Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари
Download 115.47 Kb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беруний ўгитларидан
- 4. Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга йеб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
- 6. Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.
1
Беруний ўгитларидан:1. Ҳар бир янги нарсада лаззат бор.2. Неъматнинг қадри у йўқолгандагина билинади.3. Бугуннинг чорасини кўриб, ертага еҳтиёжи қолмаган киши ақллидир.4. Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга йеб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.5. Иккала даъвогар рози бўлишибди-ю, қози рози бўлмабди.6. Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.7. Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт қилинган лутф обрўни кетказади.Абу Али Ибн Сино (980-1034й.) асосий иқтисодий ғоялари Улуғ мутафаккир Ибн Синонинг (980–1037) 280 дан кўп асарлари мавжуд бўлиб, улар тиббиёт, математика, астрономия, химия, фалсафа, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга бағишланган. Ибн Синонинг инсон эҳтиёжлари тўғрисидаги, меҳнат ва унинг моддий ишлаб чиқаришдаги роли тўғрисидаги фикрлари диққатга сазовор. Унинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, инсонга еса табиат неъматлари камлик қилади, у озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойга еҳтиёж сезади. Ҳайвонлар табиат неъматларини ўзлаштиради, инсон еса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим-кечак, уй-жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик билан шуғулланиши керак. Ҳайвонлар гарчи пода бўлиб яшасалар ҳам, ёлғиз яшай олади, одамлар еса якка ҳолда ўзлари учун барча яшаш воситаларини топа олмайдилар. Шунинг учун одамлар мулоқот ва ўзаро ёрдамга муҳтож бўладилар». Ибн Сино идеал давлат тўғрисида фикр юритиб, уни қуйидагича тавсифлаб беради: ҳамма ўз фойдасини кўзлаб меҳнат қилиши керак; бу давлатда барча моддий бойликлар шундай тенг тақсимланиши керакки, унда жуда катта бойлик ва ашаддий камбағаллик бўлмасин; барча кишилар ҳалол меҳнат билан шуғулланиши ва ҳалол савдо қилиши сабабли урушадиган одамлар бўлмайди ва урушлар тугатилади, давлатлар ўртасидаги сиёсий баҳслар еса тинч йўл билан ҳал етилади; идеал давлатда одамларда ҳамма нарса муҳайё бўлади, шунинг учун улар бир-бирига қарама-қарши бўлмайдилар, қувноқ ашула ва мусиқани яхши кўрадилар, узоқ вақт қаримайдилар. Ибн Синонинг идеал давлат тўғрисидаги қарашлари Платоннинг «Қонун»ларида, Аристотелнинг «Афина сиёсатчилари»да, Форобийнинг «Саховатли шаҳар яшовчиларининг қарашлари тўғрисида трактат»ида айтилган фикрларига кўп жиҳатдан ўхшаб кетади. Download 115.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling