Мавзу: Иккита азот тутган олти аъзоли ва конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар


Пиразин Пиразин (1,4-диазин) рангсиз, кристалл модда бўлиб, сувда, этил спиртда, диэтилэфирларда яхши эрийди. Олиниш усуллари


Download 1.65 Mb.
bet4/8
Sana22.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1378258
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-maruza

Пиразин

Пиразин (1,4-диазин) рангсиз, кристалл модда бўлиб, сувда, этил спиртда, диэтилэфирларда яхши эрийди.


Олиниш усуллари. Пиразин ва унинг ҳосилалари 1,2-диаминларнинг 1,2-дикарбонил бирикмалар билан ўзаро конденсатланиш реакцияси орқали олинади.

Кимёвий хоссалари. Пиразин ҳам барча диазинларга каби кучсиз асос, электрофил ўрин олиш реакцияларига қийин киришади. Нуклеофил ўрин олиш реакциялари нисбатан осон боради.

Пиразин пероксикислотлар таъсирида оксидланиб, N-оксид ҳосил қилади.

Пиразин қайтарилганда олти атом водородни бириктириб, пиперазинга айланади.

Пиперазин ароматик хоссага эга эмас. Пиразинга нисбатан кучли асос, у иккиламчи алифатик аминларга хос бўлган хоссаларни намоён қилади.
Пиразин ва пиперазин ҳалқалари кўпгина дори воситаларининг таркибига киради.

пиразинамид
(сил касаллигига қарши дори воситаси)

пиперазин адипинат
(жижага қарши дори воситаси)

циннаризин
(мия қон айланиши яхшилайдиган восита)

Тиазиннинг иккита бензол ҳалқаси конденсирланишидан фенотиазин ҳосил бўлади.

Фенотиазинлар сариқ рангли моддадир. Унинг молекуласига ауксохром гуруҳлар киритилса, бўёқ моддалар ҳосил бўлади. Фенотиазин катта аҳамиятга эга, у ва унинг ҳосилаларидан тиббиётда руҳий касалликларни даволашда қимматбаҳо фармацевтик препаратлар олинади.



Конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар

Гетероҳалқаларнинг конденсирланган системалари ичида энг табиатда кенг тарқалган – пурин ва унинг ҳосилалари муҳим аҳамият касб этади.




Пурин


Пурин (имидазо [4,5-d]пиримидин) пиримидин ва имидазол ҳалқаларининг туташидан ҳосил бўлган конденсирланган система.
Пуриннинг алмашинган ҳосилаларини номлаш учун пурин ҳалқасидаги элемент атомлари рақамланади. Рақамлаш пиримидин ҳалқасидаги азот атомидан бошланади. Бундай рақамлаш конденсирланган системаларни рақамлаш қоидаларига мос келмаса-да, лекин шундай рақамлаш қабул қилинган.
Олиниш усуллари

Пурин ва унинг ҳосилалари 4,5-диаминопиримидиннинг карбон кислоталар билан конденсацияси бўйича олинади (Траубе усули).






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling