Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 115.47 Kb.
bet7/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

995-йилгача у астрономия, география, геодезия амалий масалаларини ҳал етиш билан бирга ер ва осмон глобусини ясади ҳамда астрономияга оид бир неча китоблар ёзди. Олимнинг ана шундай асарларидан бири „Геодезия“ 1025-йилда ёзиб тугатилган. Бу асар „шаҳарлар орасидаги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг чегараларини белгилаш“га доирдир. Китобнинг 4-боби охирида Беруний ер айланасининг катталигини ўлчаш ҳақида фикр юритган. Қадимдан инсонлар ернинг шакли ва катталигини билишга қизиққанлар ва турли халқлар ер шаклини турлича тасаввур қилишган. Милоддан аввал ўтган Пифагор, Арасту, Архимед, Ератосфен каби буюк олимлар ер думалоқ ва шар шаклида деган фикрни айтганлар.

  • Олимнинг муҳим асарларидан бири „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“ унинг Жўржон саройида хизмат қилган даврида яратилади. 1000-йили тугаллаган бу асар муаллифнинг кўп қиррали олим эканини намойиш этди ва унга катта шуҳрат келтирди.

Муаллифнинг илмий адабиётларда қисқача „Геодезия“ деб юритиладиган „Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жойларнинг охирги чегараларни аниқлаш“ номли астрономия ва географияга бағишланган асари 1025-йилда ёзиб тугатилди. Берунийнинг „Мунажжимлик санъатидан бошлангич тушунчалар“ асари ҳам 1029-йилда Газнада ёзилади. Орадан бир йил ўтгандан сўнг у ўзининг „Ҳиндистон“ номи билан танилган „Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш“ китобини якунлайди. Бунда Беруний ҳозирги Америка қитъасини мавжудлигини Колумбдан бир неча аср аввал илмий асослаб берган.

  • Берунийда кишилик эҳтиёжларининг пайдо бўлиши ва уни қондириш асослари, меҳнат ва ҳунарга муносабатлари уйғунлашиб кетади. Унинг фикрига кўра, кишилар ўз зарурий еҳтиёжларини қондириш учун уюшган ҳолда яшаш ва ишлашга мажбурдирлар. Эҳтиёжлар турли-туман ва кўп бўлганлиги учун инсонлар бирлашган ҳолда турар жой ва шаҳарлар яратишга интиладилар, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у давлатнинг пайдо бўлишини ҳам эҳтиёж туфайли деб ўйлаган. Энг муҳим ғоя шуки, барча қимматли нарсалар инсон меҳнати билан яратилади ва инсоннинг қадр-қиммати унинг авлод-аждодларининг ким бўлганлиги емас, балки унинг меҳнати, ақлий ва жисмоний маҳорати билан белгиланади

Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling