Мавзу. Кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш


Кадрлар тизимининг оркага кетиши


Download 196.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana05.02.2023
Hajmi196.03 Kb.
#1167958
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мав

Кадрлар тизимининг оркага кетиши – илгари 
эришилган даражанинг тургунлиги, пасайиши, 
фаолиятнинг янги вазифаларини таъминлаш 
кобилиятининг камайиши, кадрларнинг таназзули, ўз 
умрини яшаб бўлган кадрларга ва кадрлар билан ишлаш 
усулларига кайтишдир. «Кадрлар тизимининг оркага 
кетиши» тушунчаси билан «кадрлар тизимининг 
танглиги» тушунчаси богликдир. 

Кадрлар тизимининг танглиги – унинг энг мухим 
максадлари, вазифалари, тузилиши, фаолият кўрсатиш ва 
ривожланиш шакллари хамда усулларининг чукур 
бузилиши ва издан чикиши бўлиб, бунинг натижасида 
мухим кадрлардан ажралиб колиш ёки бунинг хавфи 
тугилади. 



Кадрлар тизимининг секинлашуви – унинг фаолияти ва 
ривожланиши секинлашуви, мазкур вакт мобайнида тизим 
максадлари ва эхтиёжларига мос келмай колиши. 

Кадрлар тизимининг баркарорлашуви – кадрлар тизими 
максадларини, вазифаларини, тузилиши, шакллари ва 
усулларини доимий баркарор холатга келтиришдир. У 
куйидагиларни таъминлайди:

Кадрлар тизимининг фаолият кўрсатиши – карор топган 
микдор ва тузилишдаги кадрлар фаолиятининг баркарор 
такрорланиб туришидир. У муайян (ўзгармас) нормалар ва 
коидаларга асосланади хамда кадрлар таркибининг оддий 
такрор ишлаб чикарилиши, аввалги сифатдаги персонални 
бошкариш максадлари ва усуллари билан ажралиб туради. 

Кадрлар ва кадрлар тизимининг эволюцион ривожланиши 
– бу, уларнинг секин-аста ўзгариб бориши, кадрларга оид 
эволюцион типдаги махаллий ва стандарт янгиликларни 
киритиш йўли билан янгиланишдир. Бу ерда мисол тарикасида 
пенсия ёшидаги кўп микдордаги ходимларни озрок микдордаги 
янги, анча ишчан ва малакали ходимлар билан секин-аста 
алмаштириб боришни келтириб ўтиш мумкин. 




Download 196.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling