Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Download 115.47 Kb.
bet4/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

2. Ўрта Осиёдаги иқтисодий ғоялар


Бурҳониддин Маргиноний.
Бурҳониддин Маргиноний. Даставвал отаси, сўнг Риштон, Маргилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннахрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида ном қозонди. Шайхулислом бўлиб етишди.
Бурҳониддин Маргиноний. Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристонга дафн этилган. Унинг фиқҳ бўйича асосий асари "Бидоят ул-мубтади" ("Бошловчилар учун қўлланма") назарий асар еди, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин бўлган. Шу сабабли 8 жилдли шарҳ — "Кифоят ул-Мунтаҳий" ("Якунловчилар учун тугал таълимот")ни ёзишга қарор қилган. Кейинчалик бу китоби асосида "Китоб ал-Ҳидоя" (қисқача номи "Ҳидоя" — "Тоғри йўл")ни яратади (1178).

Бу китобда ўша замонларда мўмин мусулмонлар дуч келадиган долзарб ҳаётий масалалар, жумладан оилавий ва ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳал етиб берди. Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима этилиб маълум ва машҳур бўлиб кетди. Бу китоб фиқҳ илми бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асар бўлган. Ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба — асосий қўлланма сифатида фойдаланилган (қ. Ҳидоя). Шу сабабли аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам "ҳидоят йўлининг сарбони" дея катта ҳурмат-эътибор топди. Бурҳониддин валмилла (ислом динининг далили, исботи) деган шарафли номга сазовор бўлди.

  • «Ҳидоя» асари тўрт жилддан иборат бўлиб, унинг ҳар бир жилди турли муаммоларни ҳуқуқий ечимига бағишланган.

1

Биринчи жилд 5 китобдан иборат бўлиб, таҳорат ва амалий ибодатлар (намоз, рўза, закот ва ҳаж)га бағишланган. Бу жилд 47 боб ва 37 фаслдан иборат.

  • Иккинчи жилдига никоҳ, эмизиш, талоқ, қулларни озод қилиш, топиб олинган боланинг насабини аниқлаш, топиб олинган нарса, қочиб кетган қуллар, бедарак йўқолганлар, шерикчилик ва вақф ҳуқуқи каби масалалар киритилган. Бу жилд 60 боб, 36 фаслдан ташкил топган.
  • Учинчи жилдида (14 китоб) олди-сотди, пул муаммолари, кафолат, пулни бировга ўтказиш, қозиларнинг вазифалари, гувоҳлик, берилган гувоҳликдан қайтиш, ваколат, даъво, иқрор бўлиш, сулҳ, бир ишда пул билан шерик бўлиш, пулни сақлашга бериш, қарз бериш, совға, ижара, муайян шарт асосида чекланган озодлик берилган қуллар, волийлик (патронат), мажбур қилиш, ҳомийлик, қисман озод бўлган қуллар ва босқинчилик ҳусусидаги масалалар ўрин олган. Бу жилдда 36 боб, 37 фасл бор.
  • Тўртинчи жилдида (76 китоб) эса шафоат, меросни тақсимлаш, деҳқончилик ҳамда боғдорчилик ҳусусида шартнома, қурбонликка сўйишадиган жонзод ҳақида, умуман қурбонлик қилиш ҳақида, шариатга зид ёмон нарсалар ҳақида, ташландиқ ерларни ўзлаштириш ҳусусида, тақиқланган ичимликлар ҳақида, овчилик, гаровга бериш, жиноятлар ҳусусида, ҳун ҳақи тўлаш, васият каби масалалар ёритилган. Бу жилд 23 боб, 38 фаслдан иборат.

Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling