Mavzu: Jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi fanining predmeti


Download 1.01 Mb.
bet3/7
Sana23.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1046807
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi fanining predmeti

Beshinchi davr – rivojlangan mamlakatlar va sobiq shoʻrolar davlati olimlarining izlanishlari davri boʻlib, fanning intensiv rivojlanishi materialistik dialektikaga asoslangan holda oʻsha davrda progressiv hisoblangan usuliyatlarga tayanib amalga oshirildi.
Jismoniy tarbiya muammolarini kompleksli hal etishda butun bir olimlar jamoalari, mutaxassislashtirilgan ilmiy va oʻquv muassasalari samarali mehnat qildilar. Amaliy materiallarning koʻpliligi, yangi qonuniyatlarning ochilishi, dastlabki yagona jismoniy tarbiya nazariyasi va usuliyatining differentsiyalanishiga olib keldi. Yangi maxsus fanlar «Jismoniy madaniyatni tashkillash va boshqarish», «Jismoniy mashqlar biomexanikasi», «Sport psixologiyasi», «Sport metrologiyasi», «Sport fiziologiyasi», «Davolash fizkulturasi», «Jismoniy mashqlar gigiyenasi», «Valeologiya» va boshqalar ajralib chiqdi
3. Jismoniy tarbiya nazariyasining yetakchi tushunchalari va jismoniy tarbiyaning ijtimoiy mohiyati
1-Спорт (инг. sport — ўйин) — жисмоний маданиятнинг таркибий қисми, жисмоний тарбия воситаси ва усули, жисмоний машқларнинг турли мажмуалари бўйича мусобақалар ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш тизими.
2-Жисмоний тарбия - педагогик жараён бўлиб, инсон организмини морфологик ва функционал жихатдан такомиллаштиришга, унинг хаёти учун мухим бўлган асосий харакат малакасини, махоратини, улар билан боғлик булган билимларни шакллантириш ва яхшилашга каратилган.
3-Жисмоний маданият - жамият аъзолари жисмоний камолатга эришишини максадга мувофик равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар ва шароитларни яратиш ва улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютукларнинг мажмуасидир.
4-“Техника” атамаси юнонча (tehnus) сўз бўлиб, жуда кенг маънода фойдаланилади ва ўзбек тилида “санъат” тушунчасини англатади. Ҳаракатлар техникаси турли вазиятларда мақсадга мувофиқ, самарали ҳаракат қилиш билан баҳоланади. Ўйиндаги ҳар бир техник усулни бажариш бир-бири билан узвий боғланган ҳаракатланиш тизимидан ташкил топади. Ҳаракат техникаси ҳаракат вазифаларини муайян усул билан ҳал қилиш учун зарур ва етарли бўлган ҳаракатнинг динамик ва кинематик хусусиятларидир (кучларнинг муайян изчиллиги, гавданинг айрим қисмлари ўртасидаги мувофиқлик ва шу кабилар). Техника (techne - маҳорат, санъат) - моддий бойлик олиш ҳамда одамлар ва жамиятнинг эхтиёжларини қондириш мақсадида инсон атрофдаги табиатга таъсир қилишига имкон берадиган воситалар ва кўникмалар мажмуи.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling