Мавзу: жисмоний тарбияда илмий тадқИҚот ишлари м у н д а р и ж а
Download 415.5 Kb.
|
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
Техникани звеноси дейилганда, бажарилаёетган ҳаракатнинг асосий механизми – сакрашларда депсиниш, улоқтиришларда финал куч сарфлашни бажариш учун ёрдам берадиган ҳаракат фаолияти таркибидаги бўлаклар тушунилади. Педагогик жараёнда машқнинг асосий звеноси механизмини ўзлаштириш ўқитишнинг негизи деб қаралади. Техниканинг ўзлаштирилиши машқ техникасининг асосини ўрганиш демакдир.
Техниканинг детали бу, ҳаракат таркибига кирган, лекин унинг асосига, звеноларига зиён етказмайдиган қўшимча ҳаракатлар ёки шу ҳаракат механизми таркибидаги энг майда бўлаклардир. Уни ҳаракат таркибиlа бажарса ҳам бажармаса ҳам бўлади. Масалан, узунликка сакрашда кимдир танага тезлик беришни кескин тезланиш билан, кимдир тезланишни аста-секинлик билан бошлайди; қисқа масофага югурувчи ҳам тўсиқлар оша, ҳам тўсиқлар сиз югуриш йўлкасида тез ҳаркатлана олади. Старт учун старт колодкасини ўрнатиш эса иккала масофада турлича, улар қайсидир детали билан бири-биридан фарқ қилади, лекин бу детал машқ техникасини асос ёки звеносига зиён етказмайди. Рационал спорт техникаси. Рационал спорт техникасининг асосий қоидаси шундан иборатки фаолиятни бажаришда актив ва пассив ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлақонли ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиб, шу вақтнинг ўзида уни тормозловчи (сусайтирувчи, самарадорликни пасайтирувчи) кучларни камайтириш тушунилади. Нpютоннинг учта қонуни механик ҳаракатларга бағишланган. Лекин инсон ҳаракатлари ҳақида гап кетганда жисмоний машқларнинг рационал техни-каси ҳақида хулосага келиш учун механиканинг бу қоидаларига таяниб бўлмайди. Нимага? Масалан, физика қонунига кўра, имкони борича баландга сакраш учун назарий жиҳатдан, сакрашни оёқга роса чуқур ўтириш билан бажариш лозим. Аммо тажриба кўрсатмоқдаки, инсоннинг сакраш имконияти чегараси айтарли юқори, агар у иложи борича катта бўлмаган ярим ўтириш билан депсиниш (депсиниш оёғининг тизза бўғинидан қисқагина букиш) сакраш самарадорлигига ҳам ижобий, ҳам салбий фойда бериши мумкин. Хулоса қилсак рационал техникани эгаллашда фақат механика қонунларига таяниш билан чекланмай, ҳаракатни материянинг энг юқори шаклларига, улардан бири бўлмиш биологик қонуниятларига ҳам таянишга тўғри келади. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш давомида ҳаракат координацияси деган тушунчага дуч келамиз. Бу сифатнинг шаклланиш меoёрининг бузилиши ҳаракатлар тавсифини билмаслик оқибатидандир. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling