар)ни
ишлатадилар. Бу ҳолда бир неча, масалан, 10….20 датчикларни, бир биридан ўзаро
корреляцияси радиусидан ортиқ бўлмаган масофада ўрнатадилар. Ўзаро корреляция
радиуси аник бўлган шароитларида назарий еки экспериментал усулда аниқланади.
Ўзгартиргичлар (датчиклар)ни юзада келадиган жисмлар, тошлар, ахлатлар ва
ҳоказолар билан шикастланиши имкониятини ҳисобга олиб датчиклар жуфт сонда
ўрнатилади ёки улар ечиладиган шаклида ясалади. Масалан, ҳар бир жойда иккита
датчик бўлганида шикастлангандан сўнг датчикни ўрнатилган жойидан олиб, унинг
ўрнига янгисини жойлаштирадилар.
Сув ташловчи иншоотларида кавитация шароитларини аниқлашда гидродинамик
босими, кавитация эрозиясини, тебраниши ва ўртача сув тезлигининг таркибий қисмини
ультратовушлик ўрганиши учун ўзгартиргичлар (датчиклар)ни ўрнатадилар.
Кавитация умумий ва маҳаллий ўчоқлари зоналарига ажратилади. Кавитация
маҳаллий ўчоқлари зоналари сув оқими қувватини сўндиргичлари, айиргичлари, сув
урилмадаги сўндирувчи деворлари, затвор-пазлари қисмларида ва ҳоказоларда
кузатилади.


Умумий кавитация ўчоқлари зоналари эса иншоот оралиги оқовасининг кириш
қисмида, сув қуйилиб ташловчи юзаларида, ораликларни бўлувчи устунларда, сув
ўтказувчи иншоотлар бурилиши қисмларида ва ва ҳоказоларда кузатилади. Охирги ҳолатда
ўлчаш аппаратураси билан битта шартли нуқтасини ўрнатилиши ўрнига, бир неча ўзаро
перпендикуляр йўналишлардаги створлар танлаб белгиланади.
Тадқиқотланган юзанинг кавитацияга чидамлигини, турғунлигини таҳлил қилишда
сув ўтказувчи йўлнинг ҳақиқий нотекислигини амалиётдаги шароитларида маркшейдерлик
ёки стереофотограмметрик съёмкани бажарилиши йўли билан ўлчаб аниқланиши таклиф
этилади [12]. Бу юзанинг нотекислигини баҳолаш учун юзанинг ғадир-будурликларининг
чиқиб туриши, ғадир-будурликлар эгиши бурчаклари, йўналишлари ва ҳоказо
хусусиятларини ўзига олган статистик кўрсаткичларини ҳисоблаш имкониятини беради.
Бундай умумий кавитация ҳолатини баҳолаш мумкин. Бундан олинган маълумотлар ҳамда
маҳаллий юзанинг айрим нуқталаридаги кавитацион чидамлигини аниқлашга имконият
берадилар. Янада кавитацион хавфлигини бошқача, масалан, вақт омилини ҳисобга олиб,
баҳолаш мумкин.
Гидротехник иншоотлари асосида таранг тўлқинларнинг тақсимланиши тезлигини
аниқлашда виброўзгартиргичларни ҳар қайси секциянинг ўрта қисмида жойлаштирган
ҳолда бир қатор қўшни секцияларида (3…5) ўрнатадилар. Шу билан бирга, тўлиқроқ
даражада оқимнинг сув ташлагич элементларига таъсир этишини аниқлаш мақсадида
даврий равишда сув сатҳи юзаси ҳолатини, оқимнинг пландаги ҳамда чуқурлиги бўйича
тезлиги қийматларини ва йўналишларини кузатувини олдиндан белгилашади. Шу
мақсадда гидрометрик асбоблар (вертушкалар, флюгерлар ва ҳоказолар)ни ёки
стереофотограмметрияни ишлатадилар.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling