Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 115.47 Kb.
bet3/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

1

  • У: “Бозор баҳоси шаклланишининг бир қанча қонуниятларини таърифлаб, солиқлар ва ҳар хил йиғимлар товар қийматининг ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади”, – деб кўрсатиб берди. Ибн Холдун бозорнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини билган: бозор механизми ишлаб чиқарувчиларни меҳнат унумдорлигини оширишга ва маҳсулот сифатини яхшилашга мажбур этади.
  • Ибн Холдун пулни хўжалик ҳаётининг муҳим унсури деб ҳисоблади ва пул вазифасини худо томонидан яратилган металлар ичида - олтин ва кумуш бажаришини маъқуллади. Унинг фикрича, пул «барча сотиб олинадиган» буюмлардаги инсон меҳнатининг миқдорий мазмунини акс еттиради. У «меҳнатнинг қийматини», яъни иш ҳақини тавсифлаб, унинг миқдори: биринчидан – «киши меҳнати миқдорига», иккинчидан «бошқа меҳнатлар ичида унинг тутган ўрнига», ва учинчидан «одамларнинг унга (меҳнатга) бўлган эҳтиёжига» боғлиқ деб тасдиқлади.

Ибн Холдун (1332-1405 й.)
Хулоса сифатида
  • Ижтимоий ривожланишнинг умумий қонуниятлари, тарихий жараён асосини кишилик жамиятининг ривожланиши ташкил этиши тўғрисида фикр юритилади;
  • солиқларнинг зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг ўзига қайтиб келиши, уларни фақат давлат, айрим ҳукмдорлар фойдасига йиғиш жамиятнинг таназзулга олиб келиши айтилади;
  • ишлаб чиқариш фаолиятига катта эътибор берилиб, жамият моддий қийматлар ишлаб чиқарувчилар жамоасидан иборат деб кўрсатилади;
  • одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни, ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан боғлиқлиги айтиб ўтилади;
  • меҳнат турларининг фарқланиши, яъни “оддий”, “мураккаб”, “зарурий ва қўшимча меҳнат” турлари тўғрисидаги фикрлар илгари сурилади;
  • товарларни айирбошлаш, асосан, уларни ишлаб чиқаришга кетган меҳнат миқдорига мувофиқ амалга оширилиши ғояси илгари сурилади;
  • бозорнинг рағбатлантирувчи роли тўғрисида фикр юритилади.

асосий иқтисодий ғоялари

Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling