Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 115.47 Kb.
bet1/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

Мавзу: ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари.

Режа:

1. Араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар.

2. Ибн Холдунннинг иқтисодий ғоялар.

3.Бурхонитдин Марғилонийнинг “Хидоя” асари ундаги иқтисодий фикрлар

4.Абу Носир Форобий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, ва Низомилмулкнинг иқтиисодий ғоялар

5. Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар

1.Араб мамлакатларидаги иқтисодий ғоялар

  • Араб мамлакатларида феодал муносабатларнинг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт шароитини тўғри акс эттирувчи иқтисодий қарашларнинг келиб чиқиши янги ислом динининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. Ана шундай иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони Каримда (арабча – қироат, яъни ўқиш) кенг тарзда ўз аксини топган. Ислом динида Қуръони Карим Аллоҳ томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилинган дейилади. Қуръони Каримдаги иқтисодий фикр ва кўрсатмалар ўзининг тўғри ва фаоллиги билан ажралиб туради.

Қуръони каримдагиасосий иқтисодий кўрсатмалар

  • ҳалол меҳнат улуғланади, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилади;
  • савдога катта аҳамият берилиб, судхўрлик қораланади;
  • хусусий мулкнинг муқаддаслиги, бировнинг мулкига хиёнат ва ҳасад қилиш катта гуноҳ деб кўрсатилади;
  • исломда жамиятнинг тенгсизлиги азалдан деб кўрсатиб берилади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш манъ этилади;
  • қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш, етим-есирларга мурувват, хайр-эҳсон қилиш, ўзаро ёрдам бериш уқтирилади;
  • турли касбларни эгаллаш, айниқса, деҳқончилик, қўйчивонлик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш марҳамат қилинади;
  • пешона тери билан ҳалоллик асосида ҳаёт кечиришга даъват этилади;
  • тижорат, кенгроқ маънода эса бозор муносабатларига алоҳида эътибор қаратилади;
  • судхўрлик, порахўрлик каби иллатлар шаръий жиҳатдан харом эканлиги қайта қайта таъкидланади.


Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling