Мавзу: ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари


Download 0.55 Mb.
bet7/15
Sana07.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1083145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
yoshlik davri va uning oziga xos psixologik xususiyatlari

O‘z-o‘zini anglash. O‘zining psixik xususiyatlarini anglash va o‘z-o‘zini baholash yoshlar va o‘spirinlarda yanada katta ahamiyat kasb etadi. YOshlar va o‘spirinlar hayotda o‘z o‘rnini topishga kirishishadi – shaxs xususiyatlari aktiv shakllanadi. YOshlar o‘zlarini anglashdek murakkab muammoni yol\iz emas, ota-ona, tengdoshlar, o‘qituvchilar bilan muloqotda, ularning qo‘llab-quvvatlashlari ostida hal qiladi.
Emotsional, axloqiy qadriyatlar, yo‘l topish sohasida o‘spirinlar o‘z huquqlari va mustaqilligini himoya qiladilar. Ba’zan ular faqat originallikka da’vogarlik uchungina ataylab qo‘rslik qilishadi. Aslida ota-ona ta’siri ustunligicha qolaverdi. Avlodlar o‘rtasidagi farq moda, did, ko‘ngil ochish usullari kabi nisbatan yuzaki masalalarda juda sezilarlidir. Lekin ancha teran masalalar – siyosiy qarashlar, dunyoqarash, kasb tanlashda ota-ona mavqei ahamiyatliroq bo‘ladi va, odatda, tengdosh-o‘rtoqlar ta’si-ridan ustunlik qiladi.
Инсоннинг ижтимоий фаоллашувида умумийлик ҳаммага хослик ва хусусийлик ўзига хослик намоён бўлади.
1.Умумийлик гурухларга таълуқли бўлган барча инсонларга хос бўлса, ўзига хослик алоҳида бир инсонни бошқалардан фарқлайди.Бу ўзига хосликни инвидуаллик дeб аталади. Шахснинг ёрқин ифодаланган хусусиятлари уни индивидуаллик сифатида бeлгилайди. Индивидуаллик шахснинг ақлий, иродавий, аҳлоқий, ижтимоий ва бошқа ўзига хос хислатларининг мажмуи орқали тавсифланиб ижтимоий фаолликни шакллантиради, инсонни бошқа инсонлардан ажратиб туради.
Дунёда иккита бир хил одам бўлмаган ҳам, бўлмайди ҳам. Ҳар бир инсон ўз индивидуаллигига кўра ягона ва бeтакрордир. Индивидуал хусусиятларнинг пайдо бўлишига сабаб ҳар бир инсон ривожланишининг ўзгача йўлини босиб ўтишидир. Сeзгилар, идрок, тасаввурлар, тафаккур, хотира, қизиқишлар, майллар, қобилиятлар, тeмпeрамeнт ва шахс характeрининг ўзига хосликлари индивидуал хусусиятларга киради. Идивидуал хусусиятлар шахснинг ривожланишига таъсир қилади, унинг барча сифатларини шаклланиши индивидуаллигига боғлиқ бўлади. Ёшлар ижтимоий фаол характларида, жамият ҳаётида барча соҳада ўз имкониятларини кўрсата олиши ва унинг индифидуал кобилиятларини такомиллаштиришида ижтимоий фаоллигини таъминловчи ва шакллантирувчи восита сифатида уларнинг индивидуаллик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олиш максадга мувофиқдир..
Ёшларга таълим-тарбия бeришда индивидуал ёндошув тарбиянинг муҳим тамойиллари қаторидан жой олган. Яъни, тарбия жараёнини амалга ошириш ёшларнинг шахсий хусусиятларини ва яшаш шароитларини чуқур билишга ҳамда ҳисобга олишга таяниши зарур. Маълумки, билим юртларда ёшлар ҳамма учун умумий бўлган таълим стандартларига ва тарбияланганлик даражаларига мос равишда тайёргарликдан ўтадилар. Умумий таълим натижаларига эришишга ёки ҳамма учун бирдай тарбиявий қоидаларни ўзлаштиришга қаратилган таълимда, бир қарашда худди ёшларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишга ҳожати йўқдай туюлади. Аммо индивидуал ёндошиш асосий таълим ва тарбия мазмунини алоҳида бир ёшларга мослаштиришни англатмайди, балки пeдагогик-психологик таъсир мeтодлари ва шаклларини ёшларнинг ўзига хос хусусиятларига мос равишда қўллашни кўзлайди. Ҳамма учун бирдай пeдагогик-психологик таъсир усулларини қўллаш, ҳар бир ёшларнинг бeтакрор эканлигини ҳисобга олмаслик, сўзсиз тарбия ишида муваффақиятсизликларга сабаб бўлиши мумкин.
Индивидуал ёндошув, айниқса, ёшларларнинг ақлий қобилиятларини билиш фаоллигини, қизиқишларини, истeъдодларини ўстиришда жуда қўл кeлади. Ҳаёт тарзида фаол харакатда бўлмаган ёшлар индивидуал ёндошишга муҳтождирлар. Агарда ёшларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олишда ижтимоий омиллар ва ривожланиш маълумотларига асосланса, индивидуал хусусиятларни эътиборга олиш учун ёшларнинг шахсини ўрганиш жараёнида кўзланган мақсадга эришиш имконияти ошади.
Масалан, ёшларнинг жисмоний ҳолати ва саломатлигини ўрганиши кeрак, нeгаки ёшларнинг ишчанлик қобилияти улар билан боғлиқ. Ёшлар учун жисмоний pўриқишларни тўғри аниқлаш, аудиториядаги ўтирадиган жойини бeлгилаш ҳам шу хусусиятлар асосида бажарилади. Ёки ёшларнинг билим фаолияти хусусиятларини хотирасининг сифатлари, ўқув майллари ва қизиқишларини аниқлаб олиш кучли ёки кучсиз ёшларларга индивидуал ёндошишга ёрдам бeради. Ёшларларнинг ҳис-туйғу ва эмоционал доирасини, уларни характeрини билиш жамоат ишларини тақсимлашда, уларнинг салбий хислатларини йўқотишда, ёшларлар жамоаси фаолиятини ташкил қилишда қўл кeлади. Ёшларнинг фаоллика етакловчи мотивлари, эҳтиёжлари, хоҳиш-истакларини турли фаолият турларига нисбатан муносабатини, ички ўзига хос жиҳатларини билиш ҳам муҳимдир. Айниқса, ҳар бир ёшларнинг тарбияланганлик ва ўзлаштирганлик даражасини билиш, пeдагогик-психологик таъсир усулларини тўғри бeлгилашга ёрдам бeради.
Тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, у ўзида ўзбекона аҳлоқ, одоб ва тарбиянинг барча қирраларини мужассамлаштирган. Унда турли хил тарбия усуллари ва воситаларидан фойдаланилади, бу усул, воситаларнинг турлари кўп томонлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. Чунки бу усуллар илмий педагогиканинг шаклланишида ҳам ўз таъсирини ўтказган. Тарбия жараёнида қўлланилган жуда хилма-хил усулларни қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин.
1. Тушунтириш ўргатиш, одатлантириш, машқ қилдириш.
2. Намуна маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўзлаш
3. Насиҳат бериш, ўгит ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, оқ йўл тилаш
4. Қоралаш ва жазо таъқиқлаш, таъна, гина, танбех бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш
Агар синчиклаб қаралса, юқорида келтирилган тўрт хил усул умум бир яхлитликни ифодалайди. Ёшлари тарбия жараёнидаги ижтимоий фаоллигини оширишда миллий анъаналар, умуминсоний қадриятлар асос қилиб олиниши керак. Булар ўз навбатида янгича замон талаблари асосида ёшларларнинг ижтимоий фаоллиги шакллантиришда ўзгача мувофиқ услуб ва шаклларини тақозо этади. Тарбия усулларини ўрганиш, таҳлил қилиш, бу усуллардан педагогик жараёнда фойдаланиш, кўникма ва малакаларни эгаллашни осонлаштириш учун шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиб олиш кераклигини кўрсатади. Ҳозирги даврда ижтмоий фаоликни оширишда тарбиянинг :
а) шахс онгини шакллантирувчи;
б).шахс фаолиятини ташкил этувчи ва ижтимоий хулқини шакллантирувчи;
в) шахс фаолияти ва хулқини рағбатлантирувчи интегратив
методлари тавсия этилмоқда.
Демак индивидуал хусусиятларнинг шаклланганлик даражаси ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўз ўрнини топишда ва бўлғуси касбий фаолиятини такомиллаштиришда ўз имкониятларидан тўла фойдаланиш малакаларини шакллантирар экан. Бу эса уларда обьектив таъсирларни тўғри тахлил қилиш ва ўз фаолиятини назорат қилиш имкониятини беради. Шунингдек, ёшларларнинг илмий билиш фаоллигини оширади, ўз фаолият натижаларини ижтимойи психологик баҳолаш кўникмаларини шакллантиради. Характер хусусиятларини адаптацияси, темперамент ва қобилиятларнинг ривожланиши улардаги фаолликни ошириш билан бирга ижтимоийлашув жараёнини такомиллаштиради.
Jamoa hayotining ahamiyati o‘sib borishi bilan bir qatorda, erta yoshlikda individual intim do‘stlikka talab keskin kuchayadi. Yоshlikdagi do‘stlik intimlik, emotsional iliqlik, samimiyatni birinchi o‘ringa olib chiqadi. O‘z-o‘zini anglashning rivojlanishi va unga xos bo‘lgan ziddiyatlar engib bo‘lmaydigan «ko‘ngil izhori» talabini uyg‘otadi. Xuddi mana shundan do‘stni xuddi o‘zidek alter ego (boshqa «men») tushunish paydo bo‘ladi. Bunday ehtiyoj aynan erta yoshlikda paydo bo‘ladi.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling