Ибн Холдун (1332-1406й.)
“Китоб ул-ибар” (“Ибратли мисоллар китоби”-1370 й)
асосий асари
- Ибн Холдуннинг иқтисодий қарашлари. Иқтисодий фикрларнинг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Холдуннинг (1332–1406) ҳиссаси бениҳоя катта. У Тунисда зодагонлар оиласида туғилган. Унинг асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-1370 й.)
- Ибн Холдун ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуниятларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил етади. Дастлаб одамлар ёввойи ҳолатда бўлган. Кейинчалик кишилик жамияти табиат дунёсидан ажралиб чиққач, ўз ривожланишида икки босқични босиб ўтади: «примитив» ва «цивилизация». Уларнинг бири иккинчисидан «одамлар яшаш воситаларини қандай топа олиши» билан ажралиб туради. Биринчи босқичда одамлар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган бўлсалар, иккинчи босқичда, олимнинг фикрича, уларга ҳунармандчилик, савдо, илм ва санъат қўшилади.
асосий иқтисодий ғоялари
1 -
- Ибн Холдуннинг кўрсатиб беришича, фуқароларни ҳаётий зарур буюмлар ва зеб-зийнат буюмлари билан ёки унинг атамаси бўйича «зарур» ва «зарур бўлмаган» буюмлар билан таъминлаш, енг аввало, шаҳар аҳолисининг зичлигига боғлиқ. Шаҳар аҳолисининг зичлиги унинг ривожланган ёки ривожланмаганлигининг рамзий белгиси ҳисобланган. Шунинг учун агар шаҳар ривожланган бўлса, унда «зарур» ва «зарур бўлмаган» буюмлар етарли бўлади; бунда: биринчисининг баҳоси (деҳқончиликда шаҳарликлар ҳам иштирок етганлиги туфайли) пасайиб боради, иккинчининг еса (зеб-зийнат буюмларига талабнинг кескин ўсиши сабабли) баҳоси ошиб боради. Аксинча, шаҳар аҳолисининг камлиги натижасида унинг ривожланмай қолиши барча моддий бойликларнинг етишмаслигини ва қимматчиликни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, мутафаккирнинг таъкидлашича, солиқ қанча паст бўлса, ҳар қандай шаҳарнинг, бир бутун жамиятнинг равнақи шунча яхши бўлади. У: “Бозор баҳоси шаклланишининг бир қанча қонуниятларини таърифлаб, солиқлар ва ҳар хил йиғимлар товар қийматининг ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади”, – деб кўрсатиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |