Мавзу: ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари
Download 0.55 Mb.
|
yoshlik davri va uning oziga xos psixologik xususiyatlari
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI Z.M.BOBUR NOMIDAGI ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETI Қўлёзма ҳуқуқида УДК НИЗОМОВА ИРОДАХОН YOSHLIK DAVRI VA UNING O‘ZIGA XOS PSIXOLOGIK XUSUSIYATLARI 5A110902 – Psixologiya mutaxassisligi bo‘yicha magistr akademik darajasini olish uchun DISSERTATSIYASI Ilmiy raxbar: p.f.n., M.XALIMOVA Andijon-2015 Mavzu: YOSHLIK DAVRI VA UNING O‘ZIGA XOS PSIXOLOGIK XUSUSIYATLARI Kirish: Mavzuning dolzarbligi:. Ҳозирги даврда фан қудратли яратувчанлик кучига айланди, ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий равнақи фаннинг тараққиётига боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Илм фан тараққиёти ва уни амалиётга кечиктирмай жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаради. Инсонни дунёга келиши, фақат туғилишдан иборат табиий-биологик ҳодиса эмас, балки туғилгандан кейин ўз замонасининг таракқиёти даражасига кўтарилиши, мавжуд ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллаши, жамиятда ўз ўрнини белгилаб олиши, тарихий жараённинг фаол иштирокчисига айланиши, ўз эътиқодига, ўзлигига, ҳаётда ўз ўрнига, мавқеига эга бўлиши ва бунинг учун фаол таълим тарбия олиши керак бўлади. Бу жараёнда катта авлод ўзининг яшаш, кураш ва меҳнат тажрибасини, билим ва малакаларини кичик авлодга беради. Бу эса тарбия деб аталадиган инсоннинг шаклланишида, ривожланишида муҳим ўрин тутадиган ижтимоий ҳодиса орқали амалга оширилади. Жамият ривожланган сари баркамол, етук шахсларни етиштириш ҳам ортиб ҳамда ўзгариб боради. Шу каби ҳаётий эҳтиёжлар замирида инсон фаоллиги пайдо бўлди. Prezidentimiz I.A.Karimov Uzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining siyosiy-ijtimoiy va iқtisodiy istiқbolиning asosiy tamoyillarini bayon қilar ekan madaniy-ma’rifiy sohadagi ishlarga mustaқil respublikamizda ma’naviyatini rivojlantirish masalalariga ham aloxida tўxtalib, қuyidagilarni ta’kidlaйdi: “Endigi asosiy vazifa kishilarimizni mustaqil fikrlashga o‘rganishi, o‘ziga ishonchining ortib borishidir. Chunki tafakko‘r ozod bўlmasa, ong va shuko‘r tarzidan қullikdan қutulmasa, inson tўla ozod bўlmaydi”. Бу борада ёшлар муаммоларини тахлил килиш ва ечимларини топиш юзасидан долзарб масалалар бўйича психолог ва бошқа олимлар олдига вазифалар қўйилдики, унинг асосида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини оширишнинг психологик жихатдан тахлил қилиш имкониятлари яратилди. Бундан ташқари Президентнинг ПК №21/24 сонли қарорига асосан “Ёшлар дастури”ни ишлаб чиқилиши,белгиланган вазифаларни бажариш учун кўрсатмалар тадқиқот ишларини янада илмий амалий тарзда олиб бориш учун шарт шароитлар яратилдиБу жараёндапсихология соҳаларидаги тадқиқот ишлар алоҳида аҳамиятга эгадир. Psixologiya fani sohalarining inson ontogenezidagi o‘zgarishlarga doir, bilimlarga ehtiyoji va talabi ortayotgani айниқса harbiy, sport, savdo, mehnat, kosmik, injenerlik, ijod, aviatsiya psixologiyalariga aniq materiallar zarurligi бугунги кунда аник сезилмоқда Amaliy psixologiyaning ijtimoiy-siyosiy tus olayotgani va turmushning har bir jabhasiga kirib borishi, shuningdek o‘z- o‘rnini topayotgani яъни psixologik konsul’tatsiyalar, maslahatlar, auto va sotsial treninglar, ishbilarmonlik o‘yinlari, professiogramma, psixodiagnostikaga talab ortishi ёшга хос бўлган психологик хусусиятларни ўрганишни тақозо этмоқда. Бу эса албатта ёш даврлар психологиясининг зиммасига ҳали ўрганилмаган табақаланиш бўйича психик холат ва жараёнлар муаммоларига эътибор бериш вазифасини қўяди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling