Мавзу: ix-xiiасрлардаги ўрта осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари


Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд)


Download 115.47 Kb.
bet10/11
Sana05.10.2023
Hajmi115.47 Kb.
#1692762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3-мавзу

Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд)

  • Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд) — Салжуқийлар давлати арбоби Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Ишоқ ат-Тусийнинг унвони, «Низомулмулк», яъни мулкнинг низоми, тартиби номи билан шуҳрат қозонган. Нишопур ва Марвда ўқиб, вояга етгач, Балхга бориб, Али ибн Шодон хизматига киради. Салжуқийлар шоҳи Алп Арслон саройида вазирлик мансабигача кўтарилади. 1072 йили Алп Арслон ўлдирилгач, унинг ўғли, 17 ёшлик Маликшоҳ (1072-1092 йиллар) саройида Низомулмулк вазирлик қилиб, қарийб давлатнинг ҳамма ишларини ўзи олиб борган. Низомулмулк мамлакатда йирик мулкдорлар ва қабила бошлиқларининг айирмачилик (сепаратистик) ҳаракатларига қарши курашиб, давлатни бошқариш ишларини марказлаштириш сиёсатини ўтказган. 1067 йили Бағдодда «Низомия» ақоид ва ҳуқуқ мадрасасини қурдиради. 1091 йили «Сиёсатнома» («Сияр улмулук») асарини ёзади. Унда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар масалалари, саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, уларнинг маошлари, почта ва айғоқчилик (разведка) ишлари, уларнинг моддий жиҳатлари, ҳатто шоҳнинг оилавий ишлари, солиқ ва ҳирож, закот ва вақф масалалари ҳам ўрин олган.

Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" ёки "Сияр ул-мулук" асари салжуқийлар сулоласининг давлат бошқаруви соҳасидаги сиёсий дастури сифатида еътиборга сазовор манба бўлиб, у ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ҳам алоҳида қийматга егадир

  • Асарда учрайдиган тарихий-фалсафий ва давлат бошқарувига оид маълумотларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
  • - сиёсий тарихга оид маълумотлар
  • - ижтимоий-иқтисодий ҳаётга доир маълумотлар;
  • - маънавий ҳаётга тегишли маълумотлар;
  • - ислом мазҳаблари ўртасидаги курашлар тарихига оид маълумотлар;
  • - бошқарувнинг диний ва дунёвий тамойиллари;
  • - сиёсат фалсафаси, ўзини ўзи бошқарув институтлари.

1

  • Қонун устуворлигининг сиёсий-амалий жиҳатлари қонунларнинг подшоҳ ва султонлар томонидан қабул қилиниши сиёсий фаолият бўлиб, улар халқ (раият) ҳаёти билан боғлиқ.
  • Биринчидан, подшоҳ томонидан фармонлар ёзилиб, халққа таништириб борилади. Бу оддий ҳол бўлиб кўринсада, ҳозирги сиёсацҳунослик учун ҳам қўл келади. Бироқ у жамият ҳаётига монанд тарзда мудом ишлаб туриши шарт. Ана шунда сиёсий институтлар, шу жумладан, уларнинг ижросини таъминловчи идоралар ҳам ҳаёт талабларидан орқада қолмайди.
  • Иккинчидан, агарда фармонга салбий муносабат билдирилса ёки унинг ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар йеца, подшоҳ масъул ва мутасадди шахслар учун жазо белгилаган (улар ўз яқинлари бўлса ҳам). Чунки, марказлашган давлат сиёсати шоҳ фармонига сўзсиз итоат етишни талаб қилади. Бу ўша даврнинг енг олий сиёсати еди, албатта.
  • Учинчидан, шоҳ, султон фармонлари барчага тааллуқлидир, уни ҳатто ҳукмдорга яқин одамлар ҳам бузиши мумкин емас. Шунинг учун ҳам Низомулмулк қонун ва сиёсат олдида ҳаммани тенг, деб қараган.

Download 115.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling