Мавзу: ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари


Tadqiqotning nazariy ahamiyati


Download 0.55 Mb.
bet5/15
Sana07.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1083145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
yoshlik davri va uning oziga xos psixologik xususiyatlari

Tadqiqotning nazariy ahamiyati: Yosh va pedagogik psixologiyani nazariy manbaalar bilan boyitish, ijtimoiy psixologiya fanlarini amaliy soxasini rivojlantirish, uslubiy qo‘llanma va ma’ruza matnlar ishlab chiqishda nazariy manbaa sifatida foydalanish.
Tadqiqotning amaliy ahamiyati:Ilmiy ishdan kelib chiqqan xulosa va tavsiyalarni yosh va pedagogik psixologiya fanlarini o‘qitishda
Магистрлик диссертация тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиниши: Ilmiy-tadqiqot ishi bo‘yicha olingan natijalarning asosiy qismi 2013-2014 yil Andijon davlat universiteti Pedagogika fakul’teti, “Psixologiya” va “Pedagogika” kafedralari ilmiy-uslubiy seminarlarida muhokama qilindi..Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва ундаги етакчи ғоялар “ Республика илмий –амалий конференция материалларида,илмий тўпламларда”, Университет микёсидаконференцияларда мақолалар сифатида чоп қилинди.
Магистрлик диссертация иш натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: Диссертация илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қўлланилган илмий-амалий методларга, педагогик шарт-шароитларга, тажриба-синов ишлари натижаларининг амалиётчилар томонидан маъқулланганлиги ҳамда уларни психологик сифат таҳлил натижалари билан белгиланганлиги.
Диссертация апробацияси Андижон давлат университети «Психология» кафедраси ва Педагогика факултети илмий-амалий семинарларида бўлиб ўтди. Диссертация иши натижалари 2 та мақола ва 4та Республика илмий-амалий анжумани материалларида ўз аксини топди.
Магистрлик диссертация тизими: Диссертация кириш қисми, 3 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

1 BOB. Yoshlik davri psixologiyasi.
1.1. Yoshlik davri psixologiyasining jaxon psixologlari tomonidan tadqiq etilishi.
Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, уларни мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида тўлақонли иштирокини ўрганиш масаласи, биринчидан, ёшларнинг ижтимоий мавқеининг бугунги ҳолати, иккинчидан, жамиятнинг фаол ҳуқуқли фуқароси сифатида қобилият ва имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ниҳоят учинчидан, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш имконини яратади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда хар тамонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва тарбия, касбий фаолиятни онгли равишда тнлаш ва бошқариш ,кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, хуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа турдаги шароитларни яратишни жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини хис этадиган фуқораларни тарбиялаш назарда тутилади.
Ислом Каримов миллат ўз қаддини тиклашида ва Ўзбекистонинг ҳеч кимдан кам бўлмайдиган буюк давлат бўлиб танилишида ёшлар масаласига ҳам алоҳида устувор масала деб қарадилар. Хусусан, ёшлар тарбиясига доир миллий сиёсатни ишлаб чиқиш зарурийлигини таъкидлаганларида ёшлар муаммоларига алоҳида эътибор беришни назарда тутганлар2
XIX asr oxiri XX asr boshlarida АҚШ va Garbiy Evropa mamlakatlarida yosh psixologiyasi va pedagogik psixologiya fanlarida ilmiy tadkikotlarga asoslangan қator asarlar paydo bўldi. Amerikalik psixolog U.Djems «ўқituvchilar bilan psixologiya tўғrisida suxbat (1902)» asarida yosh davrining xususiyatlari xususidagi ilmiy va amaliy aҳamiyatga ega bўlgan ma’lumotlarni chuқur taxlil қilаdi.
Ҳаётий муаммолар, айниқса ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётга кириб келиши, жамият ҳаётига фаол аралашуви фақат педагог ва психологларни эмас, балки файласуф, социолог, аҳолишунос, ҳуқуқшуносларни ҳам қизиқтириб келади. Қадим замонлардаёқ бу муаммолар инсониятнинг буюк мутафаккирлари эътиборида бўлиб келган. Суқрот, Афлотун, Арасту, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Авлоний каби қомусий олимлар ва маърифатпарварларнинг, ал-Бухорий, Яссавий, ат-Термизий, Баҳоуддин, Нақшбанд каби дин арбобларининг асарларида уларга диққат қаратилган. Зигмунд Фрейд айтганидек, новаторлик, динамика ва энергетик омиллар ҳаракат уйғунлиги, яъни янгиликка интилиш, инсоннинг тадрижий камолоти, етуклик эволюцияси, хатти-ҳаракатларининг фаоллашуви инсондаги уйғониш жараёни қандай кечаётганлигини белгилайди. Инсон ҳаётда инерт, мўрт ва карахт яшаб ўтиши, яъни бутунлай ҳеч нарсани англамаслиги ёки англаш олди жараёнларида бўлиши ёҳуд том маънодаги англаш ҳолатларига эришиши билан фарқланади. Ушбу хусусиятларни аниқлаш жамият аъзоларининг фаоллик даражаси кўламини аниқ-равшан белгилашга йўл очади.
Муайян фаолиятни доимий равишда ташкил этиш шахсда маълум кўникмаларни ҳосил қилади. Кўникмалар эса фаолиятни изчил давом эттириш жараёнида малакаларга айланади. Шаклланган малака эса шахс томонидан фаолиятнинг тезкор, сифатли, самарали кечишини таъминлайди. Фаолиятда самарадорликка эришиш инсониятни қай даражада қизиқтириб келган бўлса, уни ташкил этаётган шахснинг касбий малакага эга бўлиши ҳам шундай долзарблик касб этган.
K.Мyuler faoliyatining xar xil yosh davrlardagi rolini, faoliyat turlarida fantaziya, tafakkur, nutқ, jarayonlarining rivojlanishini, aқliy faoliyat ҳamda uning rivojlanishi bosқichlarini иnstinkt, intellekt, shaxsning shakllanishida biologik va ijtimoiy omillarning aҳamiyatini izchil ўrgandi. Frantsuz psixologi E.Dyurkgeym biologiyada irsiyat қanchalik aҳamiyatga ega бўлса, taklid ҳам jamiyatda shunday urin tutishini uktiradi. P.Janening fikricha, shaxslararo tashki munosabatlar rivojlanishning printsipi xisoblanadi.
Инсоннинг хулқ-атвори ўзгарувчан ва ранг-баранг бўлиб,унинг индивидуал хусусиятлари,ўзига хос услубларининг мавжудлиги хеч қачон ва хеч кимда хеч қандай шубха тугдирмайди. Бироқ бу хулқ-атворнинг хилма-хиллиги унинг чексиз дегани эмас, зеро инсонларнинг ўзаро мулоқоти,ўзаро муносабати,уларни турли ижтимоий гурухларга бирикиву, яшаши учун илиқ психологик мухитнинг сақланиши заруратдир.
Ўtgan ajdodlarimiz yosh psixologiyasining muammolarini izchil va atroflicha, ma’lum kontseptsiya asosida ўrganmagan бўлсаlar ҳам, 4 xil manbalardan - xalқ ijodiyoti, muayyan shaxslarga baғishlab yozilgan ўgit-nasixat va xikoyatlar, қomusiy asarlar va badiiy asarlarda bu borada қimmatli fikrlar bildirganлар.
Abu Nasr Farobiyning «Fozil kishilar shaxri», «Falsafiy savollar va ularga javoblar», «Xikmat ma’nolari», «Aқl ma’nolari» kabi asarlarida inson va uningt psixikasi ҳақидаgi aҳloқiy-falsafiy mushoxadalari, Abu Rayxon Beruniyning «Ўtmish yodgorliklar», kitobidaги kishilarning jismoniy tuzilishi, ularning uzun-қisқaligi tўғrisida bildirgan fikrlari diққatga sazovordir, u uzoқ yashash sababini biologik va irsiy omillar bilan boғlaydi.
Ibn Sinoning 5 tomlik «Tib қonunlari» asarida organizmning tuzilishi, undagi nervlar va nerv yullari, fiziologik jarayonlar ҳақида кўпгина muxim ma’lumotlar келтирган. Uning «odob ҳақида» risolasi ҳам inson shaxsini shakllantirish tўғrisidagi jiddiy asar ҳисобланади.
Yusuf Xos Xojibning «Kutadgu biliғ» asaridagi bosh masalalardan biri - komil insonni tarbiyalashdir. Dеvoniy ўzining «Axloқiy Jaloliy» asarida inson ўzining aқliy қobiliyati va iste’dodini tarbiyalashi kerakligi, buning uchun bilimlarni egallashi lozimligini ta’kidlaнаdi.
A.Navoiyning barcha asarlarida etuk, barkamol insonning axloқi, ma’naviyati, odamlarga munosabati, iste’dodi va қobiliyati tўғrisida қimmatli fikrlar yuritganлар.
Yuқoridagi allomalardan tashқari Bobur, Faroбiy, Nodira, Uvaysiy, Muқimiy, Ҳамza, Avloniylarning yoshlar tarbiyasiga axloқ-odob, фел-atvor, oilaviy xayot masalalariga, shaxslararo munosabatlarga doir қarashlari turli janrlardagi asarlarida bayon etilgan.
Xozirgi kunda inson shaxsini tadқiқ қilishga xar xil nuқtai nazardan yondoshadigan bir қator nazariyalar mavjud:
a) biogenetik,
b) sotsigenetik,
v) psixogenetik,
g) kognitivistik,
d) psixo-analitik,
e) bixevioristik.
Biogenetik nazariyada - insonning biologik etilishi bosh omil sifatida қabul қilinadi. Biogenetik қonunni F.Myuller, va E.Gekkel kashf қilgan. ular fikricha: shaxs psixologiyasining individual rivojlanishi butun insoniyatning tarixiy rivojlanishining asosiy bosқichlarini қisқacha takrorlaydi. Chaқaloқ- faқat sut emizuvchi xayvon, 6 oylikda maymunlar darajasiga etadi, 2 yoshida oddiy odam, 5 yoshda ibtidoiy gala, maktabga kirgach ibtidoiy davr odami darajasida, 16-18 yoshda xozirgi zamon kishilari darajasiga etadi deb xisoblaydilar.
Inson zotidagi rivojlanishi bosқichlari filogenezni aynan takrorlamaydi. Biologizm tarafdorlaridan Krechmer «Konstitutsion nazariya» yaratgan. Z.Freyd esa shaxsning barcha xatti-ҳаракатlari instinktlaridan kelib chiқadi deb xisoblaydi. Albatta, biologik omillar inson xulқini belgilovchi birdan bir omil emas. Sotsiogenetik nazariya - inson biologik tur sifatida tugilib, xayotdagi ijtimoiy shart-sharoitlarning bevosita ta’siri ostida shaxsga aylanadi, deb xisoblaydi . M.: rollar nazariyasi ta’limoti inson ijtimoiy muxitda bajarishi shart bўlgan maxsus rollar uning xulқ atvorida, boshқalar bilan munosabatida sezilarli iz қoldiradi deb xisoblaydi.
АҚШda individual tajriba va bilimlarni ўzlashtirish nazariyasi keng tarқalgan. Bu nazariyalarda inson xayotining ijtimoiy tarixiy, ob’ektiv shart-sharoitlari e’tiborga olinmagan. Psixogenetik nazariya –psixik jarayonlarning rivojlanishini 1-darajali aҳамiyatga ega deb xisoblaydi. Kognitivistik yunalish-J.Piaje, Dj.Kelli- akl idrok funktsiyalari ҳамda uning davrlari xaқidagi ta’limotлардир. Фарзанд тарбияси муаммоси азалдан маърифатпарвар аждодларимиз маънавий муаммосининг мазмунини ташкил этган. Жумладан, XIV аср илм фанининг ёрқин намоёндаси ҳисобланган Жалолиддин Девонийнинг “Болалар тарбияси ҳақида ” ва “Аҳлоқи Жалолиддин” асарларидаги одоб-аҳлоқ ва ёшлар тарбиясига бағишланган чуқур фалсафий ғоялари бугунги кунда ҳам ёшларни тўғри йўлга бошлайди, инсоният ва жамиятга нисбатан турли хил ножўя харакатларни амалга оширмасликка ундашда муҳим аҳамият касб этади.
Абдулла Авлоний ҳам аҳлоқни шундай таърифлайди: “Яхши хулқларни яхшилигини, ёмон хулқларни ёмонлигини далил ва мисоллар қилдурғон аҳлоқдир”.3
Шахсда ўзини-ўзи назорат қилиш муаммоси хориж психологларидан М.И.Борнишевский, В.В.Давыдов, Л.Б.Ительсон, А.Н.Леонтыев, И.Н.Маргамен,А.К.Маркова, В.И.Страхов, А.Я.Савченко, Д.Б.Эльконин, Т.И.Гавалова, А.И.Липкина, К.А.Мальцева, Г.А.Сабиева, А.К.Сердюк,С.П.Тищенко, П.Я.Гальперин, А.В.Захаров, В.Г.Романко, Н.И.Кувшинов ва бошқалар томонидан кенг доирада тадқиқ қилинган. Умуман, муносабат мотивацияси муаммоси бўйича турли соҳа вакиллари, жумладан файласуфлар, социологлар, психологлар, психофизиологлар ва педагоглар (Б.Г.Ананьев, Г.М.Андреева, А.А.Бодалев, А.В.Веденов, А.Г.Ковалев, И.С.Кон, В.С.Мерлин, И.П.Павлов, К.К.Платонов, Е.Д.Паригин, С.Л.Рубинштейн, В.В.Столин ва бошқалар) ўз тадқиқот мақсадларига асосланиб муносабатнинг турли йўналишлар бўйича тадқиқот объектига айлантирганлар ва маълум даражада муносабат мезонини талқин қилишнинг назарий-фундаментал асосларни яратганлар. Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Б.Р.Қодиров, Н.С.Сафоев, Ш.Р.Баротовларнинг раҳбарлигида олиб борилган илмий изланишларда шахс муаммосининг ижтимоий-психологик категория сифатидаги талқинларига маълум даражада эътибор қаратилган.
Э.Ғозиев, Ш.Азизоваларнинг таъкидлашларича, “ёшдар фаоллигини ошириш ва уларни ижтимои муносабатлар тизимидаги фаолиятини ривожлантиришда психологик хизматнинг мақсади – шахснинг ҳар томонлама мукаммал психологик тараққиётини таъминловчи оқилона, зарур шарт-шароитлар, омиллар, қулай вазият ва муҳит яратишдан иборатдир”
Шунингдек ёшлар муаммоси, ёшларнинг жамиятдаги ўрни, баркамол шахс тарбияси, муаммолари билан ёш психологияси олимларидан Г.М. Андрева, Б.Г.Ананыв, А.С.Белкин, С.А.Белечева, Л.Ч.Боновеч, А.И.Догова, П.М.Мобленский, В.А.Мясищегв, К.Е.Игошев, Л.М.Зюбин, В.А.Круницкий, Э.Б.Мельнипова каби бир қатор тадқиқотларнинг ўз илмий изланишларида ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари, хусусан болалар психологиясига макро ва микро муҳитнинг таъсири ва унинг девиант ҳулқ-атворни шакллантиришдаги ўрни, ҳулқи оғишганликка мойиллик ва унинг сабаб, оқибатлари ва мотивлари, уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдиришган. Диссетртация ишимда ушбу олимларнинг ишларини методологик асос сифатида қабул қилдим.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling